Ўзбекистон республикасида таълим


Миллатнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда педагогик



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Миллатнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда педагогик 
технологиялардан фойдаланиш 
З.Т. Нишанова, ТДПУ профессори, пс.ф.д. 
Бугунги кунда ёш авлодни юксак маънавиятли қилиб шакллантириш, 
мустақил мамлакатимизнинг ишончли ва интеллектуал салоҳиятли фуқаролари 
қилиб тарбиялаш узлуксиз таълим тизимининг долзарб вазифаси бўлиб 
ҳисобланади. 
Бу 
борада 
биринчи 
Президентимиз 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, “Жамият бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар 
томонлама баркамол авлод бўлиб ҳаётга кириб боришини ўзи учун энг улуғ, 
керак бўлса энг муқаддас мақсад, деб билади”
11
. Дарҳақиқат баркамол авлодни 
тарбиялаш масаласи учун жамиятнинг барча институтлари масъулдир. 
Ҳар қандай фаолиятни психологик таъминлаш ўсаётган ёш мустақил 
давлатимизнинг шаклланишида стратегик аҳамиятга эга бўлган, айни дамда 
давлат сиёсатида долзарб ҳамда салмоқли изланишларни талаб қиладиган 
кадрлар масаласига бориб тақалади. Бу масала ўз ўрнида юқори малакали, етук 
мутахассис кадрларни тайёрлаш орқали фаолият самарадорлигини ошириш, 
уни такомиллаштириш доирасида шаклланади.
Жаҳоннинг ривожланган давлатларига назар ташласак, бу давлатларда 
ишлаб чиқариш, технологияларнинг шу қадар ривожланиши инсон омилига
катта эътибор берилиши билан боғлиқ. Яъни янада аниқроқ тавсифлайдиган 
бўлсак, илғор хорижий давлатларда психологик хизмат яхши йўлга
қўйилган, бизда ҳар бир оиланинг шифокори бўлганидек, бу давлатларда ҳар 
бир оиланинг психологи бор. Оилада, ўқиш фаолиятида, меҳнат жамоаларида 
пайдо бўлган кичик муаммолар ҳам психолог ёрдамида ҳал қилинади. 
Рақобатбардош малакали психологларни тайёрлашда унинг миллий
мансублигини англатадиган, миллий онги, миллий ўз-ўзини англашини
ривожлантирадиган этнопсихология фанининг роли беқиёсдир.
Ушбу мақолада этнопсихология фани доирасида ўтиладиган 
“Миллатнинг психологик асослари” мавзусини ўқитишда педагогик
технологиялардан фойдаланишга эътиборингизни жалб этмоқчимиз. Ушбу 
мавзунинг режасини таништиргандан сўнг “БББ” технологиясидан фойдаланиш
мумкин. Талабалар ушбу мавзу бўйича нималарни билишлари, нималарни 
билишни хоҳлашлари ва дарс сўнггида нималарни билиб олганларини баён 
этишади. Аввало, миллат, унинг психологик асослари тушунчаларига 
тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. 
11
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатнинг 
модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т.: Ўзбекистон, 2005, 13-б. 


79 
Миллат – этнос ривожланишининг олий босқичи бўлиб, жипслашган 
ягона ҳудудга эга бўлган, тили, маданияти, миллий психик сифатларга ва
иқтисодий алоқаларга киришадиган катта ижтимоий гуруҳдир. Миллат 
тушунчаси этнос ёки этник бирлик тушунчасига қараганда кенгроқ
тушунчадир, чунки у ўз таркибига бир эмас, балки ҳудудий, давлат, ижтимоий 
маданий тизим жиҳатидан шу миллатга мансублигини англайдиган бир неча
этносларни қамраб олиши мумкин. 
Миллатнинг психологик асосларига қуйидагилар киради: 

тарихий хотира; 

миллий онг; 

миллий қизиқишлар, маданият ва тил; 

миллий ўз-ўзини баҳолаш; 

миллий ғурур ҳисси; 

ватанпарварлик. 
Сўнгра “тушунчалар таҳлили” методини ўтказиш мумкин. Бунда гуруҳ
аъзолари бўлиниб, миллатнинг психологик асосларига кирган тушунчаларни 
таҳлил қилишади. Сўнгра ўқитувчи талабалар жавобларини умумлаштириб, 
ўзининг жавоби сифатида фанда берилган тушунчалар таърифи билан 
таништиради.
Тарихий хотира миллат мавжудлигининг белгиси ҳисобланиб, авлод-
аждодларнинг тарихи, анъаналари, урф-одатлари, хўжалик асослари ва 
бошқалар ҳақида маълумотларни ўз ичига олади, яъни у инсонга авлодлар 
билан бирлашишни ҳис қилишга, бу миллат ичида ўз ўрнини тушунишга,
ўзини шу миллатнинг бир қисми сифатида ҳис қилишга ёрдам беради. 
Индивиднинг ўз миллатига мансублигини тушунишиш учун у, албатта
аждодлар тарихини билиши керак. 
Миллий онг миллатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий, эстетик, 
фалсафий, диний қарашлар мажмуаси бўлиб, маънавий ривожланишининг 
даражасини акс эттиради. Миллий онгнинг таркибига қуйидагилар киради:

миллий ўз-ўзини англаш миллий онгнинг марказий таркибий
қисмидир;

миллатни бирлашиши, жипслашиши, яхлитлашишининг зарурлигини
англаши;

миллатнинг моддий ва маънавий қадриятларига эҳтиёткорона
муносабатда бўлиш. 
Миллий қизиқишлар миллатнинг ва унинг айрим аъзоларининг 
фаолиятини ҳаракатлантирувчи, мотивацион куч бўлиб, миллатнинг яхлитлиги 
ва бирлигини сақлашга имкон беради. Миллий қизиқишларнинг асосини 
миллатнинг мақсади ва қадриятлари ташкил этади. Улар миллат 
вакилларининг маънавий идеаллари мажмуасидир. Миллий қизиқишларнинг 
ўзига хослиги миллий табга боғлиқдир. Миллий таб хулқ-атворда, турмуш 
тарзида, кийиниш анъаналарида, гуруҳ ичидаги ўзаро муносабатларда, 
санъатда, маданиятда, фольклор – халқ рақслари, мусиқаси, адабиёти ва 
бошқаларда ифодаланади. 


80 
Миллий маданият миллатнинг моддий ва маънавий қадриятлари 
йиғиндиси, 
табиат 
ва 
бошқа 
миллатлар 
билан 
ўзаро 
таъсирда 
фойдаланиладиган усуллари сифатида тушунилади. Миллий маданият у ёки
миллат вакиллари тафаккури ва қизиқишларининг ўзига хослигида намоён 
бўлади. Миллий тил у ёки бу миллат вакиллари фикрлари ва мулоқотини 
амалга оширишда ёзма ёки оғзаки усулда ифодалаш воситаси сифатида
тушунилади. 
Миллий ўз-ўзини баҳолаш аниқ этнос вакили ҳисобланган инсоннинг ўз 
миллати имкониятлари, ролини бошқа миллатлар орасида индивидуал 
баҳолашдир. Миллий ўз-ўзини баҳолашнинг уч даражаси фарқланади: қуйи, 
адекват ва юқори баҳолаш. Қуйи ўз-ўзини баҳолашда миллат вакилларида 
сустлик, инертлик, ўз келажаги ва миллатнинг келажагига бефарқлик 
кузатилади. Адекват миллий ўз-ўзини баҳолашда ўз миллати вакиллари 
имкониятлари мос баҳоланади ва шахс айнан шу миллат вакили эканлигидан 
фахрланади. Юқори миллий ўз-ўзини баҳолашда миллат вакилларида бошқа
миллатларни менсимаслик, интилишлар даражасининг юқорилиги, юксак 
амбиция ва кибр кабилар кузатилади. Биз ёшларда адекват миллий ўз-ўзини 
баҳолашни тарбиялашимиз лозим. 
Миллий ғурур ҳисси инсоннинг ўз миллатининг бошқа миллатларга 
нисбатан қадрли, аҳамиятли эканлигини ички ҳис қилиш, туюшдир. Миллий 
ғурур ўз ичига қуйидаги элементларни олади: 

Ўз халқи ва аждодларининг хатти-ҳаракатлари, бажарган ишлари ва 
маънавий бойлигидан фахрланиш; 

Ижобий анъана ва урф-одатларни ҳурмат қилиш; 

Туғилиб ўсган жойини, табиатини севиш; 

Ўз миллати вакиллари томонидан яратилган адабиёт, тасвирий санъат, 
фольклор, поэзия, музика, маданиятга нисбатан ҳурмат билан 
муносабатда бўлиш. 
Шундай қилиб, биз юқорида таклиф этган педагогик технологиялар 
талабаларни дарсда фаоллаштиришга, мазунинг яхшироқ тушунишга, билим, 
кўникма ва малакалар шаклланишига, миллий ўз-ўзини англашининг 
ривожланишига маълум маънода ҳисса қўшади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish