Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet113/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Суд қарори:
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланилсин.
Даъвогарнинг 2002 йил 1 ноябрдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.


Шарҳ:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодеекси (бандан буён матнда ФК деб юритилади) 11-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш йўли билан ҳам ҳимоя қилинади.
Низо акциядорлик жамияти (кейинчалик масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган)га тегишли бўлган кўчмас мулк олди-сотди шартномасидан келиб чиққан.
Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судларга тааллуқлидир.
ФК 50-моддасининг бешинчи қисмига кўра, бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Масъулияти чекланган жамияти акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий вориси сифатида судга мурожаат қилган. Ҳуқуқий ворислик масаласи юзасидан тарафлар ўрасида келишмовчилик юзага келмаган.
Даъвогар даъво аризасида асос сифатида акциядорлик жамияти томонидан сотилган кўчмас мулк акциядорларга тегишли эканлигини, лекин уни сотишда акцидорларнинг розилиги олинмаганлигини, натижада акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганлигини кўрсатиб, шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ФК 149-моддасида кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Ушбу кодекснинг 150-моддасида умумий даъво муддати - уч йил деб белгиланган.
Жавобгар судга тақдим этган эътирозномасида 2002 йил 1 ноябрдан, яъни олди-сотди шартномаси тузилган кундан буёнушбу шартнома бўйича эътирозлар билдирмаганлиги, даъвогар даъво тақдим этиш муддатини ўтказиб юборилганлигини билдириб, даъво муддатини қўллашни, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
ФК 153-моддасининг биринчи қисмига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъий назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланган.
Даъво тақдим этилган пайтида билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги кўриниб турган бўлсада, қонуннинг бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъий назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилиниши ҳақидаги нормасидан келиб чиқиб, суд ушбу даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилган.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берилганлиги сабабли суд ушбу аризани муҳокама қилган.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Акциядорлик жамияти, яъни хозирги кундаги даъвогар 2002 йил 1 ноябрда олди-сотди шартнома тузилганлиги ва кўчмас мулк ташкилотига 6 000 000 сўм қийматда сотилганлигини билган. Чунки, 2002 йил ноябрь ойида ташкилот акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамига кўчмас мулк учун тўловни амалга оширган. Акциядорлик жамияти 2002 йил 5 ноябрдаги далолатнома асосида кўчмас мулкни ташкилотига топширган. Туман ҳокимининг 2003 йил 8 февралдаги 111-сонли қарори билан “Навдадан маҳсулот тўқиш” цехи эгаллаган 0,38 гектар ер майдони ташкилотга олиб берилган. Ушбу ҳолатлар далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Ушбу ҳолатлардан даъвогар хабардор бўлмаслиги мумкин эмас.
Бундай ҳолда даъвогар олди-сотди шартномаси тузилганлигини 2002 йил ноябрь ойида билган ёки билиши лозим бўлган.
Суд қарори қабул қилинган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида ташкилот вакили мулк сотиб олингандан кейин унинг фойдаланишида бўлганлигини билдирган. Даъвогар олди-сотди шартномаси тузилганлиги ва мулк тасарруф этилганлигидан хабардор эмаслигини исботлаб бермади. Шунинг учун суд даъвогарнинг олди-сотди шартномаси тузилганлигини билмаганлиги ҳақидаги важи суд томонидан инобатга олинмаган.
Даъвогар даъво тақдим этиш уч йиллик муддатини узрсиз сабаблар билан ўтказиб юборган. Яъни, олди-сотди шартномаси тузилганлигига ва кўчмас мулк ташкилотга сотилган кундан 14 йилу 8 ой муддат ўтганидан кейин даъво билан судга мурожаат қилган.
ФК 153-моддасининг учинчи қисмига кўра, қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 10-бандининг иккинчи хатбошисида даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак.
Даъвогар томонидан даъво талаб даъво муддати ўтказиб берилганлиги сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилган ва ушбу муддат ўтганлигини асослаган.

* * *




Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish