Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Венн диаграммаси - объект, тушунча, ғоя, ҳодисани таққослаш 
фаолиятини ташкил этиш жараёнида ишлатилиб, ўхшашлик ва фарқли 
томонлар очилади
18
. Масалан “ўқитувчи” ва “актёр”, ёки “менежер” ва 
“режиссёр” каби касбларининг умумий ва бир-биридан ажратувчи жиҳатларини 
таҳлил қилиш. Ушбу метод талабаларда бўлажак касбига нисбатан муҳаббат 
туйғусини ривожлантириб, касб хусусиятларини янада чуқурроқ ўрганишга 
имкон беради.
Юқорида санаб ўтилган инновацион технологиялар қатори яна кўплаб 
интерфаол методларни келтириш мумкин. Хусусан, “кластер”, “Венн 
диаграммаси”, “Балиқ скелети” каби график органайзерларидан фойдаланиш 
ҳам дарснинг самарадорлигини оширади. График органайзерлар – ўқув 
жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, 
графиклар мажмуидир. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр 
(тўлдирилган) ҳолда қўлласа, восита вазифасини талабаларнинг машғулот 
мавзусига доир билимларини мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш 
мақсадида ишлатилса, метод вазифасини бажаради.
Актёрлик маҳорати дарсларининг самарадорлигини оширишга хизмат 
қиладиган инновацион технологияларни ўқитувчи томонидан қўллашда 
қуйидагиларга амал қилинади: 
1. Дарс жараёнининг талабада актёрлик ва режиссёрликка доир билим, 
кўникма ва малакаларини ривожлантириш имкониятини бера олиши ва 
ўқитувчининг ижодий жараённи ташкил этишга тайёрлиги. 
2. Ижодий жараён талаба шахсига йўналтирилган таълимнинг концептуал 
асосларига мувофиқ келиши.
3. Ўқитувчининг ижодкор шахсга йўналтирилган таълим жараёнини ташкил 
этишга оид фаолият йўналишларини аниқ белгилаб олиши. 
Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, актёрлик маҳорати ўқитувчилари дарс 
жараёнини муваффақиятли таъминлашлари учун ўқитувчи ўзи билан талабалар 
ҳамда 
талабалар 
билан 
талабалар 
орасидаги 
қарама-қаршиликлар, 
номутаносибликларни зудлик билан бартараф эта олиши керак. Бундай ҳаракат 
гуруҳ жамоаси орасида қулай, муваффақиятли ўқув ҳамда ижодий муҳитни 
юзага келтиради. Бунинг учун ўқитувчи ўзининг педагогик фаолиятини 
такомиллаштириши 
ва 
ижодкор 
шахсга 
йўналтирилган 
таълим 
технологияларини мунтазам ўзлаштириб бориши керак. 
17
Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар. (таълим тизими 
ходимлари, методистлар, ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма). –Тошкент, 2013. -277 Б. 
242-бет 
18
Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар. (таълим тизими 
ходимлари, методистлар, ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма). –Тошкент, 2013. -277 Б. 
233-бет 


124 
Ижодкор шахсга йўналтирилган жараённи муваффақиятли ташкил этиш 
учун ўқитувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- талаба билан дўстона муносабат ўрната олиши;

талабаларнинг ақлий, маънавий, жисмоний ривожланиши ва 
саломатлигини муҳофаза қилишларига эътибор қаратиши; 
- ижодий жараёнда маданий, ахборотли, талабани ривожлантиришга 
қаратилган ўқув вазиятини ярата олиши;
- талабаларда ўзига хосликнинг намоён бўлишига қулай шароит ярата олиши 
ва ҳоказо.
Ижодкор шахсга йўналтирилган таълим жараёнида талаба қуйидаги 
кўникмаларни эгаллайди:
- ўзига танқидий кўз билан қараш, бошқа талабалар билан ўзини 
солиштириш, ўз хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш ва баҳолай олиш; 
- ижодий жиҳатдан чиниқиш, иродали бўлиш;
- дуч келган тўсиқларни бартараф этишда ҳис-туйғуларни тия олиш; 
- атрофдагилар билан ижодий ишчан мулоқот ва ҳамкорлик қилишга 
ўрганиш.
Хулоса қилиб айтганда, ижодкор шахсга йўналтирилган инновацион 
технологияларнинг самарадорлиги талабада билим, кўникма, малака олишга 
бўлган қизиқишнинг ортишига имкон беради. Таълим олувчиларнинг 
мустақиллиги, ўзига ишончи ортади. Бу эса ўқув дастурида кўзда тутилган 
таълим мазмуни мақсадга мувофиқ тарзда ўзлаштирилишини таъминлайди.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish