3.55,0 - 4.10,0 оралиғида 1500 метрга югуришда вақтнинг таҳминий тақсимланиши
2 - жадвал
1500
метр
|
Биринчи 400 метр масофа
|
Иккинчи 400 метр масофа
|
Учинчи 400 метр масофа
|
300
метр
масофа
|
3.55,0
|
61,0
|
62,5
|
64,0
|
47,5
|
3.57,0
|
61,5
|
63,0
|
64,5
|
48,0
|
3.59,0
|
62,0
|
62,0
|
65,0
|
48,5
|
4.00,0
|
62,5
|
62,5
|
65,0
|
48,5
|
4.02,0
|
63,0
|
64,5
|
65,5
|
49,0
|
4.04,0
|
63,5
|
65,0
|
66,0
|
49,0
|
4.06,0
|
64,0
|
65,5
|
67,0
|
49,5
|
4.08,0
|
64,5
|
66,0
|
67,5
|
50,0
|
4.10,0
|
65,0
|
66,5
|
68,0
|
50,5
|
Алоҳида ҳолатларда, яъни мураккаблашувчи вазиятларга ва югурувчининг тайёргарлиги даражасига боғлиқ ҳолатда югуришнинг бошқача вариантларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шундай қилиб, 880 ярд масофага югуришда дунё рекордини ўрнатишда (1.44,0) Д.Раян дастлабки 440 ярд масофани 53,0 секундда ва иккинчи 400 метрлик масофани эса - 51,2 секундда босиб ўтиганиги қайд қилинади.
Ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг психологик т айй оргарликги
Бугунги спортда спортчиларнинг руҳий тайёргарлиги жиҳатларига жиддий эътибор берилмоқда.Енгил атлетикачи руҳий тайёргарлиги ҳолатини бошқариш учун мураббий унинг шахсини ўрганиб чиқиши талаб қилинади. Чунки спортчи-югурувчи шахсини фақат бир тоонлама, яъни фақат унинг спорт фаолиятини ўрганиш ва унинг спорт фаолиятини ўрганиш ва унинг кундалик турмуш тарзи ва фақатгина унинг ўзигагина хос бўлувчи спорт иқтидори жиҳатларини ўрганмаслик мумкин эмас.
Спорт руҳий таъсир ўтказишнинг муваффақияти мураббийнинг спорт фаолияти умумий руҳий таснифи бўйича эга бўлган билим савияси даражасига боғлиқ. Иккинчи муҳим шарт бўлиб, спорт турининг ва спортчи шахсини ўрганиш бўйича психограмма билимларига эга бўлиш ҳисобланади.
Руҳшуносларнинг фикрича, шахс муаммолари эчими инсонни шахс сифатидаги барча хусусиятлари тўпламида ҳам, уни қуршаб турувчи ташқи шароитларда ҳам эмас, балки унинг жамиятдаги тутган кундалик турмушидан изланиши керак.Зеро, бунинг ростмана ҳаёти ҳисобланади.
Спортчи аввало инсон, касб эгаси, жамоат фаолиятига, ўз оиласига эга. Шунинг учун фақат унинг спорт фаолиятини ўрганиш сезиларли самара бермайди. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, спорт фаолияти деярли ҳамма вақт спортчига шахсий ёндашув талаб қилувчи қийин ва экстремал шароитларда кечади.
Спортчининг шахс сифатидаги руҳиятининг объектив (ҳаққоний) тавсифномаси фақатгина унинг ижтимоий типик жихатларини эмас, балки индивидуал ўзига хослик хусусият ва жихатларини ҳам акс эттириши керак. Спортчининг билиш мураббийга машғулотлар самарадорлиги сифатини оширишда унга индивидуал ёндашуви асослаб беради.
Инсонга хос бўлган руҳий ҳолатларни руҳшунослар асосан 3 гуруҳга бўладилар:
Руҳий жараёнлар одатда қисқа муддатли бўладилар ва тез-тез алмашиб турадилар.
Руҳий ҳолатлар эса узоқ давом этувчи ва мустаҳкам бўладилар.
Шахс хусусиятлари.
Мана шу жиҳатлар руҳий тайёргарлик жараёни борасидаги мураббий фаолият асосини ташкил қилади. Унинг вазифаси шудан иборат бўлиши керакки, шахсий хусусиятларга асосланиб машғулотлар жараёнини режалаштириши ва бу жараён мобайнида жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасига эришиш билан бир қаторда, мустахка ирода, қатъият, руҳий барқарорлик ҳам ривожлантириб борилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Руҳий барқарорлик шаклллантирилиши учун эса ўз кучига ишончни,спорт курашувига интилувчанликни, юқори натижаларга эришиш йўлида қатъий ғайрат- шижоатни тарбиялаш керак. Машғулот жараёни доимо жиддий босим остида кечиши хисобга олинадиган бўлса бу иш мураббийдан жуда катта масъулият ва махорат, руҳий билимлар асосига эга бўлишни талаб қилади.
Мураббий энг бошиданоқ спортчида мустаҳкам спорт интизомини, машғулотларга ва кун тартибига қатъий риоя қилиш кўникмалрини тарбиялаши керак. Машғулотлар жараёнида шундай юкламаларни танлаш керакки, у мусобақалардагига яқинлаштирилган ва хатто ундан ҳам юқорироқ бўлиши керак. Усобақаларда ғолиб чиқиш учун, машғулотларда мақсадга интилувчанлик ўз фаолиятига ва танлаган спорт турига муҳаббат, юқори билим даражаси ва тафаккурга эга бўлиш талаб қилинади. Спортчини мусобақаларга юқори спорт формасига эришган ҳолда олиб келишнинг муҳимлиги ҳақида олдин фикр юритган эдик. Ўзининг машғулот ва мусобақаларнинг муайян шароитида руҳий тайёргарлик мақоласида немис руҳшуноси ва мутахассиси З.Мюллер қуйидаги омил ва ҳолатларни спортчига ва у кўрсатадиган спорт натижасига таъсири бор деб ҳисоблайди:
Мусобақалар вақтининг ўзгартирилиши, мусобақаларга этиб келиш масофаси ва вақтининг доимийлиги ва ўзига хос қийинчиликлари, рақибларнинг юқори натижалари, мусобақалар мавсуми бошланишидаги муваффақиятсиз натижалар, юқори асабийлик, жисмоний толиқишларни ҳис қилиш ва ҳоказо. Мураббий бу нохуш ҳолатларнинг ҳар бирига жиддий муносабатда бўлиши ва мусобақаларга тайёрланишда уларни ўз вақтида ва бартараф қилиш чораларини излаб топиши керак.
Спортчининг ўз руҳий ҳолатини бошқара олиш қобилиятининг шакллантирилиши ҳам ўта муҳим саналади. Бунинг учун мураббий ва спортчидан мустақил йўналтирилган таъсирларнинг муҳимлигини англаш бўйича махсус руҳий билимларга эга бўлиш талаб қилиади. Бу борадаги изланишлар шуни кўрсатадики, руҳиятни бошқара олиш тайёргарлиги мураббий олдида спортчининг руҳий ҳолатигагина эмас, унинг машғулотларга шахсий ёндашув борасидаги бутун фаолият жараёнида кенг имкониятларни очади. Руҳий ҳолатни бошқариш усулини фақат шундай мураббийлар қўллай оладики, улар бу усулнинг таъсир механизмини хис қиладилар ва унга ишонадилар, спортчи ишончини қозона оладилар, уни у ёки бу ҳаракатни бажаришнинг моҳиятини англашга ўргатадилар.
Руҳий тайёргарлик жараёни икки асосий йўналиш бўйича ривожлантириб борилиши керак.
Умумий руҳий тайёргарликнинг спорт фаолияти давомида руҳий вазифаларни бажарувчи аъзолар фаолиятини ривожлантириш ва мукамаллаштириш. Бу спортчиларда ички туйғу ва ҳиссиётларини мустақил ва онгли равишда бошқаришни ривожлантириш. Енгил анлетикачиларда бу сифатлар машғулотлар ва мусобақаларга қатнашиш давомида шаклланиб боради ва асосан уларнинг шаклланиши машғулотлар мақсади, ироданинг ўсиш динамикаси, шижоат, тиришқоқлик каби сифатларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Улар спортчи шахси барқарорлиги ва ишончлилигини белгиловчи сифатлар бўлиб ҳисобланади.
Бу барқарорлик спортчининг қийин (екстремал) шароитларда ҳам керакли ишчанлик қобилиятини ва самарали фаолиятни намойиш қила олиш хусусиятларида намоён бўлади.
Шунингдек енгил атлетикачида йиллар давомида олиб борадиган тажриба, катта ҳажмдаги югуриш амалиёти, унинг юқори изчиллиги, ҳаракатланишнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги, спортчининг тафаккур даражаси билан боғлиқ бўлган муҳим сифат ҳисобланмиш ўз кучига, махоратига ишонч сифатини ривожлантириш мураббий олдида турган долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади.
Бу сифатларнинг барчаси, тактик тайёргарлик билан боғлиқ ҳолда, спортчи юқори кўрсаткичлар намойиш қилиши учун хизмат қилади ва спортчини ортиқча ташқи таъсирлардан халос қилишга ёрдам беради. Спортчини иш кайфиятига тайёрлай билиш машғулот ва мусобақалар унинг манфаатларига хизмат қилишига ишонтириш, машғулотлар уларга шодлик ва ҳузур бағишлаши мумкинлигини уқтириш мураббийнинг педагогик махоратига боғлиқ. Руҳий кайфият спортчининг иродасини мустаҳкамлаш, унда мусобақалар вақтида ташабусскорлик ва қатъият каби сифатларни намойиш қилишига ҳам ёрдам беради.
Бевосита мусобақалар олдидан спортчини махсус руҳий тайёрлаш. Мусобақалар жараёнида спортчи руҳий ҳолатини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин: узоқ муддатли стартлар олди ҳолат, сўнгги старт олди машғулотидан кейинги руҳий ҳолат, старт ҳолати, мусобақа ҳолати ва мусобақадан кейинги ҳолат.
Санаб ўтилган бу ҳолатлар енгил атлетикачининг спорт фаолиятида доимо учраб туради.
Мураббийнинг мусобақа олди тайёргарлигидаги вазифаси, спортчини тўғри кун тартиби (уйқу, машғулотлар, овқатланиш, мулоқот)га риоя қилиш спортчини кутилмаган тасодифлардан ва нохушликлардан мухофаза қилиш ҳисобига уни юқори спорт формаси ва руҳий тайёргарлик даражасида мусобақагача этиб келишини таъминлаш. Спортчи билан ҳамкорликда унинг ҳақиқий тайёргарлик даражасидан, мусобақани ўтказиш шароитларидан, қатнашчилар таркибидан келиб чиқиб югуриш графигини режалаштириш.
Спорт ҳолати спортчининг индивидуал хусусиятлари, чигалёзди машқлари, рақиблар билан мулоқотлар таъсирида келиб чиқадиган руҳий холатдир.
Мураббий спортчининг шижоат (темперамент) даражаси, хиссиётларга берилувчанлиги ва уларни жиловлай олиш маҳорати ва бошқа сифатларни инобатга олиб чигалёзди машқлари (разметка) ни режалаштиради. Мусобақа холати мусобақалар ўтиш давомида келиб чиқиб у томошабинлар муносабатига, югуришнинг шиддатига ва динамикасига, ўзи ва рақиблари танлаган тактик усул ва воситаларга боғлиқ бўлади. Мусобақалар вақтида спортчининг ҳарактери намоён бўлади, шу билан биргаликда унинг иродаси, тиришқоқлиги, рақибларга нисбатан муросасизлиги, фаоллиги, бир сўз билан айтганда ҳар томонлама тайёргарлик даражаси аниқ бўлади.
Одатда мусобақалардан кейинги спортчининг руҳий холатига мураббийлар этарли эътибор қаратмайдилар, адабиётларда ҳам бу ҳақда кам ёзилган. Лекин мусобақалардан кейинги ҳолатни ўрганиш ҳам жуда муҳим бўлиб у мураббийга спортчи шахсини янада яхшироқ ўрганишга ва кейинги машғулот ва мусобақаларни режалаштириб олишга имкон беради. Муваффақият ҳам, муваффақиятсизлик ҳам спортчи ҳолатида жиддий из қолдиради ва унинг қизиқишлари ва ишчанлик қобилиятига таъсир қилади. Спортчининг руҳий ҳолати унинг қайта тикланиш жараёнига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қўймайди. Мусобақа натижаларини мураббий томонидан таҳлил қилиниши ва спортчининг ўз-ўзини танқидий тахлил қилиши мусобақалар жараёнининг муҳим жиҳатларидан биридир.
Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини ўргатиш услубиёти
Ўрта ва узоқ масофага югуриш техникасини ўргатишда стадиондан ташқарида бўлган ҳар хил текисликларда ўргатилса мақсадга мувофиқдир, чунки узоқ масофага югуришлардан мусобақа ўтказилиши асосан стадиондан ташқарида ўтказилади. Қуйидаги унинг вазифалари, воситалари ва услубий кўрсатмалари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |