Ўзбекистон республикасида таълим


Касб таълими жараёни узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашда



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Касб таълими жараёни узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашда
фанлараро боғланишдан фойдаланиш 
 
Ш.Э. Мамаражабов,
Педагогика фанлари номзоди, доцент 
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
А.З. Махмадиёров,
Тошкент архитектура-қурилиш институти
 
Таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари 
даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо 
этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш мақсадида: 
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни ҳаётга 
татбиқ этиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб ҳисобланмоқда. 
Шу асосда такомиллашган ДТСларини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини 
яратиш, илмий-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш вазифасини бажариш белгиланган эди. Мазкур вазифаларнинг ҳал 
этилиши жамиятимизнинг потенциал кучларини рўёбга чиқаришда катта 
аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, 
“Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон 
талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали 
вазифамиз деб биламиз”
26
.
Олий таълимнинг “Касб таълими” йўналиши бўйича мутахассисларни 
тайёрлаш ҳақидаги масала ўзига хос муҳим ва мураккаб ҳисобланади. Чунки 
бўлажак инженер-педагоглардан нафақат етарлича катта ҳажмдаги техникага 
оид, балки педагогик билимлар, катта ҳажмдаги махсус кўникма ва 
малакаларни эгаллаш ҳам талаб этилади. Олий таълим битирувчиларининг 
баркамол шахс ва чуқур билимга эга бўлган мутахассис бўлиб етишишлари эса 
уларга берилаётган билимнинг сифати билан белгиланади. Афсуски, олий 
таълим муассаларида “Касб таълими” йўналиши бўйича инженер-педагоглар 
тайёрлаш шароитида талабаларнинг техник ва педагогик билимларнинг 
олишларида уйғунликнинг мавжуд эмаслиги яққол намоён бўлмоқда. Бу каби 
номутаносибликнинг асосий сабаби - Олий таълим муассасаларининг “Касб 
таълими” йўналишида ўқитиладиган педагогик ва техник фанларнинг ўзаро 
боғланиши асосида олиб бориш тизимининг мукаммал эмаслигидир. 
Ваҳоланки, ўқув фанларини ўзлаштириш давомида талаба олган билим ва 
тушунчаларини бевосита бир-бирига боғлай олса, улар ўртасидаги 
умумийликни, алоқадорликни англаб етсагина, пухта ва мустаҳкам билимга эга 
бўлади.
Фанлараро боғланиш (ФАБ) муҳим педагогик муаммо ҳисобланади. Бу 
муаммо юзасидан кўплаб олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар. 
Жумладан, ФАБнинг аҳамияти, унинг таснифи хусусида: К.Ушинский, 
26
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. – Т.:Ўзбекистон, 2017.-48б. 


131 
Я.Коменский, А.Беляева, А.Усова, И.Зверев, П.Кулагин, Н.Лошкарева, 
В.Максимова, М.Махмутов, В.Федорова каби олимлар тадқиқот ишлари олиб 
борганлар. Ушбу муаммо бўйича: Э.Турдиқулов, Р.Сафарова, А.Мусурмонов, 
А.Чориев, П.Мусаев, Х.Абдураҳмонова, Т.Нуриддинов, Н.Ғофуров, Т.Даянаева, 
Р.Бурхонов, А.Саломов, Б.Абдуллаева, М.Аширова, Б.Ҳусанов каби ўзбек 
олимлари ҳам илмий-тадқиқот ишларини амалга оширганлар. Ушбу 
келтирилган ишларда ФАБнинг турли йўналишлари, муайян фанларни 
ўзлаштиришда қўлланилиши, ўқув фанларининг боғланиши асосида танланган 
таълим мазмунига қўйиладиган талаблар илмий-амалий жиҳатдан ҳал этилган.
Н.Файзуллаева ФАБни дидактик жараён эканлигини ўз тадқиқот ишида 
таъкидлайди. Шунингдек, бўлажак ўқитувчилар билим ва кўникмаларини 
ошириш учун фанларни ўзаро боғланиш (ЎБ)да ўрганиш тизими педагогикада 
ҳозирги кунгача ишлаб чиқилмаганлигини, умумтаълим фанларини ЎБда 
ўқувчиларга 
ўргатиш 
учун 
ўқитувчиларнинг 
касбий 
тайёргарлиги 
етишмаётганлигини, бу муаммога олий ўқув юртларида етарлича эътибор 
берилмаётганлигини алоҳида уқтиради. 
Шундай қилиб, муаммони ҳал этиш учта ўзаро алоқадор нарсага олиб 
келади: 
1. Олий таълим доирасида педагогик ва техник таълим фанларининг ЎБ 
муаммосини таҳлил этиш. 
2. Педагогик ва техник таълим фанларининг ЎБ муаммосини, КҲТ 
таълими учун педагог кадрлар тайёрланиши шароитида ҳал этиш. 
3. Олий таълимда талабаларнинг назарий фикрлашини амалиёт билан 
доимо мувофиқлаштириш. 
Педагогик ва техник таълимнинг ЎБ – “Касб таълими” йўналишидаги 
таълимнинг дидактик тамойиллари ичида устувор жиҳатдир. Ўз навбатида, ЎБ, 
таълимни 
ўқув 
ишлаб 
чиқариш 
амалиётидаги 
фаолияти 
билан 
бирлаштиришнинг умумий масалаларига боғлиқ бўлган хусусий муаммоларни 
ҳам ўз ичига олади. 
Қандай қилиб, педагогик ва техник таълимнинг ЎБни педагогик жиҳатдан 
тўғри амалга ошириш мумкин, деган савол туғилиши шубҳасиз. Кенг маънода, 
педагогик ва техник таълимнинг ЎБни амалга ошириш дунёнинг яхлитлиги ва 
умумий боғланиш ҳақидаги диалектика қоидаларига, уларнинг инсон онгида 
акс эттирилишига таянади. Педагогик ва техник таълимнинг ЎБ методик 
йўналишда доимо аниқ, уни ўқув фани мазмунини вариативлаш орқали ва 
ўқувчиларнинг билиш жараёни ва меҳнат фаолиятини ташкил қилиш билан 
моддийлаштириш мумкин. Соддалаштириш ва аниқлик киритиш мақсадида, 
педагогик ва техник таълимнинг ЎБни Касб таълими методикаси курси 
мазмунини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши тўғрисида фикр 
юритамиз. Касб таълими методикаси курсини бошқа ўқув предметлари билан 
самарали боғлаб ўқитилишида дарслар мазмундорлиги ортади, олинган 
билимларнинг ҳаётий бўлишига, талабалар дунёқарашининг тўғри ва кенг 
бўлишига эришилади. Педагогик ва техника фанларининг ўқув жараёнидаги ЎБ 
иккита алоқадор йўналишлар билан таъминланади: педагогик фанларнинг 


132 
касбий йўналтирилиши ва касбий тайёргарликнинг илмий-техник даражасини 
ошириш. Биринчи йўналиш (тўғри) педагогик характердаги фанларни ўрганиш 
билан, иккинчиси (тескари) касбни эгаллаш билан мос равишда боғланган (1.1-
расм).
Касбга йўналтириш 
Касбий тайёргарликнинг илмий-техник даражасини ошириш 
1.1-расм. Педагогика ва техника фанларининг ўқув жараёнида ўзаро 
боғланиши
Ушбу тамойил асосида таълимнинг амалга оширилиши, олий таълим 
мақсадлари билан мувофиқ келган ҳолда, режалаштирилган натижаларга 
эришишга, хусусан: ҳар томонлама чуқур билим ва кўникмалар жамғармасига 
эга бўлган, бозор иқтисодиёти шароитида чуқур касбий тайёргарликка эга 
бўлган мутахассисларни тайёрлашга имкон беради. Хулоса ўрнида шуни айтиш 
мумкинки: 
Биринчидан, касб таълими методикаси ва ихтисослик фанларининг ўқув 
жараёнидаги ЎБ бўлажак инженер-педагогларнинг касбий тайёргарлигини 
ошириш имконини беради.
Иккинчидан, касб таълими методикаси ва ихтисослик фанларининг ЎБни 
амалга оширишнинг қуйидаги босқичлари мавжуд:
• Касб таълими методикаси ва ихтисослик фанларининг ЎБ масалалари ва 
унинг асосида ётувчи тамойилларни ўрганиш (ўқитувчиларининг назарий 
тайёргарлиги);
• ФАБ тамойиллари асосида билимларни дифференциаллаш (маълум 
дарсларга тайёрланиш);
• ФАБ тамойиллари асосида ўрганиладиган билимларни тегишли мавзулар 
бўйича интеграллаш;
• дарсни ФАБ асосида ташкил этиш. 
Учинчидан, дарсни ФАБ асосида ташкил этилиши қуйидаги натижаларга 
олиб келади: талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантириш; касбга, 
шунингдек, фанга бўлган қизиқишларининг ошиши; олган назарий билимларни 
амалиётда қўллаш, меҳнат фаолиятига татбиқ этиш кўникмаларини 
шакллантириш; мустақил ва ижодий фикрлаш, уни равон баён этиш 
малакаларини шакллантирилиши.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish