Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet53/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Лизинг олувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг берувчи ўртасида 2010 йил 19 ноябрда лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномасига кўра лизинг берувчи Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уйда жойлашган бино ва иншоотлар (тўйхона зали, овқатланиш хоналари, ёрдамчи ва хўжалик бинолари), шунингдек ушбу бино ичидаги жиҳозларни лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса бино ва иншоотлар ҳамда бино ичидаги жиҳозлар учун шартномада белгиланган лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг шартномасида унинг амал қилиш муддати 2015 йил 20 ноябрь кунига қадар қилиб белгиланган.
Кўчмас мулк ижараси шартномаси эса, албатта, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Мазкур лизинг шартномаси эса давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу сабабли бу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра лизинг берувчининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида Палата
ўз аъзоларининг, шунингдек ўз манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан даъволар тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Лизинг берувчи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлганлиги сабабли Палата ҳақли равишда унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лизинг олувчига нисбатан судга мурожаат қилган ҳамда 2010 йил 19 ноябрдаги лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва 547 824 248 сўм лизинг тўловлари бўйича асосий қарзни, 89 690 452 сўм лизинг фоизларини, жами 637 544 700 сўм ундиришни сўраган.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи ва лизинг олувчининг мажбуриятлари лизинг шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
2010 йил 19 ноябрда лизинг берувчи ҳамда лизинг олувчи ўртасида лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномасига кўра лизинг берувчи Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уйда жойлашган бино ва иншоотлар (тўйхона зали, овқатланиш хоналари, ёрдамчи ва хўжалик бинолари), шунингдек ушбу бино ичидаги жиҳозларни лизинг олувчига лизингга бериш, лизинг олувчи эса бино ва иншоотлар ҳамда бино ичидаги жиҳозлар учун шартномада белгиланган лизинг тўловларини амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг берувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилган, яъни Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уйда жойлашган бино ва иншоотлар (тўйхона зали, овқатланиш хоналари, ёрдамчи ва хўжалик бинолари), шунингдек ушбу бино ичидаги жиҳозларни лизинг олувчига ўз вақтида лизингга берилган.
Лизинг олувчи эса шартнома шартларини жиддий тарзда бузган ҳолда, унда белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган.
Шу сабабли лизинг берувчи 2010 йил 19 ноябрдаги лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва 547 824 248 сўм лизинг тўловлари бўйича асосий қарзни, 89 690 452 сўм лизинг фоизларини, жами 637 544 700 сўм ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасида унинг амал қилиш муддати 2015 йил 20 ноябрь кунига қадар қилиб белгиланган.
“Лизинг тўғрисида”ги Қонун 7-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
ФК 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни, рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт.
ФК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
ФК 539-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига биноан битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Лизинг шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома ҳисобланганлиги сабабли суд ҳақли равишда лизинг берувчининг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда лизинг тўловларини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этган.

* * *



Лизинг шартномаси бажарилишининг таъминоти сифатида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, лизинг олувчи шартномада белгиланган ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда, лизинг берувчи вужудга келган қарздорликни ва ҳисобланган неустойкани солидар тартибда ундириш тўғрисида талаб билан мурожаат қилса, суд қарздорлик ва неустойкани лизинг олувчи ва кафилдан солидар тартибда ундиради.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish