9
ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий
маслаҳатчиларнинг (илмий маслаҳатчи бўлган тақдирда) тайинланганлиги;*
докторант томонидан илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи (илмий маслаҳатчи
тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда диссертация ишини тайѐрлашнинг якка
тартибдаги режаси ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги;*
илмий раҳбар томонидан докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик
дастур ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган муддатда
коллегиал орган томонидан
тасдиқланганлиги;*
назарий-методологик дастурни докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили
мобайнида илмий раҳбар ѐрдамида ўзлаштирилганлиги;
илмий раҳбар раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган докторант ва мустақил
изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи;
илмий маслаҳатчи раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган докторант ва мустақил
изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи;
докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларнинг
жами фан докторлари ва илмий унвонга эга бўлган фан номзодлари ѐки фалсафа
докторларига (PhD) нисбатан улуши;
в) таълимни амалга ошириш жараѐнига жалб этилган, педагог ва илмий ходимларнинг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси
эътироф этган журналларда, шунингдек, хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш
фаолияти таҳлили;
г) илмий-экспериментал, моддий-техник базанинг ҳолати бўйича:
илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг
замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланилиши ҳолати;
олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасаси ахборот-ресурс
марказларида тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги;
илмий-тадқиқотларни олиб
бориш учун асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-
коммуникация воситалари, компьютер техникаси, маиший техника ва бошқа
зарур
воситаларнинг
етарли даражада мавжудлиги;
д) докторант ва мустақил изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда
лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар бўйича:
докторантларнинг вақтинчалик турар жойлар билан таъминланганлик ҳолати;
олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасасида спорт билан шуғулланиш
учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;
докторант ва мустақил изланувчилар учун олий таълим ташкилоти ва
илмий-
тадқиқот муассасасида ахборот-ресурс марказидан, замонавий компьютерлардан ҳамда
Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имконияти, шунингдек бошқа зарур
шарт-шароитларнинг яратилганлиги;
маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science
ѐки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари)
фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги;
е) докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши,
ҳисоботларининг олий таълим ташкилотларининг ѐки илмий-тадқиқот муассасаларининг
коллегиал органларида (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-
10
мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқаларда) муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган
режага мос деб топилганлиги бўйича:
докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши;
ҳисоботларнинг олий таълим ташкилоти ѐки илмий-тадқиқот муассасаси
кенгашида, тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги
ҳамда тасдиқланган режага мослиги;
докторант ва мустақил изланувчи томонидан эълон қилинган илмий ишларда
ҳимоя қилинаѐтган докторлик диссертацияси асосий натижаларининг акс этганлиги ҳамда
илмий натижаларнинг халқаро ва республика доирасида ўтказиладиган илмий
конференцияларда, семинарларда ва давра суҳбатларида муҳокамадан ўтказилганлиги;
докторант ва мустақил изланувчи томонидан илмий ишларнинг Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан
эътироф этилган республика ва
хорижий журналларда, шу жумладан электрон илмий-
техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда илмий мақолаларнинг нашр
этилиши ҳолати;
ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиѐт соҳалари бўйича фан доктори (Doctor of
Science) илмий даражасини олиш учун изланувчилар томонидан диссертация натижалари
юзасидан монография эълон қилинганлиги;
ѐ) докторант ва мустақил изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингининг
олиб борилиши ҳолати бўйича:
докторант ва мустақил изланувчиларнинг олий таълим ташкилоти ва илмий-
тадқиқот муассасасидаги фаолияти самарадорлиги бўйича ўтказилган мониторинг
натижалари;
мониторинг натижаларидан келиб чиқиб докторант, мустақил изланувчилар,
уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда илмий маслаҳатчиларига
нисбатан тегишли
хулосаларнинг чиқарилганлиги;
ж) олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини битирган докторантлар
ва мустақил изланувчиларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science)
диссертацияларини ҳимоя қилиши ҳолати бўйича:
ихтисосликлар бўйича сўнгги уч йилда таянч докторантура, докторантура
ва мустақил изланувчилар институтини битирганлар ва улардан илмий-тадқиқот ишини
ҳимоя қилганлар ҳамда илмий кенгашга ҳимояга тақдим этганлар улушининг таҳлили;
илмий-тадқиқот ишлари ҳимояси натижаларидан келиб чиқиб, докторант, мустақил
изланувчи ва унинг илмий раҳбари ѐки илмий маслаҳатчисига нисбатан тегишли
хулосаларнинг чиқарилганлиги (интизомий чора ѐки рағбатлантириш).
19. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисосликларини
охирги уч йилда
битирган докторантлар ва мустақил изланувчилар диссертацияларининг илмий даража
берувчи илмий кенгашда ҳимоя қилинганлари сони 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак
.*
*Бажарилиши шарт бўлган мезонлар.
Қолган мезонлар таълим ташкилотининг фаолияти бўйича хулоса беришда
ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: