2-§. Ташишларнинг турлари ва уларни ташкил этиш
7. Йўловчиларни ташиш қуйидаги турларга бўлинади:
а) шаҳарда ташиш;
б) шаҳар атрофида ташиш;
в) шаҳарлараро ташиш;
г) халқаро ташиш.
Йўловчилар:
а) йўналишли автобусларда;
б) юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг буюртманомалари (буюртмалари)га ёки ташишнинг бошқа шартномалари бўйича бериладиган автобус ва енгил автомобилларда;
в) йўналишсиз таксиларда;
г) йўналишли таксиларда ташилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Йўналишли автобуслар ва йўналиш таксилари ҳаракати:
а) шаҳар йўналишларида — шаҳарлар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан;
б) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда — вилоятлар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар транспорт бошқармалари томонидан;
в) вилоятлараро-шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тузиладиган жадваллар бўйича ташкил этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
а) шаҳарларда — шаҳарлар ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан йўналиш схемаларини Тошкент шаҳар ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда;
б) шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар транспорт бошқармалари Тошкент шаҳри ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан биргаликда;
в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
10. Ҳар бир янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган йўналишлар учун йўналиш паспорти тасдиқланади, унда қуйидагилар бўлади:
а) йўналишнинг асосий кўрсаткичлари билан бирга титул варақаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) йўналиш схемаси (схемада тўхтаб ўтиш манзиллари, ҳаракатланиш учун хавфли бўлган йўл участкалари, темир йўлни кесиб ўтиш жойлари, кесишган йўл устидан ўтказилган кўндаланг йўллар ва шу кабилар кўрсатилади). Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар схемаларида, бундан ташқари, дам олиш жойлари, овқатланиш шохобчалари кўрсатилади;
(10-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
в) масофани ўлчаш протоколи ва автотранспорт воситасининг ҳаракатланиш вақти хронометражи;
г) автотранспорт воситасининг йўналиш бўйича ҳаракатланиш жадвали;
д) йўл ҳақи тарифлари.
11. Йўловчиларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли (шу жумладан бепул) юриш ҳуқуқи берилади.
Автомобиль транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар тоифалари ва ушбу имтиёзларни бериш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
12. Мунтазам йўловчилар ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларида юришда йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши, уни бутун йўлда юриш вақти давомида сақлаши ва уни назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.
13. Йўловчилар йўл чипталарини кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олади.
14. Йўналишдаги автотранспорт воситаси носоз бўлган тақдирда йўловчиларга берилган йўлда юриш ҳужжатлари айнан шу йўналишдаги бошқа автотранспорт воситасида юриш учун ҳақиқий ҳисобланади. Йўловчиларни бошқа автотранспорт воситасига ўтказиш носоз автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси томонидан амалга оширилади.
Йўловчилар йўқотиб қўйган чипталар тикланмайди, улар учун тўланган пул қайтариб берилмайди.
15. Автобусда:
а) йўловчиларнинг маст ҳолда юриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
в) ҳайдовчи (кондуктор)нинг рухсатисиз ойналарни очиш;
г) ойнадан ташқарига осилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш;
(15-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон — 2021 йил 29 мартдан кучга киради)
е) ўлчами 100 см х 50 см х 30 сантиметрдан катта ёки битта ўрин учун оғирлиги 60 килограммдан ортиқ буюмларни, шунингдек узунлиги 200 сантиметрдан ортиқ бўлган буюмларни олиб юриш;
ж) салонни ёки йўловчиларнинг кийимларини ифлос қилувчи буюмлар ва ашёларни олиб юриш;
з) тумшуқбоғсиз итлар ва бошқа ҳайвонларни олиб юриш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |