Ўзбекистон республикасида таълим


Оила шароитида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашга



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Оила шароитида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига тайёрлашга 
қўйиладиган ижтимоий-педагогик талаблар 
 
М.Ф.Ҳакимова,
ТДИУ Касб таълими (иқтисодиёт)кафедраси профессори, п.ф.д.
М.И. Карабаева, МИКП-01
Бугунги кунда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республикамиз 
миқёсида ҳамма соҳаларда хусусий мулкчиликнинг барча шаклларини 
такомиллаштириш, 
тадбиркорлик, 
ишбилармонлик 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштиришга катта имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, оилавий бизнес 
ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракати, қўшма корхоналар фаолиятлари 
давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, катта ёшдагилар билан биргаликда 
ёшлар ҳам самарали фаолият юритмоқдалар.
Қонунлар устувор бўлган юртимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг 
ижтимоий фойдали меҳнатда бандлиги масаласига алоҳида аҳамият берилгани 
боис, уларнинг оиладаги ва ижтимоий фойдали меҳнатдаги фаолиятларини 
мувофиқлаштириш имкониятлари ва ўзига хос имтиёзлари кўпайди. Бундай 
имкониятлар асосий қонунимиз бўлган Конституциямизда, Меҳнат ва 
Фуқаролик 
кодексларида, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган фармон ва қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари ва бошқа 
меъёрий ҳужжатларида ҳамда 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион 
ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ва 
шу асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнида ўз 
ифодасини топган. 
Маълумки, замонавий иқтисодий шароитларда индивидуал меҳнат 
фаолияти, яхлит бир оила билан боғлиқ кичик бизнес субъектларининг 
кўпайиши жамиятимиз аҳолисининг иш билан бандлиги муаммосини ечишнинг 
самарали усулларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун у фақатгина оилавий 
шарт-шароитни яхшилаш воситаси ҳисобланмай, балки иқтисодиётни 
ривожлантириш механизми сифатида намоён бўлади. 
Олимларнинг таъкидлашича, оила ижтимоий-психологик яхлитлик 
сифатида шахсга шундай норматив ва ахборот таъсирларини кўрсатадики, 
оқибатда ёшлар, энг аввало, оилада, жамиятдаги қонуний меъёрлар, хулқ 
андозаларини эгаллайдилар. Оила қанчалик иноқ, уюшган ва мустаҳкам бўлса, 
унинг норматив таъсири ҳам шунчалик самарали бўлади. Бундай оилада 
ўзининг қадриятларидан ташқари жамиятнинг қадриятлари, қонун-қоидалар ва 
меъёрлар ҳурмат қилинади, тарбияланаётган фарзанд бошидан жамиятда 
яшашга ўргатилган бўлади. Бунинг аҳамияти шундаки, ёшлар таълим 
муассасаларида жамиятда ўз ўринларига, иқтисодий ва ижтимоий мақомига эга 
бўлишга ўрганадилар. 
Оилавий тадбиркорликнинг оилада тарбияланаётган қиз ёки ўғил 
фарзандга таъсири муаммоси қўйилганда, мазкур масаланинг оилавий 


41 
ижтимоийлашувга боғлиқ эканлигини таъкидлаш лозим. Чунки оила шундай 
масканки, унда тарбияланаётган ёшлар, келгуси авлод ота ва она ижтимоий 
хулқидан андоза олиб, кўплаб малакалар ва кўникмалар орттиради, оилавий 
шарт-шароитини такомиллаштириш йўналишларини белгилашга ўрганади. 
Бунда оилавий ижтимоийлашув жараёнида оилада фарзандларни психологик 
тайёрлаш муаммоси муҳим аҳамиятга эгадир.
Ижтимоийлашув тушунчаси соф ижтимоий психологик категория бўлиб, 
бу шахснинг уни ўраб турган ташқи ижтимоий муҳит таъсирларига берилиши, 
унинг меъёр ва қоидаларини ўзлаштиришга мойиллиги, ўзлаштирганлик 
даражасини ифодаловчи жараёндир. Бу тушунчанинг умумий маъносида 
инсоннинг туғилиб ўзини бевосита ўраб турган ташқи муҳит таъсирида 
улғайиши, шу жамият, шу атроф-муҳит қуршовида тарбияланиши ётади. Оила 
муҳити ҳар бир шахс учун ана шундай бирламчи, дастлабки ижтимоийлашув 
ўчоғи, маскани ҳисобланади. 
Оилавий ижтимоийлашувнинг қадри ва аҳамияти шундаки, унинг 
таъсирида биринчидан, шахс катта, мустақил ҳаётга, жумладан, оилавий ҳаётга 
тайёрланади, ўзига яраша масъулият ва фазилатларни шакллантириб боради
иккинчидан, улғайган пайтида ўз оиласи бўлган шароитда нима билан 
шуғулланиш, оила бюджетини қандай кўпайтириш, юритиш, унинг иқтисодий 
функцияларини бажариши учун имконият яратади.
Яъни оила ва унинг соғлом маънавий муҳити ёшларни жамиятда яшашга, 
профессионал ҳунарли бўлишга, ўзларига ўхшаш шахслар билан турлича 
ишлаб чиқариш муносабатларига киришишга, ҳамкорликда фаолият юритишга 
ўргатади. 
Ҳозирги шароитда оила муҳитида, айниқса, ёшларни иқтисодий, маънавий 
жиҳатдан тарбиялашда, уларда тадбиркорлик хусусиятларини шакллантиришда 
хусусан, ота-онанинг ижтимоий психологик мақомини ўрганиш, улардаги 
самарали тадбиркорликни таъминловчи шахсий хусусиятларининг ўзига 
хослигини тадқиқ этган ҳолда уларнинг фарзандларида ҳам тўғри иқтисодий 
тафаккур ва маданиятни тарбиялаш, келгуси авлодни иқтисодий жиҳатдан 
рақобатбардош қилиб шакллантириш, ёшларда ҳаётга фаол муносабатни 
такомиллаштириш, ишбилармон, тадбиркор, бошқарув соҳасида билимдон 
қилиб вояга етказиш, шу билан бирга оилавий мақомларини ҳам йўқотмасликка 
ўргатишда амалий аҳамиятга эгадир.
Айниқса, қатор изланишлар натижасига кўра, бунда хотин-қизларнинг 
роли, масъулияти муҳим, самарали эканлиги барчага маълум бўлиб, энг 
муваффақиятли тадбиркор аёл бир вақтнинг ўзида ҳам ташкилотчи-тадбиркор, 
ҳам суюкли рафиқа, меҳрибон она ролларини қарама-қаршиликсиз мужассам 
этишдан манфаатдор эканлигини ҳаётнинг ўзи исботламоқда. 
Бугунги глобаллашув шароитида ёшларни ҳар қандай фаолият турига 
мақсадли тайёрлаш лозимки, ҳар қандай шахс бир елкасида оила, рўзғор 
маиший турмуш юкини, бир елкасида бошқарувчилик юкини кўтарганлиги 
учун алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, бу борада, яъни, тадбиркорликда 
муваффақиятли фаолият кўрсатиш, бўлажак мутахассисларнинг бизнес 


42 
соҳасидаги профессионал салоҳиятларини миллий урф-одатлар, маҳаллий 
меҳнат удумларини инобатга олган ҳолда ошириш, улардаги профессионал 
қобилиятларини такомиллаштириш, зарур билим, кўникма ва малакага эга 
бўлишлари учун махсус таълим лойиҳалари – дастурларни ишлаб чиқиш шу 
куннинг вазифаларидандир. 
Демак, бугунги кунда ёшларни тадбиркорликка, ишбилармонликка 
нисбатан психологик тайёрлаш, ўргатиш, уларда иқтисодий онг ва иқтисодий 
тафаккурни, маданият ва маънавиятни шакллантириш, тарбиялаш масалаларига 
нисбатан билим, кўникма ва малакаларни, тажрибаларни такомиллаштиришда 
барча муаммоларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил этиш давр талаби эканлигини 
унутмаслигимиз керак. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish