Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “Иқтисодиёт ва агротехнология” факултети «Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби»



Download 72,03 Kb.
bet12/15
Sana25.02.2022
Hajmi72,03 Kb.
#270897
TuriЛекция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
19-М.Менеж.бошқ.усуллари 2.

Ички коммуникация деганда корхона ичидаги бўлимлар ўртасидаги, корхона ички фаолиятини юргизиш учун зарур бўлган ахборот алмашуви тушунилади. Бу ерда Менежмент бўғинлари (вертикал коммуникация) ва бўлимлараро (горизонтал коммуникация) ахборот алмашуви амалга оширилади.
Раҳбар ва бўйсунувчи ўртасидаги коммуникация - бу ташкилотда энг кўп учрайдиган ахборот алмашувидир. Ноформал коммуникация - бу раҳбар атрофидаги шов-шувлар, раҳбарнинг хизматга доир бўлмаган шахсий алоқалари, норасмий каиаллар билан ахборот алмашувлари киради. Бундай ахборот алмашуви чэгара доирасида бўлиши керак.. Ахборотларнинг туркумланиши. Туркумланганда ахборот тизими ҳар томонлама соддалашади, шунингдек, уни тўплаш, узатиш ва турларга ажратиш осонлашади, бунинг натижасида раҳбар ходимлар ахборот билан тўлиқроқ таъмин етилади. Ишлаб чиқариш доимий ривожланишда бўлганлиги сабабли ахборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Коммуникацион жараён- бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир. Бу жараёнда тўртга базавий унсур қатнашади: Ишлаб чиқариш доимий ривожланишда бўлганлиги сабабли ахборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Шу боис юқорида келтирилган туркумлашни тўлиқ деб бўлмайди. Коммуникацион жараён- бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир. Бу жараёнда тўртга базавий унсур қатнашади:• ахборотни жўнатувчи;• ахборотнинг ўзи (хабар);• алоқа канали, яъни ахборотни узатиш воситаси;• ахборотни қабул қилувчи. Коммуникацион жараённи қуйидаги 6 босқич кетма-кетлигида бажариладиган ишлар мажмуаси тариқасида ифодалаш мумкин: 1.Ахборотни танлаш ва ғояни шакллантириш. Бу босқичда ахборотни қабул қилувчига қандай топшириқни, қайси ғояни бериш тўғрисида фикрлайди ва уни шакллантиради.. 2.Ахборотларни кодлаштириш ва ахборот (хабар)ни шакллантириш. Бу ерда ахборотни жўнатувчи ўзининг ғоясини график ва чизмаларда, ёзма овозда ёки тасвирда кодлаштиради. 3. Алоқа қилиш каналини танлаш ва ахборот (хабар)ни узатиш. 4. Декодлаштириш ва ахборотни қабул қилшп. Декодлаштириш деганда узатилаётган хабарни, ахборотни қабул қилувчи фикрига ўтказиш, белгиларда ифодалаш тушунилади.5. Ахборотни талқин қилиш ва жавобни шакллантириш.6. Жавобни узатиш. Шуни қайд қилиш лозимки, шахслараро ахборот алмашув жараёнида айрим муаммолар туғилиши мумкин.
Шундай муаммолар туркумига қуйидагиларни қайд қилиш мумкин: • Идрок қилишдаги рўҳий фарқ.• Маънавий (семантик) тўсиқ..• Новербал имо-ишоралар.• Филътрлаш.• Алоқа каналларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши.• Номақбул ташкилий структура (таркиб).Маънавий (семантик) тўсиқ узатилаётган ахборотни кодлаштиришда қўлланилган белги (символ)ларнинг ахборотни қабул қилувчилар дидларига (уларнинг лавозимлари, мавқелари, минталитет, миллий урф-одатлари нуқтаи назардан) мос тушмаганлигида намоён бўлади.
Символ (белги)лардан ташқари ахборотлар билан алмашув чоғида новербал, яъни оғзаки ёки сўзда эмас, балки имо-ишоралар, масалан, чеҳра, савлат, важоҳат, товушнинг ўзгариб туриши кабилар ҳам бажарувчига айтиладиган сўз моҳиятини тубдан ўзгартирилган ҳолда етказилишига сабаб бўлиши мумкин. Руҳшуносларнинг фикрича, сўз билан айтиладиган ахборотнинг 90 % гача қисми сўз орқали эмас, балки новербал йўл билан қабул қилинар экан. Филтрлаш, Алоқа капиталлари. Номаъқул ташкилий структура.
Менежмент жараёнини ахборот билан таъминлаш. “Информация” ахборот, Ишлаб чиқариш ахбороти Менежментчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида алоқа усулидир.Ахборотнинг қуйидаги турлари мавжуд: статистик, оператив, иқтисодий, ҳисоб, молия, таъминот, кадрлар бўйича, технологик, конструкторлик, маркетинг, ижтимоий ва бошқалар.Ахборотни қайта ишлашда ЭҲМлар қўлланиладиган менежмент тизимлари автоматлаштирилган Менежмент тизими (АБТ) номини олган. АБТ қуйидаги вазифаларни бажаради: 1)ахборот қабул қилиш; 2)ахборотни қайта ишлаш; 3)ахборотни сақлаш, йиғиш; 4)Менежмент ташкилотига ахборот бериш; 5)ижрочиларга буйруқ узатиш. Илғор ахборот тизимини лойихалаштириш жараёни қуйидаги вазифаларни амалга оширишга асосланиши лозим: Менежмент техникаси тушунчаси ва классификацияси.Менежмент техникаси, Оргтехника воситаларига. Хулоса ва таклифлар. Ахборот - Менежмент учун зарурий хабар ва маълумотлар мажмуидир. Ахборотсиз Менежмент бўлмайди.Коммуникация жараёни - бу икки ва ундан ортиқ одамлар ўртасидаги ахборот алмашиш жараёнидир. Компьютерлар нафақат ишлаб чиқаришни бошқариш учун, балки иқтисодиётнинг барча жабҳаларига керак.

Download 72,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish