Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
 
 


66 
2-ШУЪБА 
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УЛАРНИ 
АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ - ЎЗБЕКИСТОН 
РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪНАВИЙ, ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ 
ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ДАСТУРИ СИФАТИДА 
Бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш 
механизмлари 
М.Ф. Ҳакимова, ТДИУ Касб таълими (иқтисодиёт)
кафедраси профессори, п.ф.д.
М.Ш. Максумова, МИКП-01
 
Бугунги 
кунда 
республикамизда 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
модернизациялаш босқичи кечаётган бир пайтда таълим тизими сифатини 
ошириш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни татбиқ 
этиш, таълим мазмунини интеграциялаш борасида салмоқли ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-
2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси олий таълим 
концепцияси”да 
олий 
таълимни 
ташкилий 
ва 
мазмун 
жиҳатдан 
такомиллаштириш назарда тутилган
1
. Бу эса таълим мазмунини интеграциялаш, 
илм-фан услубларини олий таълим шарт-шароитларига мослаштиришни тақозо 
этади. Таълимдаги тизимлилик ва кетма-кетликни, турли ўқув фанларига оид 
тушунча, қонун ва назарияларнинг ўзаро боғлиқ таъсирчан омили сифатида 
талқин этиш лозим, чунки фанларнинг интеграциялашуви умумлашган 
билимларни шакллантириш, улар мазмунини чуқурлаштириш ва бойитиш 
имконини беради. 
Ҳозирги шароитда таълим инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги 
технологияларни жорий этиш, рақобатбардошликни ошириш, турмуш 
даражасини кўтаришнинг муҳим шартига айланиб бормоқда. Таълимнинг 
ижтимоий масъулияти кўп жиҳатдан ҳар бир инсоннинг тез ўзгарувчан меҳнат 
бозорида харидоргир бўлиб қолиши, ривожланиб бораётган инновацион 
иқтисодиётда тўлақонли иштирок этиши ва шу йўл билан ўз фаровонлигини 
ҳамда умуман жамият фаровонлигини таъминлаш имконини берадиган 
малакавий ва ижтимоий кўникмалар олишидан иборатдир. Кўпгина 
мамлакатларда таълимнинг ошиб бораётган ролини ҳисобга олган ҳолда уни 
ривожлантириш стратегияси миллий стратегия устуворликлари билан 
белгиланади ва у таълим сифатини ошириш ҳамда уни олиш имкониятини 
кенгайтиришга йўналтирилгандир.
1
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
ПҚ–2909 -сонли, 18-сон, 313-модда. 2017 йил 20 апрель. 


67 
Республикамизда бугунги кунда таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув 
режа ва дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини 
кенг жорий этиш, магистратура илмий таълим жараёнини сифат жиҳатидан 
янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада 
такомиллаштириш асосий ва бош мақсад бўлиб қолмоқда. 
Таълим жараёнида педагогик технологиялар ва фаол усуллардан 
фойдаланиш, янги ишлаб чиқарилаётган техник воситаларни татбиқ қилиш, 
кўпроқ талабаларни мустақил ишлашга ундаш, илғор тажрибалардан сабоқ 
беришнинг турли йўлларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Яна бир 
жиҳати муҳимки, олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг 
касб-ҳунарга 
мойиллиги, 
лаёқатлари, 
билим 
ва 
кўникмаларини 
ривожлантириш, уларнинг танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча 
замонавий касб эгаллашлари учун махсус фанларни ўқитишни самарали 
ташкил қилишни таъминлаш лозим. 
Ҳар қандай жамиятда бўлганидек, республикамизнинг тараққиётида бозор 
иқтисодиёти шароитида рақобатга бардош бера оладиган малакали 
мутахассисларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Мутахассис кадрлар 
тайёрлаш, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш борасида ҳам сўнгги 
йилларда кенг кўламли ишлар қилинди ва қилинмоқда. Жумладан,
тайёрланаётган 
мутахассис 
кадрларнинг 
мустақиллиги, 
ижодкорлиги, 
тадбиркорлиги, фаоллиги каби хислатларни таркиб топтиришга алоҳида 
эътибор берилмоқда. Мустақил ишни қандай бажаришни ҳар бир талабанинг 
ўзи ташкил этади. Мувафаққиятга эришиш учун талабанинг ўзи сабр-тоқат 
билан, машаққатлардан қўрқмай ўз устида ишлаши керак. Буни эса талабанинг 
ўзи режалаштиради ва амалга оширади. 
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Шавкат 
Мирзиёевнинг 
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий 
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган 
мажлисидаги маърузасида таъкидлаб ўтганларидек: ”
Бугуннинг ўзида ҳар бир 
битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, 
унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш 
зарур.
Буларнинг барчасини ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамлаш ва энг 
асосийси, хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг нафақат мажбуриятини, 
балки шахсий масъулиятини ҳам белгилаш зарур.
Фақат шундай йўл билан биз давлатнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-
оналари олдидаги мажбуриятини бажаришимиз мумкин. Худди шундай 
амалиётни республика олий таълим муассасалари битирувчилари бўйича ҳам 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш даркор”
2

Шу боисдан ҳам келажак борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар 
дастурида ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият, эътибор бериш, уларни 
2
Мирзиёев Ш.М. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. 2017 йил 14 январь.


68 
жамиятимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида фаол 
иштирок этишларини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг, олий ва ўрта махсус 
таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг бурч ва вазифалари 
ҳисобланади. Мазкур ҳолатда энг аввало, ёшларимиз онгида маънавият ва 
ахлоқийлик каби юксак фазилатларни тарбиялашимиз зарур бўлади, яъни 
ёшлар тарбияси соҳасидаги сиёсатни кенг жабҳада олиб борилиши жумладан, 
оиладаги тарбия пойдеворини таълим масканларида ҳам уйғун равишда 
мустаҳкам қўйилишига эътибор қаратилиш керакдир. 
Ҳозирги замон илмий-техник инқилобининг асосий жиҳатларидан бири 
таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви ҳисобланади. Бир-
бири билан боғлиқ ҳолда ривожланадиган бу тизим барча даражадаги юксак 
малакали мутахассисларни етиштириб чиқаради. Улар эса, ўз навбатида, янги 
илмий-техник ютуқларни таъминлайдиган рақобатбардош фанни ва ишлаб 
чиқаришни ривожлантиради.
Жаҳон тажрибасида бундай интеграция ўқув-илмий ишлаб чиқариш 
марказлари, комплекслари, боғлари, технополислари сингари омиллар шаклида 
амалга оширилади. Уларда юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш, илмий 
тадқиқотлар ўтказиш ҳамда бу тадқиқотлар натижасини саноатда ўзлаштириш 
вазифаси мужассамланади. Бундай бирлашмаларда жамият эҳтиёжлари асосида 
тегишли 
тармоқ 
ўқув-илмий-техник 
сиёсатни 
амалга 
оширадиган 
университетлар асосий ташкилий бўғин ҳисобланади. 
Интеграциялашган 
турли 
хилдаги 
ўқув-илмий-ишлаб 
чиқариш 
бирлашмалари иқтисодиёт ва жамиятнинг барқарор тараққиёти пайтидагина 
эмас, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтиш даврида жамият, иқтисодиёт 
ҳамда таълим тизимини қайта ислоҳ қилиш жараёнида, бу иш учун тегишли 
кадрларни тайёрлаш учун ҳам ниҳоятда зарурдир. 
Ўзбекистон шароитида бундай лойиҳаларни амалга ошириш тегишли 
меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
ҳамда 
моддий-молиявий 
харажатларни 
тайёрлашдан ташқари, таълим-илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил 
этадиган омилларни психологик жиҳатдан қайта тайёрлашни ҳам тақозо этади. 
Демак, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш фан билан таълим 
жараёни алоқаларини, ишлаб чиқариш ва таълим тизими интеграциялашувини 
ривожлантиришга асосланади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида илғор амалий илмий тадқиқотлари 
ўтказилади, таълим сифати давлат таълим стандартларига мувофиқ келишини 
ташкил этиш ва таъминлаш мақсадида педагогика ва таълим соҳасида илмий 
тадқиқотлар ва илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш фаоллаштирилади. 
Фундаментал ва амалий фан соҳасидаги илмий кадрларнинг таълим 
жараёнидаги иштироки рағбатлантирилади, педагогик ва илмии-тадқиқот 
жараёнларининг алоқаси таъминланади. Ёшларнинг фан-техника соҳасидаги 
ижодкорлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. 
- ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини (марказларини) ташкил этиш ва 
уларни ривожлантириш, замонавий ускуналар, аппаратлар ва асбоблар билан 
жиҳозлаш рағбатлантирилади. Кадрлар тайёрлаш ва биргаликдаги илмий-


69 
технологик ечимлар яратишда корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан 
самарали фойдаланилади. Ишлаб чиқаришда кадрлар тайёрлаш қўллаб-
қувватланади. Илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакаси 
бевосита ишлаб чиқаришда мунтазам равишда ошириб борилади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish