Таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсиялар:
1. Ўқув фанларининг ЎБни таъминлаш мақсадида “Касб таълими
методикаси” фани мазмунини такомиллаштириш.
2. Ўқув-услубий
мажмуалар
мазмунига
касбий
характердаги
маълумотларни киритиш.
3. ФАБни самарали ташкил этишга эришиш мақсадида муаммоли таълим
технологияларидан унумли фойдаланиш.
Педагогика фанлари
Техника фанлари ва ишлаб
чиқариш амалиёти
133
4. Ушбу
йўналишдаги
илғор
ўқитувчиларнинг
тажрибаларини
оммалаштириш.
Таълим жараёнида интерфаол машғулотларни ташкил этишнинг ўзига
хос жиҳатлари
В.Н. Сатторов,
Педагогика фанлари номзоди, доцент
Н.И.Содиқова,
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг
хусусиятлари ҳамда кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ танланади ва
тегишлича тайёргарлик кўрилади.
Машғулотда вақтдан унумли фойдаланиш зарур шарт ҳисобланади.
Бунинг учун зарур воситаларни тўғри танлаш, тайёрлаш ҳамда машғулот
ўтказувчилар ва уларнинг вазифалари аниқ белгиланган бўлиши лозим.
Интерфаол методлар билан анъанавий таълим усуллари орасида ўзига хос
фарқлар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўқитувчи бу фарқларни қиёслаши, уларнинг
бир-бирига нисбатан афзалликлари ва камчиликларини дарсни режалаштириш
ва уни ўтказиш усулларидан тўғри фойдаланишни ҳисобга олиши зарур.
Бунда
янги билимларни бериш,
кўникмаларни
шакллантириш,
ривожлантириш, мустаҳкамлаш, билимларни такрорлаш, амалда қўллаш
машғулотларида ҳамда ўқув фанининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар
бир мавзу бўйича машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ёки
бошқа методларни тўғри танлаш назарда тутилади.
Интерфаол методлар конструктивизм назарияси билан боғлиқ бўлиб, бу
методлардан амалда фойдаланишда конструктивизмнинг қуйидаги асосий
хулосаларини ҳисобга олиш лозим:
-ўқувчи ўзи ўрганиши керак, акс ҳолда унга ҳеч ким, ҳеч нарсани ўргата
олмайди;
-ўқитувчи ўқувчиларга билимларни «кашф қилишга» ёрдам берадиган
жараённи ташкил қилади;
-билим борлиқдан кўчирилган нусха эмас, уни одам шакллантиради уни
қуйидаги босқичларда кўриш мумкин:
1.Саломлашиш (раҳбар, тренер ва ўқувчилар).
2.Кириш сўзи - тренинг иштирокчиларини таълимнинг интерфаол
методикаси, тренинг мавзуси, шакли ва мақсадлари билан таништириш. Кириш
сўзи аниқ ва қисқа бўлиши керак.
Керакли қоидаларни ишлаб чиқиш, гуруҳнинг самарали ишлаши учун
қоидаларни белгилаш юзасидан иштирокчиларнинг таклифлар билдириши
сўралади. Шу таклифлар асосида улар томонидан қоидалар ишлаб чиқилиб,
қабул қилинади. Бу қоидаларга риоя қилиниши назоратини фақат тренер эмас,
иштирокчилар ҳам олиб боришлари кўзда тутилади.
134
Do'stlaringiz bilan baham: |