3
Қабул қилинган янги Солиқ кодексининг
асосий хусусиятлари
қуйидагилардан иборат:
-
солиқ имтиёзларини бериш қоидалари қайта кўриб чиқилиб, унга
мувофиқ солиқларни тўлашдан тўлиқ озод этиш фақат Солиқ кодекси билан
тақдим этилади. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президенти
томонидан солиқ имтиёзлари (ҚҚС, товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар)
учун аксиз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари)
фақат белгиланган ставканинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пасайтириш шаклида, уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилиши мумкин;
-
солиқ қарзини солиқ тўловчининг дебиторлари маблағлари ҳисобидан
мажбурий ундириш чораси бекор қилинди;
-
солиқ органларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган
солиқларни ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун жавобгарлик кучайтирилди.
Ортиқча ундирилган солиқ ва молиявий
санксиялар ушбу суммаларни
ундириш (тўлаш) даврида амалда бўлган Марказий банкнинг қайта
молиялаштириш ставкаси асосида ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган
ҳолда қайтарилади;
-
солиқ мажбурияти бажарилишини
таъминлашнинг мол-мулк гарови,
банк кафолати ва кафиллик кўринишидаги янги шакллари ўрнатилди;
-
солиқ органларига таҳлика-таҳлил тизимига асосланган камерал солиқ
текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудитини тайинлаш ҳуқуқини
берадиган солиқ назоратини ўтказишнинг янги тартиби назарда тутилди;
-
солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирлди,
шунингдек жавобгарлик чоралари солиқ ҳуқуқбузарлиги туридан келиб
чиққан ҳолда белгиланадиган бўлди;
-
солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари (йирик солиқ тўловчилар,
экспортёрлар, банк кафолати тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров
шартномаси тузганлар) учун 7 кун давомида ҚҚСни қайтаришнинг
тезлаштирилган тартиби белгиланди;
-
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий дипломатик ва унга
тенглаштирилган ваколатхоналарига амалдаги нол ставка ўрнига ҚҚСни
қайтариш тизими жорий этилди;
-
хорижий сайёҳлар учун “Тах фрее” тамойили бўйича ҚҚСни қайтариш
тартиби жорий этилмоқда;
-
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари ва солиқ тўловчиларнинг
алоҳида тоифаларини солиққа тортиш
хусусиятлари инобатга олиниб, унда
солиқ солиш шартлари, шунингдек солиқ имтиёзларини қўллаш
тартиби
батафсил акс эттирилди;
-
трансферт нархларнинг шаклланиши ва назорат қилинадиган хорижий
компаниялар,
шунингдек, солиқ тўловчиларнинг контсолидатсиялашган
гуруҳи учун солиқ солишнинг нормалари киритилди (2022 йил 1
январдан
қўлланилади);
4
-
электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга солиқ
солиш тартиби назарда тутилди
2
.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 2020-йилда бюджетнинг
солиқ даромадлари 93 трлн сўмни ташкил этди ва бу прагноз 2021-йилда
100 трлн сўмдан ошиши назарда тутилган. Буни қуйидаги маълумотларда ҳам
кўришимиз мумкин (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: