Таълим интеграциясида бўлғуси мутахассисларни касбга тайёрлаш
истиқболлари
Р.М. Абдуллаева, ТДИУ доценти, пс.ф.н.
О.А. Тулаганова, ТДИУ МИКП-01
Ҳозирги кунда республикамизда олий таълим муассасалари, академик
лицей ва касб-ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар
ходимлари ва ўқитувчиларини масофавий таълим асосида қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича бир қатор изланишлар,
тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмокда. Жумладан, Осиё Тараққиёт
банкининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган Таълим секторини
ривожлантириш дастури Лойиҳасини кўрсатиш мумкин. Мазкур лойиҳа 3 та
компонентдан иборат бўлиб, унинг энг асосий ва муҳим компоненти (2
компонент) "ўқитувчилар таълимини яхшилаш ва кенгайтириш" деб номланиб,
у ўқитувчиларни тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини ошириш ва қайта
тайёрлашни яхшилаш ва кенгайтиришни назарда тутади.
Ушбу компонент доирасида республикамизда олий таълим муассасалари,
52
академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактаблари
ўқитувчиларини масофадан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини
яратиш ва жорий қилиш белгиланган. Мазкур тизим фаолиятидан кўзланган
мақсад, таълим тизими ўқитувчиларининг мавжуд қайта тайёрлаш ва малака
ошириш тизимига масофадан ўқитишни жорий қилиш ва ўқитишнинг янги
замонавий усул ва услубларини қўллаш орқали қайта тайёрлаш ва малака
оширишнинг имкон ва воситаларини кенгайтириш, унинг сифат ва
самарадорлигини ошириш, шунингдек, педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини
оширишда университетлар ҳамда педагогика институтлари билан ҳамкорликни
йулга қўйишдан иборат.
Қуйида бундай тизим замирида қандай тамойиллар ётиши, унинг моҳияти,
истиқбол ва муаммолари масалалари ёритилган.
Янги ахборот-коммуникацион технологияларнинг жамиятимиз ҳаётига
жадал кириб келиши ва уни жуда тез суръатлар билан ривожланиб бориши
ахборот алмашуви жараёнини таҳлил қилиб кўришни ва бундай технологиялар
имкониятларидан фойдаланиб, ушбу жараённинг самарадорлигини ошириш
йўлларини қидиришни долзарб қилиб қўйди. Жамият ҳаёти, хусусан, таълим,
маълум маънода ахборот алмашуви жараёнидан иборат. Айниқса, таълимда бу
яққол кўзга ташланади. Мамлакатимиздаги ҳозирги жорий таълим тизими,
асосан, таълимнинг "синф-дарс" шаклини назарда тутган бўлиб, ахборот
алмашуви таълимниинг шундай шаклига мосланган.
Ҳозирги кунда аксарият дарслик, қўлланма, ўқитишнинг турли дидактик
воситалари таълимнинг шундай шаклини назарда тутиб яратилган. Педагогика
назарияси ва амалиётидаги, шунингдек, педагогик психологиясидаги аксарият
тадқиқотлар ҳам таълимнинг айнан шу шаклини назарда тутиб, бажарилган.
Нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки дунёда таълим жараёни иштирокчиси
бўлган инсонларнинг аксарияти таълимнинг ушбу шаклида билим олишган,
шаклланган, мутахассис бўлишган.
Ахборотларни ўзлаштириш ва улардан амалиётда фойдаланиш ва қўллаш
борасида таълимнинг “синф-дарс” шаклининг ютуқ ва афзалликларини, баъзи
ҳолатларда эса масалан, таълим жараёнидаги амалий машқ ва машғулотларни
бажаришда алмаштириб бўлмайдиган таълим шакли эканлигини эътироф этган
ҳолда, уни ҳозирги кунда намаён бўлиб бораётган камчиликларни ҳам кузатиш
мумкин. Бу камчилик асосан, ҳаётимиздаги ахборот оқимининг кескин ортиши
ва унинг глобаллашуви билан боғлиқ бўлиб, уни таълим олувчиларга тезкор
етказиш ва ўзаро алмашиш ўқитишнинг “қоғоз технологияси”га асосланган
“синф-дарс”шаклини ўта “инертлиги” билан боғлиқ.
Янги ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиб, таълим
жараёнини ташкил қилиш масаласини қарайдиган бўлсак, бунда энди
ўқитишнинг “синф-дарс” шакли (ёки усули) умуман олганда, инкор этилмаган
ҳолда, таълим жараёни қатнашчиларини “битта синфда” эмас, балки исталган
узоқликдаги масофага кўчирган ҳолда янги ахборот коммуникацион
технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиб, таълим жараёнини
ташкил қилиш назарда тутилади.
53
Масофавий ўқитиш дунёдаги таълим амалиётида янгилик бўлмай қолди.
Ҳозирги ўнлаб мамлакатларда масофавий ўқитиш технологияси расман жорий
қилинган ва бу йўналишда маълум тажриба тўпланган бўлиб, ўқитишнинг бу
шакли орқали минглаб “ўқувчи- талабалар” таълим олишмоқда.
Ўқитишнинг масофавий шаклини олий ва ўрта махсус, умумий ўрта
таълимдан бошлаб ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
таълимигача қўллаш мумкин. Лекин масофавий таълимнинг моҳиятига кўра,
уни кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда қўллаш жуда қулай
келади. Зеро, бунда, катта ёшдаги талабалар бўлмиш ўқитувчиларни “ўзини-ўзи
бошқара оладиган индивид сифатида ҳис қилишлари”, “ҳаёти ва касбий
тажрибага эгаликлари”, "ўқиш орқали ўзининг муҳим ҳаётий муаммоларини
ҳал қилишга ва маълум мақсадларга эришишга интилишлари", "ўқиш давомида
эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини кечиктирмасдан татбиқ қилишга
шайланганликлари" каби мотив ва омиллар масофадан қайта тайёрлаш ва
малака оширишнинг самарали бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда республика мактабларида 450 минг атрофида ўқитувчилар
фаолият кўрсатишади. Уларни ҳар уч йилда бир марта қайта тайёрлаш ва
малака оширишдан ўтишлари белгиланган. Мактаб ўқитувчиларини қайта
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан 14 та вилоят,
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар Халк таълими педагогик
ходимларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтлари шуғулланишади.
Баъзи объектив (малака ошириш институтларининг қувватлари етишмаслиги)
ва субъектив (оилавий шароит, ногиронлик, чекка ҳудудлардан келишнинг
қийинлиги) сабабларга кўра, ўқитувчилар контингентининг 20 % атрофидагиси
қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қамралмаган.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таннархининг юқорилиги, соҳада ягона
ахборот маконини яратиш ва малака ошириш ва қайта тайёрлашни шу доирада
таъминлашнинг мураккаблиги; мавжуд малака ошириш ва қайта тайёрлаш
тизимида янги ахборот коммуникацион технологияларини қўллаш имкони
яратилмаганлиги туфайли тингловчиларга ахборотларнинг тезкор етиб
келмаслиги; малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтларининг моддий-
техника ва ўқув-моддий базаларини бушлиги ҳамда улардаги профессор-
ўқитувчилар салохиятининг юқори эмаслиги соҳа бўйича кучни мана шу
муаммоларни ҳал қилишга йуналтириш кераклигини кўрсатмокда.
Янги ахборот технологияларидан фойдаланиб, масофавий ўқитишни,
хусусан, масофадан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг яна бир муҳим
хусусияти шундаки, у ўқитувчининг интеллектуал, ижодий потенциалини, уни
аналитик ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.
Масофадан қайта тайёрлаш ва малака оширишдан ўтадиган ўқитувчилар
керакли ўқув, ўқув-услубий материалларини бундай марказлардан олиб, асосан,
мустақил равишда ўз устиларида ишлайдилар. Бу материаллар аудио, видео
воситаларда, шунингдек, компьютер дискларида ёзилган бўлиб, улардан
ўқитувчи шароитига қараб уйида, ўзи ишлайдиган мактабда ёки бевосита ушбу
марказда фойдаланиши мумкин бўлади. Бундан ташқари у махсус жадвал
54
асосида 8-10 кунда бир марта маслаҳат ёки суҳбат кўринишида ўтказиладиган
"контакт" машғулотларида ҳам қатнашиши мумкин бўлади.
Бундай машғулотлар МЎҲММ ва МЎТРМлар мутахассислари, шунингдек,
консультант-ўқитувчилар (тьюторлар) томонидан бевосита ёки "телекўприк"
шаклида, шунингдек, электрон почта, ИНТЕРНЕТ тармоғи ёрдамида
ўтказилиши мумкин. Масофадан малака ошириш ва қайта тайёрлаш даврида
ўқитувчи тегишли назорат турларидан ўтиб боради. Назорат материаллари
тегишли МЎҲММ ва МЎТРМларда мужассамлаштирилиб, ўқиш якунида улар
томонидан ўқитувчига тегишли сертификат берилади.
Муаммоларнинг таҳлилидан, соҳада янги ахборот-коммуникацион
технологиялардан фойдаланишга асосланган масофавий ўқитишни ёки
аниқроғи, масофадан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг жорий қилиниши
айни муддао эканлигини кўриш мумкин. Масофавий ўқитиш, у анъанавий
ўқитишдан авваламбор: ўқитувчининг ўз устида ўзига қулай бўлган вақтда ва
жойда ҳамда ўзига қулай ва мос бўлган жадалликда шуғулланиш имкониятига
эгалиги; материални ўзлаштириш учун вақтнинг чегараланмаганлиги; ўқиш
ишдан ажралмаган ҳолда олиб борилиши мумкинлиги; кўп сондаги
ўқитувчиларни бир пайтнинг ўзида жуда кенг ахборот базаларидан
фойдаланиш имкониятига эгалиги; анъанавий қайта тайёрлаш ва малака
ошириш учун қилинаётган сарф-ҳаражатларнинг кескин қисқариши; ўқиш
жараёнида ахборот ва телекоммуникация технологияларининг энг янги
ютуқларидан фойдаланиш ва бу орқали жаҳон ахборот маконига кириш ва уни
билиш имконига эга бўлишлик; соғлиги ва ижтимоий-иқтисодий шароитидан
қатьи назар, қайта тайёрлаш ва малака оширишда ҳамма учун шароит ва
имкониятнинг бир хиллиги; таълим хизмати бозоридаги жаҳон ютўқларининг
экспорт ва импорт имкониятларини мавжудлиги каби хусусиятлари билан
ажралиб туради.
Масофадан малака ошириш ёки қайта тайёрлашга жалб қилинадиган
ўқитувчиларда тегишли компьютер саводхонлиги даражасини таъминлаш учун
нима қилмоқ керак? Бу саволларга жавобларнинг турли хил вариантлари
(масофавий ўқитиш марказларида тегишли тайёрлов курсларини очиш, бундай
марказларда мақсадли курслар ташкил қилиш, туман халқ таълими
бўлимларининг методика марказларида мунтазам ишловчи семинарлар ташкил
қилиш ва ҳ.к.) устида мулоҳаза юритиб, танлов асосида, хажми 40-50 бетли,
етарлича иллюстратив материалга эга бўлган "Масофавий таълим восита ва
ресурсларидан фойдаланиш бўйича элементар қўлланма" номли ўқитувчи (ёки
ўқувчи-талаба) томонидан осонгина ўзлаштирилиши мумкин бўлган оммабоп
рисола яратиш мақсадга мувофиқдир. Албатта, бундай рисоланинг мазмуни,
тили, дидактикаси ва дизайнига қўйиладиган талаблар мутахассислар
томонидан ишлаб чиқилиб, танлов шартларида ўз ифодасини топади, лекин
аввалдан айтиш мумкинки, рисола содда, кенг ўқувчилар оммасига тушунарли
бўлиши билан бир қаторда, унда малака оширувчи ўқитувчи (ёки умуман,
масофадан ўқимоқчи бўлган ўқувчи) масофавий таълим жараёнига дуч келиши
мумкин бўлган барча ҳолатлар ҳисобга олиниши, шунингдек, рисолада ахборот
55
технологияларидан фойдаланишдаги ҳамда компьютерлар билан ишлашдаги
махсус терминларнинг содда изоҳли луғати келтирилиши керак.
Маълумки, ҳар бир даврда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий
шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда таълимнинг мазмуни ва унга
қўйиладиган талаблар тубдан ўзгариб боради, ўз навбатида бозор иқтисодиёти
ҳаётимизда тобора кенг кўлам олаётган шароитда келажакда иқтисодчи
ходимлар кўп қиррали билимга эга, чўқур мушоҳада ва мулоҳаза асосида
қарорлар, фармонлари ва қонунлари қабул қилишга қодир юқори малакали
мутахассис бўлиши шарт. Негаки, мавжуд ресурслардан мақбул даражада
фойдаланиш ҳамда иқтисодий ўсишга зарур шарт-шароитлар яратиш учун
иқтисодчи ходимлар, аввало, бозор иқтисодиёти жараёнларини таҳлил этишни,
иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини яхши билиши, иқтисодий жиҳатдан
турли хулосалар чиқариб, уларнинг тўғри ва асосли эканини исботлаб бера
олиши керак. Республикамизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг асосий мақсади уни жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш,
замонавий педагогик технологияларни амалиётга жорий этиш орқали таълим-
тарбия самарадорлигини оширишдан ва юқори малакали мутахассислар
тайёрлашдан иборат. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида ўқув
жараёнини замонавий педагогик технологиялар билан таъминлаш зарурлиги
алоҳида кўрсатиб ўтилган. Шундай экан, савол туғилади: “Хўш, ўқитувчилар
томонидан замонавий педагогик технологиялар қандай қабул қилинаяпти ва
амалиётда қай даражада қўлланилаяпти?”
Ҳозирги
кунда
республикамизда
ҳам
масофали
ўқув-услубий
материалларидан айрим фанларни ўқитишда фойдаланилмоқда ва у яхши
натижалар бермоқда. Электрон кутубхоналар, электрон дарсликлар, онлайн
дарсликлар урф бўлмоқда. Масофавий таълим методологияси анъанавий таъ-
лим имкониятлари чекланган ҳолатларда қўл келади. Вир вақтнинг ўзида кўп
сондаги ўрганувчиларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини кўндириш ва
анъанавий таълим муассасаларини молиялаштириш, уларни юзма-юз ўқитиш
учун мўлжалланган педагогик кадрлар билан таъминлаш, таълим мазмуни
ўзгаришларига тезкор жавоб бериши тилга олинаётган таълимнинг
афзалликларидир.
Таққосланган ҳолда масофавий таълимда ўқув материалларига юқори
талаблар қўйилади ва бунда курсни ишлаб чиқиш ҳаражатлари чекланган ҳамда
қатъий белгиланган бўлса, ўқитиш харажатлари ўзгарувчан бўлиб,
ўрганувчилар сонига боғлиқ ҳолда умумий курс харажатларининг камайишига
олиб келади. Масофавий таълимда турли технологиялар қўлланади, масалан,
босма шаклдаги ўқув материаллари, аудио, видео ва компьютерга асосланган
усуллар. Буларнинг ҳаммаси ўрганувчиларни қўллаб-қувватлаш ва таълимдаги
эҳтиёжларнинг ўзгаришига жавоб беришга қаратилган.
Янги ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиб таълим
жараёнини ташкил қилишда ўқитишнинг “синф-дарс” шакли (ёки усули) инкор
этилмаган ҳолда, таълим жараёни қатнашчиларини “битта синфда” эмас, балки
исталган узоқликдаги масофага кўчирган ҳолда янги ахборот-коммуникацион
56
технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиб, таълим жараёнини
ташкил қилиш назарда тутилади.
Масофавий ўқитиш дунёдаги таълим амалиётида янгилик бўлмай қолди.
Ҳозирги ўнлаб мамлакатларда масофавий ўқитиш технологияси расман жорий
қилинган ва бу йўналишда маълум тажриба тўпланган бўлиб, ўқитишнинг бу
шакли орқали минглаб “ўқувчи- талабалар” таълим олмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |