Ўзбекистон республикасида таълим


Ҳаракатлар стратегияси – соғлиқ, таълим ва фан соҳасидаги



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
Ҳаракатлар стратегияси – соғлиқ, таълим ва фан соҳасидаги 
ислоҳотларнинг муҳим омили 
 
Р.Р. Маджидов, ТДИУ
Эконометрика кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, 
“Ушбу стратегияда давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, 
иқтисодиётни эркинлаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, 
миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб 
вазифалар аниқ белгилаб берилади”. 
“Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 
устувор йўналишлари” номли тўртинчи устувор йўналишига аҳолининг 
бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш; аҳолини ижтимоий 
ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш; арзон уй-
жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт 


72 
шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда 
модернизация қилиш; таълим ва фан соҳасини ривожлантириш; ёшларга оид 
давлат сиёсатини такомиллаштириш соҳаларига мансуб кўплаб ҳаётий зарур 
масалалар киритилгани ниҳоятда аҳамиятлидир. 
Соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, тиббий хизматлар 
кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарор қабул 
қилинди. Энг аввало, қишлоқларда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида 
самарасиз қишлоқ врачлик пунктлари қисқартирилиб, ўрнига туну кун фаолият 
кўрсатадиган 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилиб, уларда тез 
тиббий ёрдам шохобчаси ҳамда кундузги стационарлар очилди. 
Соҳа учун кадрлар тайёрлаш ишлари кўлами кенгаймоқда. Олий 
маълумотли шифокорлар тайёрлаш учун қабул квоталари сони 3445 тага 
етказилди, шундан 1180 таси мақсадли ҳудудий квотадир. Клиник 
ординатурада тайёрлаш бўйича ҳам квоталар оширилди. 
Бу ишлар доирасида қишлоқда фаолият юритадиган 700 га яқин шифокор 
хизмат уй-жойлари билан таъминланди. 
Тез тиббий ёрдам бўлимлари ихтисослаштирилган автотранспорт 
воситалари, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди ҳамда уларга 
ажратиладиган дори воситалари ҳажми 2 баравар кўпайтирилди. 2016 йилда 
806 та тез тиббий ёрдам станцияси ва кичик станцияси фаолият кўрсатган 
бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 2 минг 100 тадан ошди. 
Республика ихтисослаштирилган марказларнинг ҳудудлардаги бўлимлари 
очилди. 
Ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини 
узлуксиз ва арзон нархларда таъминлаш мақсадида янги тизим жорий этилиб, 
уларни харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 500 миллиард сўмдан 
зиёд қўшимча бюджет маблағлари ажратилди. Давлат тиббиёт ташкилотларига 
дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун ажратилган маблағ 
миқдори 821 миллиард сўмни ташкил этди. Соҳага жалб қилинаётган хорижий 
инвестиция миқдори ошиб бормоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 93,5 миллион 
долларга етди. 
Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ташкил 
этилиб, унга 14 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилди. 
Хусусий тиббиёт муассасалари яна 400 тадан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3 
минг 860 тадан ошди. 
Соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторни ривожлантиришни 
такомиллаштиришга оид қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари 
шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага 
кўпайтирилди. 
Таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган 70 га яқин фармон, 
қарор ва фармойиш қабул қилинди. Мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш 
мақсадида 5 йиллик алоҳида дастур қабул қилинди. Ўтган йилда уч юздан 
ортиқ мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва капитал 


73 
таъмирдан чиқарилди. Давлат бюджети ва халқаро грантлар маблағлари 
ҳисобига мингдан ортиқ болалар боғчаси замонавий мебель, ривожлантирувчи 
ўйинлар ва жиҳозлар билан таъминланди. 
Ҳозирги ўқув йилида республика бўйича қарийб 70 фоиз ўқувчи мактабда 
таълим олишни давом эттиришни танлади. 10-синфларда ўқув жараёнини 
ташкил этиш мақсадида 22 минг нафар янги ўқитувчи ишга қабул қилинди, 
етти тилдаги 8,5 миллион нусха дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр 
қилинди. 
Республикадаги 486 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга 
оширилиб, шундан 234 тасида лой-пахсадан қурилган бинолар ўрнига янги 
ўқув бинолари қуриб берилди, 900 та мактабнинг 8 мингтага яқин синфидаги 
парталар янгисига алмаштирилди, 400 дан ошиқ мактаб замонавий компьютер 
синфлари ва интерактив ускуналар билан таъминланди, ногирон болалар учун 
ихтисослаштирилган 17 та мактаб-интернат бинолари таъмирдан чиқарилди. 
Илмий-тадқиқот 
муассасаларининг 
инновацион 
фаолиятини 
ва 
инфратузилмасини комплекс ривожлантириш 5 йиллик дастури ишлаб 
чиқилиб, уларни таъмирлаш, замонавий лаборатория жиҳозлари билан 
таъминлаш учун 450 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилди. 
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инновацион ривожланиш ва 
новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Фанлар 
академияси мақоми мустаҳкамланди, Навоий шаҳрида унинг бўлими очилди, 9 
та илмий муассаса қайта тикланди. 
Ёш мутахассис ва тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантириш масаласига 
алоҳида эътибор қаратилиб, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар жорий 
қилинди. Жумладан: 
• биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғи биринчи 
йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтирилди; 
• ишлаб чиқилган махсус дастурга кўра, 7 мингдан зиёд ёш оила ўз шахсий 
уй-жойига эга бўлди, 2018 йилдан эса намунавий лойиҳалар асосида барча 
йирик шаҳарларда кўп қаватли, қишлоқ туманларида 1-2 қаватли арзон уйларни 
ёшлар учун қуриш режалаштирилди; 
• Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил давомида фаол ишлаб 
келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг 
бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш 
жамғармасидан тўланиши белгиланди; 
• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олийгоҳ талабаларига 
ўртача ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган тақдирда контракт 
миқдорининг 35 фоизи тўлаб берилиши жорий этилди; 
• ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшлар етакчиси 
вазифаси юклатилган ходимга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама 
белгиланди; 
• Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим 
муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар асосида доимий 


74 
яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим 
йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) 
имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланди; 
• фаол ёшлар учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” 
медали таъсис этилди. 
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини янада 
кучайтириш ва кексаларни эъзозлаш 
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини янада 
кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига тегишли 
ваколат ва ҳуқуқлар берилди ҳамда бир қатор янги механизмлар жорий 
қилинди. Жумладан: 
уй-жойи бўлмаган ёки эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир 
тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 5 та оилага арзон уй-жойларни бериш; 
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача 
оилага ҳар йили маиший техника ёки бир бошдан қорамол харид қилиб бериш; 
оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш 
ва ҳар бир туман ва шаҳардан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилага 
беғараз ёрдам кўрсатиш учун маблағлар ажратиш асосий вазифа сифатида 
белгилаб олинди. 
“Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларининг фаолиятини қўллаб-
қувватлаш бўйича ҳомийлик кенгашлари, шунингдек, Бюджетдан ташқари 
интернат-уйларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди. 
“Ҳаракатлар стратегияси” лойиҳасига илғор хорижий тажриба асосида 
Ўзбекистонда ҳам касб-ҳунар коллежларида “Дуаль тизими”ни амалда жорий 
этиш, улардаги ўқув дастурларига тубдан ўзгартириш киритилиши лозим. Бу 
қадам миллий иқтисодиётимиз учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш 
сифатини оширишга хизмат қилган бўлар эди. 
Маълумки, “Дуаль тизими”га асос солинган Германиядаги кичик 
мутахассислар тайёрланадиган билим юртларида ўқув дастури иш 
берувчиларнинг буюртмаси асосида ва уларнинг бевосита иштирокида 
тузилади. Бу билим юртлари ўқувчилари ҳафтанинг 1-2-кунлари таълим 
муассасасида умумий ва назарий билимларни эгаллаб, 3-4-кунлари эса 
келажакда ўзлари ишлашни режа қилган корхонада амалиёт машғулотлари 
билан шуғулланади. Албатта, бу амалиётлар касб малакаси ва педагоглик 
маҳорат даражаси бўйича Савдо-саноат ёки Ҳунармандлар палаталари 
сертификатларини олган корхона мутахассислари – йўриқчи-устозлар 
томонидан амалга оширилади. Германиянинг компания ва фирмалари “Дуаль 
тизими”даги таълимга ҳар бир ўқувчи ҳисобига 15 минг евро инвестиция 
киритади. Бу маблағнинг деярли ярми, яъни 46 фоизи талабаларга стипендия 
сифатида сарфланади. 
Яъни, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда, 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали 
касаллик варақаларининг электрон шаклини яратиб, мамлакатимиздаги барча 


75 
фуқаролар тиббий карталарининг ягона марказлаштирилган маълумотлар 
базаси яратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Чунки ҳозирги кунда “булут” технологияси (Cloud) тобора ривожланиб 
бормоқда. Масалан, шу негизда “Электрон тиббиёт” тизимини яратиш мумкин. 
Бунинг учун, албатта, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунга 
тегишли ўзгартиришлар киритиш, “Электрон тиббиёт” тизими бўйича зарур 
норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
ҳузуридаги “Ўзмединфо” маркази фаолиятини такомиллаштириш тақозо 
этилади. 
Халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмаги асосида ушбу тизим яратилса, 
фикримизча, қуйидаги натижаларга эришилади. Яъни, биринчидан, “Электрон 
тиббиёт” тизимини жорий этиш беморлар ва шифокорларнинг вақтини 
тежайди; иккинчидан, “Электрон тиббиёт” тизими тиббий хизмат кўрсатиш 
сифатини оширади ва даволаш тизимини янада такомиллаштиради; учинчидан, 
бу тизим инсон омили билан боғлиқ турли салбий ҳолатлар, хусусан, 
шифокорнинг ўз вазифасини суиистеъмол қилиши, тўрачилик ҳамда 
коррупциянинг олдини олишга муайян ҳисса қўшади; тўртинчидан, тиббиёт 
муассасаларида иш ҳажми нисбатан камайишига эришиш орқали давлат 
молиявий маблағлари тежалади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish