Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги



Download 132 Kb.
bet7/13
Sana14.06.2022
Hajmi132 Kb.
#671541
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
2019 ЧҚБТ ХИСОБОТ

2018 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Наманган академик лицейида лицей раҳбарияти, ўқитувчи-мураббийлар, ўқувчилар иштирокида “Бургут” ҳарбий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича тантанали тадбир ўтказилди.
Академик лицей шахсий таркиби ва мусобақа иштирокчиларини сафланишди ва ЧҚБТ раҳбари лицей директорига ахборот берди.
Академик лицей “Бургут” спорт мусобақаси байроғи майдонга олиб кирилди.
Директор полковник У.Иминов спорт мусобақасини тантанали очилиши билан табриклади.
Мусобақа 4 босқичда ўтказилди. 1-босқич 2018 йил 18 декабрь куни академик лицейнинг марказий майдонидаги ҳарбий спорт комплексида 1-курс жамоалари ўртасида ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва тортишувларга бой бўлди. Ушбу босқичда 1-ўринни 13-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 14-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 12-гуруҳ жамоаси эгалладилар
2-босқич 2018 йил 19 декабрь куни академик лицейнинг марказий майдонидаги ҳарбий спорт комплексида 2-курс жамоалари ўртасида ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва тортишувларга бой бўлди. Ушбу босқичда 1-ўринни 24-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 23-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 26-гуруҳ жамоаси эгалладилар
3-босқич 2018 йил 20 декабрь куни академик лицейнинг марказий майдонидаги ҳарбий спорт комплексида 3-курс жамоалари ўртасида ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва тортишувларга бой бўлди. Ушбу босқичда 1-ўринни 32-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 31-гуруҳ ва 35-гуруҳ жамоалари, 3-ўринни 33-гуруҳ жамоаси эгалладилар
4-босқич 2018 йил 21 декабрь куни академик лицейнинг марказий майдонидаги ҳарбий спорт комплексида 1-2-3-курс ғолиб жамоалари ўртасида ўтказилди. Мусобақа қизиқарли ва тортишувларга бой бўлди. Ушбу босқичда 1-ўринни 24-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 32-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 13-гуруҳ жамоаси эгалладилар
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари хакамлар ҳайъати томонидан эълон қилинди ҳамда лицей рахбариятининг “Диплом” ва “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.
2018 йил 27 декабрь куни янги йилга бағишлаб “Янги йил саргузаштлари” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни 6 нафар бошловчи ўзбек, рус, инглиз тилларида олиб боришди. Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғизнинг чиқиши даврани янада қизитди.
Ўқувчилар қизлар томонидан қўшиқ ва рақс ижро этилди. Ўғил болалар қизиқарли янги йил чиқишлар қилишди.
Тадбир якунида “БУРГУТ” ҳарбий – спорт мусобақаси лицей босқичи ғолиблари лицейнинг “Кўчма байроғи” ва “Диплом”и билан, “Йилнинг энг фаол китобхони” тадбир ғолиблари лицейнинг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар.
Ўтказилган тадбирда иштирок этаётган мехмонлар, ота-оналар, ўқитувчи-мураббийлар, лицей ўқувчиларида чуқур таъсуротлар қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги
Ўзбекистон Республикаси талаба-ўқувчиларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги ПФ-517-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармасининг 2018 йил 20 декабрдаги 2/4581-сонли кўрсатмаси ижросини амалга ошириш мақсадида ўқувчи-ёшлар қишки таътилини самарали ташкил этиш учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва режага асосан 2019 йил 4-6 январь кунлари шаҳар ва туман ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти билан таништириш ишлари олиб борилди. Жумладан, 2019 йил 4 январь куни Поп туман ИИБ, Чуст туман ИИБ, Тўрақўрғон туман ИИБ, Чортоқ туман ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти билан таништириш ишлари олиб борилди. 2019 йил 5 январь куни Косонсой туман ИИБ, Янгиқўрғон туман ИИБ, Уйчи туман ИИБ, Учқўрғон туман ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти билан таништириш ишлари олиб борилди. 2019 йил 6 январь куни Норин туман ИИБ, Наманган туман ИИБ, Мингбулоқ туман ИИБ, Наманган шаҳар ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти билан таништириш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармасининг 2018 йил 24 декабрдаги 2/4634-сонли кўрсатмаси ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Наманган академик лицейида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги” ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага асосан Ватан ҳимоячилар кунини нишонлашга бағишланган тадбирлар ўтказиладиган жойларни “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида кўргазмали плакатлар билан жиҳозланмоқда. 2019 йил 7 январь куни Ватан ҳимоячилар кунига бағишлаб ўқувчилар иштирокида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида эстафета уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси талаба-ўқувчиларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги ПФ-517-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармасининг 2018 йил 20 декабрдаги 2/4581-сонли кўрсатмаси ижросини амалга ошириш мақсадида ўқувчи-ёшлар қишки таътилини самарали ташкил этиш учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва режага асосан 2019 йил 8 январь куни Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, гуруҳ ва тўгарак раҳбарлари ҳамда ўқувчилар билан Наманган вилоят ИИБ ППҲ ва ЖТСБ ППХБ базасига, хизмат отлари ҳамда хизмат итлари питомнигига Наманган вилоят ИИБ томонидан таъминланган автобуслар ва ЙҲХТ кузатув автомашиналарида экскурсия уюштирилди.
Наманган вилоят ИИБ ППҲ ва ЖТСБ ППХБ базаси”да Патруль пост хизмати батальони командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор М.Мамажонов ва Миллий гвардия капитани А.Ахмедовлар ўқувчиларга Наманган вилоят ИИБ ППҲ ва ЖТСБ ППХБ ходимларининг кунлик иш режаси, навбатчилик қисми, ташкил этилган 4 та йўналиш: автопатруль, пиёда патруль, отлиқ патруль ҳамда велопатруль ҳақида, уларга хизматни ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар, ходимларнинг дам олиш хоналари, казармалар, руҳий тикланиш хоналари ҳамда бадиий адабиётлар ўқиш учун яратилган батальон кутубхонасидаги шароитлар, мажлислар зали, музей, оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларнинг макетлари жойлашган хизмат хоналаридаги шароитлар билан таништириб ўтишди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.
Шу билан биргаликда “Хизмат отларини сақлаш питомниги”да ўқувчиларга Патруль пост хизмати Отлиқ гуруҳи бўлинма командири сафдор М.Маллаев хизмат отларини сони, сақлаш, хизматга тайёрлаш ва парваришлаш тартиби билан яқиндан таништириб, кўплаб қизиқарли маълумотларни берди.
Кинология хизмати “Хизмат итларини сақлаш питомниги”да Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмат бошлиғи подполковник А.Мамажанов питомникнинг кунлик иш режаси, хизмат итларини сақлаш, хизматга тайёрлаш ва парваришлаш тартиби билан яқиндан таништириб, кинолог ва итлар ёрдамида умумий ва махсус курс бўйича амалий кўргазмалар намойиш этди. Ўқувчилар кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
14 январь – Ватан химоячлари куни”га бағишлаган тадбирларга тайёргарлик кўриш ишлари ташкил этилиб, давом эттирилмоқда. Бунда, алоҳида хулқи, ўзлаштириши билан ажраб турган ўқувчилар аниқланиб, уларни фахрий ёрлиқлар билан ҳамда ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этиш учун тайёргарлик тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда хотин-қизлар қўмитаси, гуруҳ ва тўгарак раҳбарлари билан биргаликда алоҳида мусиқали, бадиий чиқишларга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Академик лицей жамоаси томонидан, юклатилган ишларни ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилиши давом эттирилмоқда ва келгусида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб борилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар Бош бошқармасининг 2018 йил 24 декабрдаги 2/4634-сонли кўрсатмаси ижросини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги” ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан 2019 йил 11-12 январь кунлари барча гуруҳ ўқувчилари ўртасида “Саф тайёргарлиги” ҳарбий мусобақаси ўтказилди. Мусобақани лицей директори байрам табриги билан очиб берди. У ўз табригида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлиги ҳақида гапириб, касбидан қатъий назар ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлаб ўтиб, Ватанимизни тинчлигини, осмонимиз мусаффолигини сақлаш учун барча шахсий таркиб ҳаракат қилишини гапириб, барчани байрам билан табриклаб мусобақани очиб берди.
Мусобақа қуйидаги шартлар асосида ўтказилди:

  1. Шахдам қадам билан юриш ва ҳарбийча саломлашиш;

  2. Сафда ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги “Саф қўшиғи”ни ижро этиш;

  3. Саф элементларини бажариш;

Ушбу мусобақада барча гуруҳлар фаол иштирок этишиб, 1-ўринни 22-гуруҳ жамоаси, 2-ўринни 16-гуруҳ жамоаси, 3-ўринни 24-гуруҳ жамоаси эгалладилар.
Ғолиблар лицей “Фахрий ёрлиқ” ва “Диплом”и билан тақдирландилар.

Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish