Ўзбекистон республикасижисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон республикасиолий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 9,73 Mb.
bet12/33
Sana24.02.2022
Hajmi9,73 Mb.
#221280
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33
Bog'liq
Шокир Норкулов БМИ KRIL

28. Чигалёзди машқлари.
Март.
1. Дам олиш.
2. 400 м-48.14 (24.19/23.96), 150 м-18.66 ва 18.90.
3. Тикловчи кросслар.
4. Дам олиш.
5. 4х200м (26.2; 26.0; 25.5; 24.9).
6, 7, 8. Дам олиш. Чигалёзди машқлари.
9. Лиссабондаги жаҳон чемпионати. Югуриш-1:46.80 (1-ўрин) (26.35; 27.16; 26.47; 26.79).
10. Ярим финал-1:47.59 (1-ўрин) (26.55; 27.16; 26.27; 26.62).
11. Финал-1:44.49 (26.01; 26.17; 26.20; 25.55) -1-ўрин.
Ю.Барзаковский юқорида келтирилган мусобақаолди микросиклларида жисмоний, техник, тактик ва психологик тайёргарликларини яхши ўзлаштирганлиги у кўрсатган натижаларда кўриниб турибди.
Тарихга назар соладиган бўлсак, дунёда жуда кўплаб истеъдодли ўрта ва узоқ масофаларга югурувчилар ўз даврларида энг кучли спортчилар этишиб чиққан. Улардан қуйидагиларни мисол қилиб олишимиз мумкин: П.Нурми, Х.Еллиот, П.Снелл, В.Кутс, П.Болотников, Л.Вирен, А.Хуантарена, М.Ифтер, С.Кое, Х.Ел Груж, К.Бекеле.
Х.Еллиот мусобақалар давомида, биринчи 400 метрлик масофани умумий гуруҳда мувофиқ равишда 58.6 ва 59.5 сек.да босиб ўтди. 800 м лик кўрсаткичда унинг вақти йиғиндиси 1:58.1 га тенг бўлди (3:40.0 атрофидаги натижа учун одатдагича югуришни бошлаш), бироқ 3-даврани эллиот 56.5 сек.да босиб ўтди ва 1200 м учун умумий ҳисобда 2 дақ. 54.6 сек. сарфлади. 3-даврада югуриш тезлигининг ўзгариши бошқа югурувчилар учун кутилмаган ҳодиса бўлди, у 1200 м масофадан кейин ўз рақибларидан тезликни ўзгартириш ҳисобига 15 м илгарилаб, қолган 300 м ни эса у 41.0 сек.да босиб ўтиб, ўзи билан финалнинг иккинчи иштирокчиси М.Жази (Франсия) орасидаги фарқни 20 м масофага этказди. Бу эрда биз тактиканинг икки варианти – ғалабага бўлган ишонч ва натижа учун кураша олиш имкониятини мукаммал даражага олиб чиқиб, эллиот Олимпиада олтин медали ва жаҳон рекордини янгилаш имкониятига эга бўлганини кўрамиз.
Яна бир мисол қилиб, Токио Олимпиадасининг икки карра чемпиони П.Снеллднинг (янги Зеландия) югуриш тактикаси ғалаба учун мўлжалланган тактиканинг ёрқин мисолидир. Дастлабки ъойга ва финалларда у, одатда, орқароқда югурар ва ҳал қилувчи босқичда марра яқинида тезлик билан олдинга ташланиб, биринчи бўлиб оларди, шу тариқа 800 ва 1500 м масофаларда ютиб чиқди.
Токиодаги мусобақалардан фарқли ўлароқ, Мехикода 800 ва 1500 м масофадаги эркакларнинг, шунингдек, 800 м масофадаги аёлларнинг мусобақалари югуриш тактикаси борасида ҳеч бир янгиликни намойиш этмади. Худди Токиодагидек, Кениянинг ўша вакили Кипругут стартданоқ сафга етакчилик қила бошлади. Дастлабки 400 м ни 52 сек., 600 м ни 1 дақ. 17 сек.да босиб ўтиб, у, Токиода бўлганидек, охирги тўғри кесмага пешқадамлик қилди. Маррага 60-70 м қолганидагина Кипругутдан австралиялик Р.Даубелл ўзиб кетди ва у масофани янги Олимпиада рекорди ва жаҳон рекордининг такрори билан (1:44.3 сек.) якунлади. Масофани иккинчи бўлиб тугатган Киъругутнинг вақти – 1:45.0 сек. Бу Олимпиадалар тарихида 800 м.га энг самарали ъойга бўлди. Маррага олтинчи бўлиб этиб келган ГДРлик спортчи Фромм 1 дақ. 46.2 сек. натижа кўрсатганлигини айтиб ўтишнинг ўзи этарли, чунки П.Снеллхудди шундай кўрсаткич билан Римда ўтказилган ХВИИ-Олимпиада ўйинларида чемпион унвонига сазовор бўлган эди.
Афсуски, бизнинг кўпгина ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларимизнинг тактикасида талай нуқсонлар учрайди. Бизнингча, мураббийларимиз ўз фаолиятида машғулотнинг бу муҳим қисмига жуда кам эътибор беришса керак.
Югуриш тактикаси соҳасидаги тадқиқотлар ва энг кучли югурувчилар тажрибаси ғалабага мўлжал олиб югуриш тактикасида масофа бўйлаб кучни қандай қилиб тўғри тақсимлаш мумкинлигини, ъешқадамликда қандай тартибда югуриш кераклигини ва ҳ.к. англаш имконини беради.
Замонамизнинг энг этук югурувчилари Давид Рудуша (Кения), Абдулбакир Каки (Судан), Рашид Рамзи (Бахрайн), Юрий Барзаковский (Россия) рекордлар ўрнатиб, Олимпиада Ўйинларида ғалабаларга эришган. Одатда, масофанинг иккинчи ярмини биринчисига нисбатан тезроқ югуриб ўтганлар. Югуриш тактикасининг бундай варианти, жуда тўғри ва оқилона режалаштирилганлигидан дарак беради.
Шунинг учун югурувчилар камроқ куч сарфлаб, демак, кичикроқ кислород қарзи билан масофанинг дастлабки ¾ қисмини югуриб ўтиш ва шунинг ҳисобига тез маррага этиб келиш учун ўз машғулотларида махсус чидамлиликни такомиллаштиришга имкон қадар кўп эътибор беришлари лозим. Шундай қилиб, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси юқори, тезлик катта бўлса, куч тежаб сарфлансагина, маррага тез этиб келиш мумкин. Бугунги кунда етакчи югурувчиларнинг машғулотларида асосан мажмуали усулдан фойдаланилади, бунда битта машғулотда югурувчининг асосий сифатлари – тезлик ва махсус чидамлилик тарбияланади. Бунинг учун югурувчилар ўз машғулотларида ҳар хил узунликдаги кесмалардан фойдаланадилар ва уларни асосий ҳамда “қўшни” масофалар учун (400-800-1500 м) яроқли бўлган турлича тезлик билан югуриб ўтадилар.
Бундай машғулотнинг вариантлари кўп, у ўрта масофаларга югурувчи учун катта фойда келтиради, чунки айни вақтда ҳам тезликни, ҳам чидамлилик ва тактик маҳоратни такомиллаштиради.

Download 9,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish