Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “Иқтисодиёт ва агротехнология” факултети «Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби»



Download 72,03 Kb.
bet8/15
Sana25.02.2022
Hajmi72,03 Kb.
#270897
TuriЛекция
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
19-М.Менеж.бошқ.усуллари 2.

Бизнес-режа воситасида ҳал этиладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: Иқтисодиёт ривожланиши йўналишлари ва мақсадларни амалга ошириш йўлларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг барқарор, мутаносиб ўсишини таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни тармоклар ва ишлаб чиқаришлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этишни таъминлаш; тармоқлараро интеграция, тармоқ ичида ихтисослашув ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш; хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тезкор тартибга солиш ва координация қилиш.
Бизнес-режа корхона, акционерлар жамияти, концернлар фаолиятининг хамма томонларини: махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш; моддий-техникавий таъминот ва ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш, меҳнат ва иш хаки, жамоада ижтимоий жараёнлар ва ҳ.к.ларни қамраб олади. Бозор муносабат-лари шароитида уларга режалаштириш борасида кенг хуқуқлар берилади.
Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари китобининг 531 –ҳадисида “Кимни биз бирор амалга тайин этиб қўйганимиздан кейин у нина миқдорида ва ундан ортиқ нарсани биздан яшириб ўзлаштирмоқчи бўлса, қиёмат куни шу олган нарсаси билан хиёнатчи бўлиб туради”1


Бошқарувнинг маъмурий-ташкилий- фармойиш усули.
Хўжалик ташкилотларининг ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича
фаолияти бошқарувнинг турли ташкилий-фармойиш усулларини қўллаш билан боғлиқдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар самарали фаолият юритишини таъминловчи таъсир етиш тизимидан иборатдир. Бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усуллари Иқтисодий усулларни тулдириб, бозор иқтисодиёти қонунлари, хуқуқий актларни ҳисобга олиш ва бажаришга асосланади.
Давлат махсус тузилган бошқарув ташкилотлари воситасида бошқа-риладиган тизимга маъмурий ва ташкилий жиҳатдан таъсир ўтказади. Менежмент тизимида ташкилий усуллар умумий мақсадга эришиш учун ишлаб чиқарувчиларнинг хамкорликдаги ҳаракати тартибга солинадиган маъмурий хужжатлар асосида амалга ошади. Ташкилий-фармойиш усулини қўллаш асосини бошқарувнинг барча тамойиларига риоя қилиш ташкил этади. Нима сабабдан бошқарувнинг маъмурий-фармойиш усуллари маъ-мурий шакллар билан қўшиб олиб борилади. Бу кўп холларда ташкилий таъсир маъмурий хуқуқни қўллаш, яъни қарор ва фармойишларни амалга ошириш га асосланади. Лекин, «бошқарувнинг ташкилий-фармойиш усули» тушунчаси «маъмурий бошқарув усули» тушунчасидан бирмунча кенгдир, чунки ташкилий-фармойиш усуллари бошқарувнинг турли даражаларига
турли куламда ва шаклда ташкилий таъсир етишни ўрганиш масалаларини хам қамраб олади. Ташкилий-фармойиш усуллари ташкилий аниқликни таъминлайдилар, ташкилий тизим, бошқарувнинг ҳар бир бўгини вазифала-рини белгилаб беради, бошқарув аппарати интизоми ва фаолияти самарадор-лигини таъминлайди, ишда тартиб урнатади, қарор, фармойишларни бажара-ди, кадрларни танлайди ва жой-жойига қўяди ва ҳ.к. Бошқарувнинг ташки-лий фармойиш усуллари уларнинг ишлаб чиқарувчиларга таъсир етиш манбаалари ва йўналишлари бўйича турларга ажратилади. Бунга боғлиқ холда таъсир етишнинг ташкилий-фармойиш усуллари уч гуруҳга бўлинади: ташкилий-барқарорлаштирувчи, фармойиш ва интизом.
Таъсир этишнинг ташкилий-барқарорлаштириш усуллари асосий мақсади хамкорликда ишлаш учун ташкилий асос яратишдир, яъни, вазифа, мажбу-рият, жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлаш, тартиб урнатиш ва х.к. Маъмурий таъсирнинг ташкилий шаклларининг икки ташкилий
_______________________
1.Ҳусниддин Умарзода Нурмуҳаммад. «Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналари». 530-ҳадис.Т.Ўзбекистон. «ФАН» нашриёти 1990.142-бет.
регламентлаш ва ташкилий меёрлаш тури мавжуд. Ташкилий регламентлаш воситасида давлат бошқарувчи ва бошқариладиган тизимга уларнинг мақбул нисбатини, ташкилий тизимини ва ҳар бир даражада бошқарув чэгараларини аниқлаш мақсадида таъсир этади. Ташкилий регламентлашга мисол қилиб лавозимлар ҳақида Низомни кўрсатиш мумкин. Ташкилий меёрлаш хужжатлари воситасида хом-ашё, материаллар сарфини меёрлаш, махсулотлар ишлаб чиқа-ришга меҳнат сарфи ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш техникавий ва технологик меёрлар (стандартлар, меёрлар, қайта ишлов бериш усули, тартиби ва х.к.) ишлаб чиқаришини ташкил етиш меёрлари (мақбул ишланма кўлами).
Таъсир этишнинг фармойиш усуллари чекловчи хужжатларда кўзда тутилмаган мавжуд вазиятдан келиб чиққан холда кундалик жадал бошқариш мақсадида қўлланилади. Фармойиш таъсирининг асосий мақсади бошқарув аппаратининг аниқ ҳаракати, бошқарувнинг барча бўлинма ва хизматлари барқарор ишлашини таъминлаб беришдан иборат. Таъсир етишнинг фармо-йиш усуллари буйрук, фармойиш, кўрсатма ва бошқа меёрий хужжатлар асосида амалга оширилади.
Буйрук - бу Раҳбарнинг қул остидаги ходимлардан маълум вазифани бажаришни ёзма ёки огзаки равишда алаб қилишидадир. Буйрук фақат чизиқли бошқарув тизими Раҳбари томонидан берилади. Фармойиш - ходимлардан айрим ишлаб чиқариш ва хўжалик масалаларини хал етишни талаб қилишдир. Фармойиш бошлик ўринбосарлари, хизматлар бошликлари, улар эга бўлган ваколатлари доирасида берилади. бошқарув амалиётида қўлланиладиган таъсир қилиш усулларидан бири – оғзаки кўрсатмадир. Таъсир қилиш усулларидан бири - огзаки кўрсатмадир. Таъсир етишнинг бундай шаклини барча даражадаги Раҳбарлар, лекин кўпинча ҳуйи даражадаги командирлар, бригада бошликлари, усталар куллайдилар.

Download 72,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish