Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси



Download 0,52 Mb.
bet9/23
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#195012
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
МТМ ЗРУ 595-СОН ҚОНУНИ

22-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси Давлат инспекцияси томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси беш йилда бир марта амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитациясини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470 -сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-боби.
23-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг мажбурийлиги
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари:
шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
турар жой мажмуалари қурилганда;
тегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3822-сон қарори.
24-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мактабгача таълим ташкилоти:
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқишга;
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга;
боланинг қонуний вакиллари билан таълим ва тарбия борасида ҳамкорликни амалга оширишга ҳақли.
Мактабгача таълим ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Мактабгача таълим ташкилоти:
давлат мактабгача таълим ва тарбия стандарти талабларига мос келадиган мактабгача таълим даражасини таъминлаши;
болаларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиши;
болага таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан унинг қонуний вакилларига маслаҳат ёрдамини бериши;
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдидлар, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида ваколатли органларни хабардор қилиши шарт.
Мактабгача таълим ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish