Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихини холисона ўрганишнинг илмий асос-ларини


Араб алифбосининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат



Download 233,42 Kb.
bet3/47
Sana22.02.2022
Hajmi233,42 Kb.
#111458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
2 5242741306916079407

Араб алифбосининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
а) араб ёзуви ўнгдан чапга ўқилади;
б) ҳарфлар бош ва кичик ҳарфларга ажратилмайди;
в) бўғин кўчирилмайди;
г) тиниш белгиларидан вергул (،) ва сўроқ белгиси (؟) тескари қўйилади;
д) айни бир хил ҳарф бир сўзда ёнма-ён келиб, икки марта талаффуз қилинса-да, биттаси ёзилади. Ҳарф икки марта ўқилиши кераклигини билдириш учун махсус ташдид ( ّ) белгисидан фойдаланилади, аммо, кўпинча, бу белги ёзилмайди;
е) бўғин ёпилганини сукун ( ْْ )белгиси англатади;
ж) араб алифбосидаги 6 та ҳарф икки хил кўринишга, 22 таси эса тўрт хил кўринишга эга.
Қуйидаги жадвалда икки томонга қўшиладиган тўрт хил кўринишдаги ҳарфларнинг ҳар икки томонига + белгиси, фақат бир томонга қўшиладиган ҳарфларга + ва – аломатлари ёзиб кўрсатилган. Ушбу жадвал араб ёзувининг ўнгдан чапга ўқилишига мослаб тузилган.

сўз охирида

сўз ўртасида

сўз бошида

алоҳида кўриниши

ҳарф англатади-ган товуш

ҳарфнинг номи







ا

ا

а, и, у

– алиф +

1

`



ب

б

+ бе +

2




ت

т

+ те +

3




ث

с

+ се +

4




ج

ж

+ жим +

5




ح

ҳ

+ ҳе (ҳойи ҳуттий) +

6




خ

х

+ хе +

7




د

д

– дол +

8




ذ

з

– зол +

9




ر

р

– ре +

10




ز

з

– зе +

11




س

с

+ син +

12




ش

ш

+ шин +

13




ص

с

+ сод +

14




ض

з

+ зод +

15




ط

т

+то (итқи)+

16




ظ

з

+зо (изғи) +

17




ع

а, и, у

+ айн +

18




غ

ў

+ ъайн +

19




ف

ф

+ фе +

20




ق

қ

+ қоф +

21




ك

к

+ коф +

22




ل

л

+ лом +

23




م

м

+ мим +

24




ن

н

+ нун +

25




و

в

– вов +

26




ه

ҳ

+ ҳе ҳойи ҳавваз) +

27




ي

й, ё, ю

+ йо +

28

Араб ёзуви ўз тараққиёти давомида турли ўлкалардаги хаттотлар томонидан бир неча кўринишда ёзиб келинганлиги боис, бу ёзувнинг бир неча турлари яратилган. Машҳур хат турларига – куфий, сулс, руқъа, насх, таълиқ, райҳоний ва настаълиқ хатларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозирги кунда, асосан, насх ва настаълиқ турларидан кенг фойдаланилади.
Алиф ҳарфи ҳақида гапирадиган бўлсак,  ا(алиф) – араб алифбосидаги энг биринчи ҳарф бўлиб, у муайян вазифаларни бажаради. Бир томондан қўшилувчи ҳарфлар сирасига киради, яъни ўзидан олдин келган ҳарфга қўшилиб, ўзидан кейингисига қўшилмайди. Шунинг учун ҳам ёзувда икки кўринишда акс этади.
ا (алиф) ёзма шаклда ифодаланганда унинг устки қисми остги қисмига нисбатан йўғонроқ бўлади. Чунки, қалам юқоридан пастга томон юритилганда қоғозга нисбатан чуқурроқ ботади.
(алиф) ҳарфининг мустақил холатдаги шаклини ёзганда қалам тепадан пастга томон юритилса, ـا уланган ҳолатдаги ёзма шаклини ёзишда эса пастдан тепага томон юритилади.
Форс тилининг тараққиёт босқичлари. Ҳозирги форс тили ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб бўлган эрон тилларининг жануби-ғарбий гуруҳига киради. Ҳозирги форс тили билан тожик тилининг грамматик қурилиши ва луғат таркибининг асосий қисми бир-бирига шундай яқинки, бу иккала тилда сўзлашувчилар бир-бирларининг гапларини тушунадилар. Лекин тожик ва форс тиллари тарихан умумийлиги грамматик томондан яқин бўлишига қарамасдан, сўнгги вақтда тамомила бошқа-бошқа йўналишда ривожланмоқдалар.
Форс тили жаҳоннинг энг қадимги ёзув тилларидандир. Бу тилда жуда бой ва ранг баранг адабиёт яратилган.
Форс тили узоқ асрлар давомида Афғонистон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Озарбайжонда ҳам қисман адабий ва давлат тили сифатида қўлланиб келган. Аммо бу ҳудудларда миллий тилларнинг ривожланиши, давлат тилига айланиши натижасида форс тили ўз аҳамиятини йўқотган. Форс тили ўзининг узоқ даврли тарахи давомида уч тараққиёт босқичини ўтган. Булар форс тилининг қадимги, ўрта ва янги давр тараққиёт босқичларидир.
Сўз урғуси. Форс тилида сўз урғуси динамик урғудир. Бунда сўзларнинг маълум бир бўғинидаги унли товуш бошқа бўғиндаги унлиларга қараганда кучлироқ ва бошқа унлилардан алоҳида ажратиб талаффуз этилади. Кучлироқ талаффуз қилинган унли урғули ҳисобланади.
Форс тилида урғу эркин бўлмай, боғлиқ урғудир; урғу, асосан, сўнгги бўғинга тушади. Масалан:
дируз – кеча
рузномэ – газета
модар – она
хоҳар – опа-сингил.
Бу қоида форс тилига чет тиллардан кириб келган сўзларга ҳам тааллуқлидир:
мошин – машина
эстэбдод – зулм
мўхандэс – инжинер
мўхталэф – ҳар хил.
Баъзан урғу бир неча саноқли сўзлардагина сўзнинг сўнгги бўғинига тушади. Масалан:
бали – ҳа черо – нега, нима учун
вали – лекин чэгуне – қандай
яъни – яъни чэтўвр– қандай қилиб
Тақрибан, тахминан каби арабчадан кириб келган равишларда урғу сўзнинг иккинчи бўғинига тушади.
Қуйидагилар урғусиз талаффуз этилади:
1. Изофа кўрсаткичи – э :
кэтобэ хуб – яхши китоб
2. Ноаниқликни билдирувчи ёйи ваҳдат ( бирлик “ё”си – и)
каси – бир киши
кэтоби – бир китоб.
3. Тушум келишиги кўрсаткичи – ро кўмакчиси:
Ин дафтарро харидам – Бу дафтарни сотиб олдим.
Кэтобро хондам – Китобни ўқидим.
4. Боғламанинг қисқа шакли – -ам, -и, -аст, -им, -ид, -анд:
ман донэшйорам – Мен ўқитувчиман.
тў донэшйори – Сен ўқитувчисан.
ў донэшйораст – У ўқитувчидир.
мо донэшйорим – Биз ўқитувчимиз.
шўмо доншйорид – Сиз ўқитувчисиз.
онҳо доншйоранд – улар ўқитувчидирлар.
5. Бириктирувчи боғлама – ва, эргаштирувчи боғловчи – кэ-ки:
ман ў бэродарам – мен ва акам
пэдар ў модарам – отам ва онам
6. Эгалик қўшимчалари:
кэтобам – менинг китобим
кэтобат – сенинг китобинг
кэтобаш – унинг китоби
ми- ёки бэ- олд қўшимчалари билан бошланадиган бўлишли феъл шаклларида сўз урғуси икки ўринга – олд қўшимчага ва шахс-сон қўшимчасига тушади. Ҳар икки урғу ўзининг кучи нуқтаи назаридан бир-бирига тенг келади. Масалан:
мирафтам – борар эдим
мигўфтам – айтар эдим
михонам – ўқийман
минависам – ёзаман
бэравид – боринг
бэгўйид – айтинг, гапиринг.
Ўрни билан гапнинг қандай оҳанг билан талаффуз этилишига қараб, бир урғу иккинчи урғунинг ҳисобига кучлироқ талаффуз этилиши ҳам мумкин. Феълнинг бўлишсиз шаклларида биринчи кучли урғу инкор юкламаси (на-) устига тушади.
Масалан:
намиравам – бормайман
намидонам – билмайман
надидам – кўрмадим
намихондам – ўқимас эдим.
Маруза-2

Download 233,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish