ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ЎЗГАРИШЛАР
NILUFAR MUXTOROVA
Ўзбекистон Мустакилликка эришгандан сўнг, бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналишларидан бири бўлиб қолди ҳамда зарур чоралар кўрилди. Бу чоралар одамларнинг турмуш даражасини кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим роль ўйнади ва республикада осойишталикни, баркарорликни сақлашда муҳим омили бўлди. Ана шундай иктисодий танглик йилларида одамларнинг турмуш даражасини нормаллаштириш мақсадида давлат йўли билан бошқаришнинг кўпдан-кўп усуллари ва услубларидан фойдаланилди. Миқдори доимо ўзгартириб турилган иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, компенсация тўловлари тарзидаги бевосита пул тўловлари, имтиёзлар тарзидаги тўловларни жорий қилиш усули кенг қўлланилди.
- 1991 — 1996 йилларда энг кам иш ҳақи ва пенсиялардан солиқ олинмайдиган бўлди.
- Корхоналарнинг ўз ходимларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳаражатларидан бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиб турилди.
- Қўшимча ижтимоий имтиёзлар ҳам жорий килинди. Масалан, бошланғич синф ўқувчилари ва ёлғиз пенсионерлар учун бепул нонушталар, 2 ёшгача бўлган болалар учун бепул овқат, мактаб ўқувчилари ва талабалар учун овқатнинг арзонлаштирилиши каби имтиёзлар берилди.
- Кўпгина тоифадаги фуқароларга турар-жойи шахсий мулк қилиб бепул берилди, баъзи турдаги коммунал хизматлар ҳақини тўлашда енгилликлар.
Истиқлол йилларида энг кам иш ҳақи ва бошқа тўловлар одатда, олдиндан кўпайтириб келинди, нарх-наво ўзгариши билан боғлаб олиб борилди, бу эса аҳолининг тўлов қобилияти сақланиб қолишини таъминлади ва турмуш даражасининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймади. 1992—1998 йиллар мобайнида иш ҳақи ва пенсияларнинг энг кам миқдори бир неча бор оширилди. Масалан, энг кам иш ҳақи 1995 йилда 1994 йилга нисбатан 2,5 марта ортди. Нафақаҳўрларнинг ижтимоий аҳволини эътиборга олиб, энг кам пенсиянинг мутлақ, миқдори иш ҳақининг энг кам миқдоридан ошиқроқ, бўлиши муттасил таъминланиб келинди. 1998 йил 1 июлдан иш ҳақининг энг оз микдори 1100 сўм бўлгани ҳолда, қарилик пенсиясининг энг кам миқдори 2100 сўмни ташкил этади, ногиронлик пенсияси эса бундан ҳам ортиқдир. Бу йўл ижтимоий адолат тамойилларига тўла мос келар эди.
70 млн. Кв/м турар-жойлар
19,5 минг ўринли касалхоналар
95,7 минг марта аҳолига поликлиникалар хизмат қилди
805,9 минг ўринли мактаблар
15,3 минг ўринли академик лецейлар
126,5 минг ўринли
касб-ҳунар коллежлари
“2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармойишида муайян маънода ҳозиргача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. “фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг километр автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 минг 300 та иш ўрни яратилди. 2017 - 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмокда, унинг доирасида 50 минг 286 та хонадондан иборат 1 минг 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган”.
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилмоқда. Республикада аҳолига тиббий ва ижтиомий хизмат кўрсатишнинг ривожланган тизими бунёд этилди. Мустақиллик йилларида амбулатория-поликлиника муассасаларининг сони 3 мингдан 4,8 минггача ёки 1,6 баравар ортди. Қишлоқ жойлаирда 1600 та врачлик пунктлари очилди. Аҳолига 81,5 мингдан ортиқ шифокорлар турли ихтисосликлар бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда. 1994 йилда аҳолининг дори-дармонга бўлган эҳтиёжи Республикада ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисобига бор-йўғи 4,5 фоизга қондирилар эди. 2003 йилга келиб, катта миқдорда сармоя жалб этилганлиги ҳисобидан, бу кўрсаткич 25 фоизгача ўсди.
Мамлакатда камбағалликка қарши курашиш учун зарур институтлар яратилди. Бу авваламбор Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши, камбағалликка қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини белгилаб беради. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яқинда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Мазкур вазирлик фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган қатламларини аниқлаш ва манзилли кўмак бериш борасида самарадорликни оширишга хизмат қилади. Ўзбекистонда охирги уч йил мобайнида камбағалликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига реал жами даромад 43,9 фоизга, ўртача ҳисобланган номинал ойлик иш ҳақи 79,7 фоизга ошди. Жаҳон банкининг «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида, уй хўжаликлари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-март ойлари учун ўртача камбағал хонадоннинг ойлик даромади тахминан 1,5 миллион сўмни ташкил этиб, таққослама нархларда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган.
Президентимизнинг 2019 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларга катта ғов ҳисобланмиш коррупцияга яна бир бора қаттиқ зарба берадиган ҳужжат бўлди. 2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |