“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарори ижросини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Наманган академик лицейида
2018-2019 ўқув йилида олиб борилган ишлар юзасидан
А Х Б О Р О Т
Наманган академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2/1911-сонли кўрсатмаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарори ижросини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга ошириладиган ишларнинг “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ижро учун қабул қилиниб, ушбу кўрсатма асосида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида” йўл харитаси, 12 банддан иборат тадбирлар иш режаси ва август ойида ЧҚБТ фанининг ўқитилиши бўйича 2017 йил намунавий ўқув дастури асосида ўқув режалари ишлаб чиқилди. Тасдиқланган тадбирлар режасини бандлари бўйича бажариш ва назорат қилиш учун лицей мутасадди ходимлари бириктирилди.
Шу билан янги ўқув йилидан бошлаб лицей ўқувчи ёшлари ўртасида йўл харитаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни Наманган вилояти ИИБ кадрлар бўлими билан ҳамкорликдаги тадбирлар иш режалари ишлаб чиқилди ва “Чақирувга қадар бошлангич тайёргарлик” фанининг ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ишларни режалаштириб олинди.
Лицейда ўқувчилар ўртасида уларни ҳарбий – ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва кўникмалар хосил қилиш мақсадида 2018 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳамда ИИВ тизимлари ҳаётига бағишланган ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиши ташкил этилди.
Шу билан бирга ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида мард, жасур ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида уларга Ички ишлар идораларида кўп йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳаётий тажрибага эга бўлган фаҳрийлар билан давра суҳбатлари ўтказилиб, тадбир давомида 1990-1997 йилларда “Наманган воқеалари” даврида ички ишлар идораларида хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимларни жасоратлари тўғрисидаги видео роликлар намойиш этилди. Тадбир чоғида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоблар олишди.
Бундан ташқари лицей ўқувчи ёшлари ўртасида Наманган вилояти ИИБ ППХ батальон базасига ҳамда ИИБ ЁХБ ва Наманган вилоят Ўлкашунослик музейларига экскурсиялар ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |