Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet8/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Лизинг олувчидан лизинг берувчи фойдасига 11 900 978 сўм асосий қарз, 8 335 088 сўм фоиз ва 5 494 007 сўм пеня ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган “ВТ-150” русумли, 2007 йилда ишлаб чиқарилган занжирли тракторга қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Лизинг берувчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган ҳамда лизинг олувчидан 11 900 978 сўм асосий қарз, 8 335 088 сўм фоиз ва 5 494 007 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни ҳамда лизинг шартномасини бекор қилиб, лизинг объектини қайтаришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи, лизинг олувчи ва МЧЖнинг мажбуриятлари лизинг ҳамда гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасидаги лизинг шартномасининг шартларига кўра лизинг берувчи “Доминатор-130” русумли бир дона ғалла ўриш комбайнини эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса қишлоқ хўжалиги техникасини қабул қилиб олиш, шартноманинг иловасида кўрсатилган график асосида лизинг тўловларини ҳар 6 (олти) ойда белгиланган миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шунингдек, лизинг шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш мақсадида лизинг берувчи, лизинг олувчи ва МЧЖ ўртасида гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасининг шартларига асосан МЧЖ томонидан “ВТ-150” русумли, 2007 йилда ишлаб чиқарилган занжирли трактор гаровга қўйилган.
Лизинг шартномасига асосан 2010 йил 11 июнда лизинг берувчи лизинг объектини тегишли тартибда лизинг олувчига топширган. Бироқ, лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасида белгиланган тартибда тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ва натижада лизинг берувчи олдида 25 730 073 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ваҳоланки, ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Шу сабабли суд томонидан лизинг олувчидан лизинг берувчи фойдасига ҳақли равишда 11 900 978 сўм асосий қарз, 8 335 088 сўм фоиз ва 5 494 007 сўм пеня ундирилган.
“Гаров тўғрисида”ги Қонун 26-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Лизинг олувчи лизинг шартномасига асосан лизинг тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги сабабли суд асосли равишда 11 900 978 сўм асосий қарз, 8 335 088 сўм фоиз ва 5 494 007 сўм пеняни ундиришни гаровга қўйилган “ВТ-150” русумли, 2007 йилда ишлаб чиқарилган занжирли тракторга қаратган.
ФК 597-моддасининг тўртинчи қисмига ва “Лизинг тўғрисида”ги Қонун 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки лизинг объектини қайтариб олган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг объектини шартнома шартларини бузган ҳолда сақлаганлиги, лизинг олувчи лизинг объектини суғурталамаганлиги, лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирламаганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш ҳисобланади.
Агар лизинг берувчининг даъво аризасида етказилган зарарни ундириш ва лизинг объектини қайтариб олган ҳолда шартномани бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузганлиги ҳақида хулосага келса, ушбу талаблардан бири, яъни лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарни ундириш ва лизинг объектини қайтариб олган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қаноатлантирилиши керак. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 6-бандида тушунтириш берилган.
Шу боис суд ҳақли равишда лизинг берувчининг лизинг шартномасини бекор қилиб, лизинг объектини қайтариш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад этган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish