Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet29/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Лизинг олувчининг важлари
Биз ҳамда лизинг берувчи ўртасида 2013 йил 11 мартда лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра лизинг берувчи томонидан лизинг олувчи танлаган мол-мулкни харид қилиш ва лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектини қабул қилиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг берувчи лизинг объектини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда лизинг олувчига топширган.
Бироқ, лизинг олувчи томонидан айрим объектив сабабларга кўра лизинг тўловлари ўз вақтида тўланмаган. Шу сабабли лизинг берувчи олдида лизинг олувчининг муайян миқдордаги қарздорлиги вужудга келган.
Бироқ, даъво талабида кўрсатилган 16 362 432 сўм харажатлар лизинг тўловлари таркибига киритилмаган. Шу боис даъво талабининг 16 362 432 сўм харажатларни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Лизинг олувчи – хусусий корхонадан лизинг берувчи – масъулияти чекланган жамияти фойдасига 142 225 687 сум асосий қарз, 118 499 647 сўм фоиз ва 16 362 432 сўм харажатлар ундирилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо лизинг шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда лизинг берувчи ва лизинг олувчининг мажбуриятлари лизинг шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида 2013 йил 11 мартда лизинг шартномаси тузилган.
Лизинг шартномасига асосан лизинг берувчи лизинг олувчи танлаган мол-мулкни харид қилиш ва лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектини қабул қилиш ва лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Лизинг берувчи лизинг олувчи танлаган – сотувчи Эрон Республикасининг компаниясидан қиймати 1 827 800 000 сўм миқдоридаги технологик ускунани сотиб олган ва ушбу ускунани лизинг олувчига лизинг объекти сифатида топширган.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига кўра агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини
ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Лизинг шартномасининг 7.2-бандига биноан лизинг объектидан фойдаланганлиги учун лизинг олувчи лизинг берувчига 2 710 992 960 сўм миқдордаги лизинг тўловларни тўлов графигида белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Лизинг олувчи томонидан эса шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган.
Натижада лизинг олувчининг лизинг берувчи олдида асосий қарздан 142 225 687 сўмлик, фоизлардан 118 499 647 сўмлик қарздорлиги вужудга келган.
Шу сабабли суд томонидан лизинг берувчининг 142 225 687 сўм асосий қарз, 118 499 647 сўм фоиз ундириш ҳақидаги даъво талаблари асосли равишда қаноатлантирилган.
Лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан 16 362 432 сўм харажатларни ҳам ундириш ҳақида даъво талаби билдирилган.
16 362 432 сўм харажатлар суммаси божхона омборхонасида ускуна сақланганлиги, темир йўл ва божхона брокери хизмати, ускунани суғурталаш учун тўланган пул маблағларидан келиб чиққан.
“Лизинг тўғрисида”ги Қонун 22-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси 6-сон “Ижара ҳисоби” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 14-бандига асосан, ижара (лизинг) тўлови бу-тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ижарага (лизингга) берувчига тўлаб бериладиган суммаси.
Ушбу 6-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 31-бандига кўра, ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар молиявий ижара объектининг қийматига қўшилади.
Мазкур ҳолатда ускунани Ўзбекистон ҳудудига олиб келиш, уни божхона омборида сақлаш, божхона органларида расмийлаштириш ва суғурталаш билан боғлиқ харажатлар лизинг объектининг қийматига қўшилмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 2.11.1-бандида лизинг объектининг қийматига киритилмаган ва лизинг берувчи томонидан молиялаштирилган харажатларни лизинг берувчи лизинг объектининг қийматига қўшиш ва лизинг тўловлар графигига ўзгартириш киритиш ёки ушбу харажатларни қоплаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шу сабабли лизинг берувчи 16 362 432 сўмлик харажатларни ундириш тўғрисида лизинг олувчига нисбатан ҳақли равишда талаб билдирган ҳамда суд томонидан асосли равишда лизинг берувчи томонидан молиялаштирилган харажатлар лизинг олувчидан ундирилган.
* * *


Лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, лизинг олувчи лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish