Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “Иқтисодиёт ва агротехнология” факултети «Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби»


Раҳбарга хос бўлган муҳим хусусият кишилар фаолиятини



Download 72,03 Kb.
bet11/15
Sana25.02.2022
Hajmi72,03 Kb.
#270897
TuriЛекция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
19-М.Менеж.бошқ.усуллари 2.

Раҳбарга хос бўлган муҳим хусусият кишилар фаолиятини рағбатлантирувчи омилларни яхши билиш, ҳар бир кишини у ёки бу вазифани бажаришга қизиқтира олишдир. Бу айниқса, у ёки бу корхонага ишга кириб, уларни келажакда нима кўтишини билиш лозим бўлган ёшлар билан ишлашда муҳимдир. Раҳбар ишини ким ва қачон қайси скрипкани чалиши, қайси асбобда мусиқа чалишини ўрганган, ким нотўғри cҲҳлиши мумкинлиги, кимни қайси ерга қўйиш кераклигини билиши лозим бўлган дирижер меҳнати билан солиштириш мумкин. Киши рўҳий хусусиятларнинг у бажарувчи иш талабларига мос келмаслиги ўз касбидан қониқмаслик уни ўзгартиришга ҳаракат қилишга, хато қилиш эҳтимоли ортишига ва натижада меҳнат унумдорлиги пасайишига олиб келади ва аксинча, агар инсон ўз қобилиятини тўлиқ намоён қила олувчи иш билан банд бўлса, у ўз меҳнатидан мамнун бўлади, касбни тез эгаллайди ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлади. Инсон учун фақат моддий рағбат муҳим деб ҳисоблаш нотўғри. Унга жуда кўп нарса катта умумий ишда ўз хиссаси борлигини хис етиш, ўзини меҳнат орқали намоён етиш, ўз малакаси билан ғурурланиши, ўртоқлари хурматига сазовор бўлиш ва х.к.лар хам муҳимдир. Кўпчилик кишилар шахсий фаровонликка бошқалар ҳисобига ерисқилган шахсий муваффақият орқали эмас, мамлакат иқтисодиётига қўшган меҳнати ҳисобига эришиш лозимлигини таъкидлайдилар.
Изланишлар меҳнат меҳнатга нисбатан муносабатга таъсир этувчи рағбатлантирувчи омиллар қуйидаги тартибда тақсимланишини кўрсатди: меҳнат моҳияти, иш ҳақи, юқори лавозимга эга бўлиш имконияти, ишнинг қизиқарлилиги, меҳнатни ташкил этиш, маъмуриятнинг ишчига нисбатан муносабати.


3.Менежмент самарадорлигида ахборот ва коммуникациянинг роли ва уни амалга ошириш йўллари.
2019-йилнинг 19-март санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни ахборот технологиялрдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига илғор халқаро тажрибалар асосида барча шаҳар ва туманлар марказларида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Коммуникация -бу кишилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашувидир. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар ахборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади.Яхши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффаққиятини таъминлайди. Сўровлар шуни кўрсатадики, 73 % америкалик, 85 % япон, 63 % англиялик раҳбарлар, коммуникация, қўйилган мақсадга еришиш йўлидаги бош тўсиқ деб ҳисоблайдилар. Яна бир бошқа сўровга кўра 2000 турли компаниянинг 250 минг ходими корхоналарда ахборот алмашиш енг қийин масаладан бири деб биладилар.
Умуман ҳар бир раҳбар 50 дан 90 % гача вақтини коммуникацияга сарфлайди. Шу сабабли, шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги енг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни: • кишилар билан яккама-якка суҳбат олиб бориш қобилияти; • телефонда сўзлашув қобилияти; • расмий хужжатларни тузиш ва ўқий олиш қобилияти; • мажлисларда қатнашиш маданияти кабилирга боғлиқ.Корхона (ташкилот) коммуникацияси - бу ўта мураккаб, кўп босқичли тизим бўлиб, ўз таркибига нафақат ташкилот ичидаги, шунингдек унинг ташқарисидаги ахборот алмашувини ҳам олади.Ташкилий коммуникация: ташқи ва ички; Ички коммуникация; горизонтал, вертикал, неформал; Вертикал: буғинлараро, раҳбар-бўйсунувчи.
Ташкилот - бу давлат назорати ва Менежментчи остидаги объект бўлиб, у ўзидан юқори тегишли ташкилотларга (макроиқгисодиёт ва статистика вазирлигига) турли ҳисоботлар, маълумотлар, ахборотлар бериб туради.Ташқи коммуникация - бу ташкилот билан ташқи мухит ўртасидаги ахборот алмашувидир. Ташқаридан келадиган ахборотлар, жумладан юқори Менежмент органлари, ҳокимият, вазирлик, қўмиталар, Вазирлар Маҳкамаси, Президент девони ахборотлари бунга мисол бўлади.

Download 72,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish