Ўзбекистон республикаси вазирлиги


Муаммоли савол: Ёш психологиясида тест методидан қандай мақсадларда



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#54055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
yosh davrlar psixologiyasi

Муаммоли савол: Ёш психологиясида тест методидан қандай мақсадларда 
фойдаланилади? 
Тест методи. «Тест»-ингилизча сўздан олинган бўлиб, синаш текшириш деган маънони 
англатади. Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятларини, иродавий сифатлари ва бошқа психик 
хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масалали топшириқ, мисол, 
жунбоқлар тест деб аталади. Тест айниқса одамнинг касбий қобилиятини аниқлаш 
мумкинлигини, касбга яроқлилиги ѐки яроқсизлигини, истехдодлилар ва ақли заифликни 
аниқлашда, кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг 
илмийлик даражасига, текширувчининг махоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик 
маълумотларнинг объективлиги ва уларнинг илмий таҳлил қила билишига боғлиқдир. 1905 
йилда француз психологи А.Бинэ ва унинг шогирди А.Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва 
истехдод даражасини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда 
тест методи қўллана бошланди. Хозирги даврда нодир тестлар қаторига психологлардан
Роршах, Розенцвейг, Кеттел, Векслер, Мейли, Айзенк, Анастази, Равен ва бошқаларнинг 
ижодларини киритиш мумкин. Энг кенг тарқалган тестлар қаторига ютуққа эришиш (мақсадга 
етиш) тестлари (улар дарсликларда берилган билим ва малака даражаларини баҳолашга 
қаратилган) интеллектуал тестлар (ақлий ривожланиш даражасини ўлчашга мўлжалланган) 
шахс тестлари (инсон эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси, ва ҳулқидан иборатдир.) шахс « 
лойиха » (проектив) тестлари (саволларга битта аниқ жавоб бериш талаб қилинади, жавобларни 
тахлил қилиб шахс хусусиятларини «лойихасини» ишлаб чиқилади) киради. 
Тажриба (эксперимент) методи. Бу метод турли ѐшдаги одамлар (чақалоқ, бола, ўсмир, 
ўспирин, балоғатга етганлар ва қарилар) нинг психикасини чуқурроқ, аниқроқ, тадқиқ қилиш 
методлари ичида энг муҳими хисобланади. 


11 
Эксперимент методи ѐрдамида сухний тушунчаларнинг шаклланиши, нутқининг ўсиши, 
фавқулотда холатдан чиқиш, муаммолли вазиятни ҳал қилиш жараѐнлари, шахсининг хис-
туйғулари, характери, типологик хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички 
боғланишлари, 
муносабатлари, 
қонуниятлари, 
хоссалари, 
мураккаб, 
механизмлари 
текширилади. Бунинг учун эксперимент материалларини текширувчи синчиковлик билан 
танлаши объектив тарзда хар-хил холат ва вазиятларни яратиши бунда синалувчининг ѐши, 
ақли, идроки, характери, хусусияти, ҳис-туйғулари, қизиқиши ва савиясига, турмуш 
тажрибасига кўникма ва малакаларига эътибор бериш лозим.
Эксперимент методи ўз навбатида табиий ва лабаратория методларига ажратилади.
Табиий метод психологик педагогик масалаларни хал қилишда қўлланилади. Бу методнинг 
илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский тахрифлаган. Табиий экспериментдан 
фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалари ходимларининг, 
ўқувчилар ,кексайган кишиларнинг ўзаро муносабатлари иш қобилиятлари, мутахассисликка 
яроқлилиги муаммоларини хал қилиш назарда тутилади. Табий шароитда инсон психикасини
ўрганишда синалувчилар (боғча болалари, мактаб ўкувчилари, ишчилар, дехконлар, ходимлар 
ва хокозолар) нинг ўзлари бехабар бўлиши таълим жараѐнида берилаѐтган билимлар тадқиқот 
максадига мувофиклаштирилиши катта ѐшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиши кундалик 
мехнат тарзи доирасида амалга оширилиши завод ва фабрикада эса моддий махсулот ишлаб 
чикариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим. 
Лабаратория методи кўпинча индивидуал шаклда синалувчилардан яширмай махсус 
психологик асбоблар, йул-йуриклар, тавсиялар, кўрсатма ва иловалирдан фойдаланиб олиб 
борилади. Хозирги замон кишиси психикасидаги ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, 
мураккаб электрон хисоблаш машиналари, қурилмалар, мослама ва жихозлар мавжуд. Улар 
одамдаги психологик жараѐнлар, холатлар, функциялар вужудга келаѐтган янги сифатларни 
қайд қилиш ва ўлчашда қўлланилади. Кўпинча дитекторлар, электрон ва радио ўлчагичлар,
секундомер, хронорефлексометр, тахистоскоп, аудиометр экстезиометр электромиограмма, 
электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади. 

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish