Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet15/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талабларини қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 5 400 116 сўм асосий қарз, 260 000 сўм пеня ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо ижара шартномасидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2006 йил 30 январда 6-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар жавобгарга Наманган вокзали биносидан 245 кв.метрдан иборат бўлган бинонинг 3-қаватини “офис учун” ижарага бериш, жавобгар эса 1 085 525 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ҳар ойнинг 30-санасига қадар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш мажбуриятини олган.
Ижара объекти 2006 йил 1 февраль куни даъвогар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган, жавобгар ҳеч қандай эътирозсиз ижара объектини қабул қилиб олган. Ижара ҳақи бўйича тузилган калькуляция тарафларнинг имзолари билан тасдиқланган.
ФК 544-моддасининг биринчи қисмида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган.
2006 йил 30 январда тузилган 6-сонли ижара шартномасига кўра жавобгар 1 085 525 сўм миқдоридаги ижара ҳақини ҳар ойнинг 30-санасига қадар даъвогарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш бериши лозим бўлсада, ушбу мажбуриятни лозим даражада бажармаган. Натижада 5 400 116 сўм қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли суд 5 400 116 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Суд жавобгарнинг ижарага топширилган жой талаб даражасида бўлмаганлиги, яъни у ерда муайян миқдордаги таъмирлаш ишларини ўтказиш лозим бўлганлиги ҳақидаги важлари балан келишмаган.
ФК 541-моддасининг учинчи қисмида агарда шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказолар) билан бирга ижарага топширилиши лозимлиги кўрсатилган. Агарда бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топширилган бўлмаса ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз вазифаси бўйича фойдалана олмаса ёхуд шартнома тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни ёхуд шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ижара объекти 2006 йил 1 февраль куни даъвогар томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга топширилган.
Жавобгар томонидан эса ижара объектини қабул қилиб олишда ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.
Қолаверса, жавобгар ижара шартномасини тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлганлиги сабабли мазкур шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплаш ҳақидаги даъво талаблари билдирилмаган.
ФК 554-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгарнинг ижарага берилган жойнинг бир қисми фойдаланилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиз ҳисобланади, чунки ижара объектининг фойдаланилмаган қисми топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида даъвогарга топширилмаган.
Шу сабабли жавобгарнинг жавобгар томонидан ижарага берилган жойнинг фақатгина бир қисми таъмирланган ҳамда фойдаланиб келинганлиги, қолган қисми эса умуман фойдаланилмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам суд томонидан инобатга олинмаган.

* * *



Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 578-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бекор қилинганида ижарага олинган бино ёки иншоот ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда ижарага берувчига қайтарилиши лозим.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish