2019 йил 12 январь куни барча ўқувчилар ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусидаги энг яхши тасвирий санъат асари танлови ўтказилди. Бу танловда ўқувчилар томонидан тайёрланган тасвирий санъат асарлари намойиш этилди. Ушбу танловда 25-гуруҳ ўқувчиси Махамадалиев Бекзод ғолиб деб топилди.
Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Посбонимиз муқаддас юртнинг” тадбири ва иншолар танлови ташкил этилди. Тарих фани ўқитувчиси Ш.Абдуллаев “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган, вилоят ҳарбийлари билан ўтказилган тадбирда ўз маърузаси билан қатнашди.
Лицей ўқувчилари 2019-йил 12-14 январь кунлари Наманган вилоят халқ таълимига қарашли 16, 26, 40-мактаблари ҳамда Наманган Олимпия заҳиралари спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ва “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирларда ўзларининг чиқишлари билан ҳарбий ватанпарварликни тарғиб қилган ҳолда тадбирга янада кўрк қўшишди.
Ижтимоий кафедранинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиб, Ғ.Холматов ва Д.Каримоваларнинг “Темур тузуклари – миллий давлатчилигимизнинг нодир наъмунаси”, “Бобурнома – мемуар асар”, “Ватаннинг шерюрак баҳодири – Жалолиддин Мангуберди” мавзуларида дарс ишланма, кўргазмали қуроллар ва слайдлар, шунингдек, М.Умаровнинг “Миллий истиқлол ғояси” фанидан ўқув қўлланмаси амалиётга жорий этиш учун тасдиқланди.
2019 йил 29-январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шухратжон Якубов, “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши раиси Исроилжон Жўраевлар иштирокида 2 ва 3-босқич ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди. Шунингдек, учрашувда “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги ва “Ватан ҳимоячилари” кунига бағишлаб “Посбонимиз муқаддас юртнинг” иншолар танлови ғолиблари тақдирландилар. 2019-йил 30-январь куни тарих фани ўқитувчилари Н.Муҳиддинова ва М.Толиббоевлар ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган “Хотирангиз мангу қалбимизда” деб номланган хотира тадбири бўлиб ўтди.
Жисмоний-тарбия фани ўқитувчиси Б.Тўлабоев раҳбарлигида ёш спортчиларимиз 2019-йил 10-13 январь кунлари 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ҳамда 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Қўл жанги” бўйича Ўзбекистон чемпионати Наманган вилояти саралаш мусобақасида муваффақиятли қатнашиб, ўқувчиларимиз вазн ва ёшлари бўйича иштирок этишиб, 3 та 1-ўрин, 5 та 2-ўрин ва 3 та 3-ўринларни эгаллашди. Лицей ўқувчиларидан 20 нафари 2019-йил 31-январь куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган спортнинг “Қўл жанги” бўйича “Андижон вилояти очиқ” мусобақасида қатнашиб, 20 нафари 1-ўрин соҳибига айланди.
“Мангуликка даҳлдор асар” мавзусида 12 февраль куни 12- гуруҳ талабаси Ж.Муротиллаев, “Бобур-моҳир стратег” мавзусида 13-февраль куни 33- гуруҳ раҳбари Д.Каримова, ”Бобур –ватанпарварлик ва садоқат тимсоли” мавзусида инглиз тили фани ўқитувчиси Ҳ.Турсунова томонидан тонгги саф кўригида маъруза қилинди. “Бобур ижоди билимдони” номли беллашув ва илмий-семинар 15 февраль кунида фаоллар залида ўтказилди.
ИИВнинг 2/569-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 23 январдаги 14/1-3560-сонли календаръ режаси асосида февралъ ойининг хар сешанба ва жума кунлари “Хотин-қизлар спорт куни” доирасида мунтазам равишда эрталабки бадантарбия машғулотларини мақсадли ва сифатли ўтказилмоқда. “Хотин-қизлар ҳафталиги” тадбири давомида волейбол, стол теннис, шахмат, шашка спорт турлари бўйича аёллар ўртасида мусобақалар ўтказиб борилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |