Расулова Ф. К.,
Нурматова Д. Э.
Олий таълимда ўқув жараёнини педагогик технология
асосида ташкил этишнинг аҳамияти...........................................
207
Раупова Ш.А.,
Алиқулова Ш.
Таълим жараёнида педагогик-психологик қобилиятни
шакллантиришнинг илмий-назарий асослари.........................
210
Каримова
Ф.
Инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали таълим
самарадорлигини ошириш...........................................................
213
Эрмекова З.
Модернизация
образования
высшей
школы
и
педагогическое проектирование.................................................
215
Жолдошева А.О.,
Асранкулова Д.Н.
Особенности интерактивных технологий..................................
217
Каримов Й.
Ёшларни ахборот-психологик хуружлардан ҳимоя қилишда
бадиий адабиётнинг ўрни.............................................................
219
7
КИРИШ
Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида юқори малакали
мутахассис кадрлар тайёрлаш суръатлари йил сайин такомиллашиб бормоқда.
Ушбу дастурга киритилган вазифаларнинг сифат босқичига ўтиш, аввало, олий
ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган талабалар билим
ва малакаларига шундай талаблар қўядики, улар ишлаб чиқаришнинг қайси
соҳасида фаолият юритмасин, Ватан тараққиёти, юрт равнақи ва халқ
фаровонлигига астойдил хизмат қиладиган, фидоий, профессионал касб эгалари
бўлишлари лозим.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа сифатида эътироф
этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда
2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да кўзланган максад — олиб
борилаётган ислоҳотлар самарасини ян да ошириш, давлат ва жамият ривожини
янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш,
мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор
йўналишларни амалга оширишдан иборат.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар
яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш,
Ҳаракатлар стратегиясида таъкидланган устувор вазифалар олий таълим
муассасаларида фаолият юритаётган ҳар бир педагог-олим олдига юксак
маънавиятли шахсларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларни касб
сир-асрорларидан тўла бохабар қилишни тақозо этади.
Мазкур илмий тезислар тўпламида айнан иқтисодий таълим йўналишида
кадрлар тайёрлаётган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари олимлари ва
иқтидорли ёшларининг ушбу таълим тармоғи самарадорлигини оширишда
инновация йўналишларининг назарий ва амалий жиҳатлари борасидаги
тадқиқотлари натижалари, илмий тавсия ва хулосалари мужассам этилган.
Уларнинг мазмунидан ушбу йўналишда қўлга киритилган муваффақиятлар
билан бир қаторда, олдимизда турган муаммо ва уларнинг ечими хусусидаги
фикрларни ҳам англаш мушкул эмас. Ўйлаймизки, тўпламдан ўрин олган
мақолаларнинг муаллифлари ўз илмий-амалий фаолиятлари билан юртимизда
иқтисодий таълимнинг сифатли ва самарали бўлишига ўз ҳиссаларини
қўшадилар.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |