ЛОЙИҲАНИНГ ТЕХНИКИҚТИСОДИЙ АСОСИ
Лойиҳаланаётган ишнинг қуввати йилига 34500 тонна бўлиб, унда нефтни қайта ишлаш корхонаси маҳсулоти бўлган керосин фракцияларидан ёқилғисини олиш технологияси лойиҳалаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш цехини қуриш учун майдон қилиб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳудуди танланган. Корхона Бухоро вилоятининг Қоровулбозор шаҳрида жойлашган бўлиб, 1997 йилнинг 22 августида ишга туширилган.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг асосий фаолияти нефть ва газ конденсатини қайта ишлашга йўналтирилган бўлиб, бир йилда 2,5 млн. тонна углеводород хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга.
Корхона технологик жараёнларни шакллантиришда Франциянинг нефть институти, Американинг «Мерикам» ва Голландиянинг «Компримо» компаниялари лицензияларидан фойдаланиб, Франциянинг «ТЕКНИП» компанияси лойиҳаси асосида бунёд этилган.
Ишлаб чиқаришнинг барча технологик тизимлари тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариш марказий операторлар томонидан бошқарилади ва назорат қилинади.
Завод нефт ва газ конденсатини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш ва қуритиш, газ конденсатини барқарорлаштириш, ректификация жараёнидан чиққан маҳсулотлардан турли хилдаги автобензин, авиакеросин, дизель ёқилғиси, углеводород эритгичи, мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.
Ушбу лойиҳада ишлаб чиқарилаётган ёқилғи маҳсулотларидан керосин фракциясини ажратиб олиш ва керосинни демеркаптанлаш қурилмасидан ўтказиш яъни тўғри атмосферали ҳайдаш керосинининг сифатини реактив ва газ турбинали двигателлар авиация ёқилғиларни стандартлар талабларигача етказиш учун мўлжалланган.
Керосинни демеркаптанлаш қурилманинг лойиҳавий унумдорлиги – йилига 34500 тонна.
Қайта ишлаш технологияси қуйидаги асосий вазиятларни ўз ичига олади: нафтенли кислоталарни, водород сульфидни чиқариш ва меркаптанларни оксидлаш; керосинни сув билан ювиш; тузда қуритиш тизими; қум фильтр тизими.
Қурилма қуйидаги асосий технологик тугунлар ва аппаратлардан иборат:
- иссиқлик алмаштиргичлар;
- технологик насослар;
- фильтрлар;
- сиғимлар.
Қурилма «Merichem» (АҚШ) фирмасининг лицензияси бўйича лойиҳаланган.
Замоновий бозор муносабатлари иқтисодиёт шароитида халқ хўжалигини тезликда ривожланишини зарурийҳ шарти бўлиб, хом ашё манбаларини ва махсулот истеъмолчиларини яқинига саноат корхоналарини қуриш ҳисобланади.
Қурилиши таклиф этилаётган ҳудуд тавсифи қуйидагилардан иборат:
Бухоро вилояти, маълумки, табиий бойликлар ва конларга бой бўлган вилоят бўлиб, ишлаб чиқариш инфраструктурасини мукаммал ташкил қилиш имкониятлари мавжуд.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қурилмаларига асосий хом ашёсини табиий газ заҳираси 143,7 млрд м3, нефт заҳираси 54,2 млн тонна, конденсат заҳираси эса 67,4 млн тоннани ташкил этадиган Кўкдумалоқ нефтгазконденсат конидан, шунингдек Муборак газни қайта ишлаш заводи (8,9 млн тонна нефт (конденсат билан биргаликда), Шуртаннефтгаз УШК, 100 минг тоннадан иборат стабилланган газконденсатини Шўртон ГКМдан, UzKorChem АЖ ҚКдан ҳамда Қандим ГҚИК ҚКларидан 400 минг тоннага яқин хом ашё олади.
Сув манбалари. Бошқа саноат тармоқлари (кимё ва кимёвий технология) каби бу корхонада ҳам кўп миқдорда сарф қилинади. Ишлаб чиқариш корхонасининг техник ва ичимлик сувларига бўлган талабини завод АмуБухоро канали ҳамда Бухоро-Қарши, БухороДамхўжа артезиан ҳавзалари таъминлаб беради. Сув насослар ёрдамида узатиб берилади. Оқава сувлар ва чиқиндилар корхона канализация тармоқларига уланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |