Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet34/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Таянч сўз ва атамалар



  1. Будда

  2. Сиддхартха Гаутама

  3. Буддавийлик

  4. Ботха

  5. Ботхисатва

  6. Махаяна ва хинаяна

  7. Ступа

  8. Медитация

  9. Нирвана

  10. Сансара



Мавзу ўқув мақсади: Буддавийлик динининг келиб чиқиши, асосчиси, муқаддас манбасида илгари сурилган ҳақиқатлар тўғрисидаги ғоялари, бу диннинг пайдо бўлишидаги тарихий жараёнлар ҳақида талабаларга атрофлича маълумот бериш.



Буддавийлик (Буддизм)нинг келиб чиқиши
Буддавийлик (Буддизм) – учта дунё динлари ичида энг қадимийси ҳисобланиб, милоддан аввалги VI-V асрларда Ҳиндистонда вужудга келган. Бу динга эътиқод қилувчилар, асосан, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатларида, Шри Ланка, Ҳиндистон, Непал, Бутан, Хитой, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Монголия, Корея, Вьетнам, Япония, Комбоджа, Бирма, Тайланд, Лаосда ва қисман Европа ва Америка қитъаларида, Россиянинг шимолий минтақалари - Бурятия, Қалмиқияда истиқомат қиладилар.
Ҳозирги кунда дунёда буддавийлар сони 750 млн.га яқин бўлиб, улардан 1 млн.га яқини монахлардир.
Буддавийликни дин ёки фалсафа, мафкура ёки маданият қонунлари тўплами ёки ҳаёт тарзи деб баҳолаш мумкин.
Буддавийлик асосчиси ҳақида хабар берувчи фольклор ва бадиий адабиётлар уни Сиддхартха Гаутама, Шакямуни, Будда, Тадхагата, Джипа, Бхагаван каби исмлар билан зикр этадилар. Бу исмларнинг маънолари қуйидагича: Сиддхартха - шахсий исми, Гаутама - уруғ исми, Шакямуни - шаклар ёки шакия қабиласидан чиққан донишманд, Будда - нурланган, Тадхагата - шундай қилиб, шундай кетган, Джина - ғолиб, Бхагаван - тантана қилувчи. Бу исмлар ичида энг машҳури Будда исми бўлиб, унинг исмидан динга буддавийлик номи берилган.
Ҳозирги кунда Будданинг бешта биографияси маълумдир: “Махавосту” – милоднинг II асрида ёзилган, “Лалитавистара” - милоднинг II-III асрларида юзага келган, “Буддахачарита” - Будда файласуфларидан бири Ашвагхошей томонидан милоднинг I-II асрларида яратилган, “Ниданакатха” – милоднинг I асрида ёзилган ва “Абнихишкрамансутра”.
Будда мил. авв. 563 йилда туғилиб, 483 йилда вафот этган. Сиддхартха Шакья қабиласининг подшоси Шуддходананинг ўғли эди. Унинг саройи Ҳимолай тоғлари этагида Капилавасти деган қишлоқда бўлган (ҳозирда Непал ҳудудида). Онаси - малика Майя. Подшоҳ ўғлини орзу-ҳаваслар оғушида тарбиялаб, уни ҳеч бир камчиликсиз катта қилади. Сиддхартха улғайиб қўшни подшоҳлардан бирининг қизи Яшадхарага уйланади ва ўғил кўриб, унга Рахула деб исм қўяди.
Ҳеч бир қийинчилик ва камчилик кўрмай ўсган Сиддхартха бир куни кекса чол, бемор ҳамда оғир меҳнатли роҳибни учратади, ва ниҳоят, бир кишининг вафотига гувоҳ бўлади. Бундан қаттиқ таъсирланган шаҳзода инсониятни қийинчилик ва азобдан қутқариш йўлларини ахтариб саройни ташлаб кетади. Бу вақтда у 30 ёшда эди. У беш роҳиб билан қишлоқма - қишлоқ кезиб юради. Кўп вақт бу роҳибларга ҳамроҳлик қилиб, уларнинг йўлларида маълум мақсад йўқлигини, бу йўл ўз олдига қўйган мақсади – инсониятни азоб уқубатдан қутқаришга олиб бормаслигини англайди ва роҳиблар жамоасидан ажралади.
У чакалакзор ўрмонларда кезиб, чарчаб бир дарахтнинг тагида дам олиш учун ўтиради ва ўзича, то ҳақиқатни топмагунча шу ердан турмасликка қарор қилади.
Бу ўтиришнинг 49 куни унинг қалбидан “Сен ҳақиқатни топдинг” деган садо келади. Шу пайтда унинг кўз олдида бутун борлиқ намоён бўлади. У ҳамма жойда шошилинч қаёққадир интилишни кўради. ҳеч бир жойда осудалик йўқ эди. Ҳаёт ниҳоясиз узоқликни кўзлаб ўтиб кетаётган эди. Инсон ақли етмас бир куч. Тришна - яшаш, мавжуд бўлиш умиди барчани тинчини бузар, ҳалок қилар ва яна қайта яратарди. Мана энди Будда кимга қарши курашиш кераклигини англади. Шу ондан у Будда – “нурланган” деб аталди. У тагида ўтирган дарахт эса – “нурланган дарахт” - Ботха деб атала бошлади.
Будда ўзининг биринчи даъватини Варанаси яқинидаги Ришипатана боғида, ўзининг беш роҳиб дўстларига қилди ва улар унинг биринчи шогирдлари бўлдилар.
Шу кундан бошлаб Будда ўз шогирдлари билан қишлоқма-қишлоқ юриб ўз таълимотни тарқатиб, ўзига янги издошлар орттиради. Будда 40 йил давомида ўз таълимотини Ҳиндистоннинг турли жойларига етказади ва 80 ёшида Куштнагара деган жойда дунёдан ўтди. Унинг жасади, ҳинд удумига кўра, у ерда куйдирилиб, унинг хоки 8 та будда жамоаларига бўлиб юборилди ва ҳар бир жамоа уни дафн этган жойида ибодатхона барпо этишган.
Будданинг ҳаёти ҳақида турли афсоналар ҳам тўқилган. Бу афсоналарда айтилишича, Будда кўп йиллар давомида Ер юзидаги турли мавжудотлар қиёфасида қайта туғилган: 84 марта руҳоний, 58 марта подшоҳ, 24 марта роҳиб, 13 марта савдогар, 18 марта маймун, 12 марта товуқ, 8 марта ғоз, 6 марта фил, шунингдек, балиқ, қурбақа, каламуш, қуён каби қиёфаларда қайта туғилган. Жами 550 марта қайта туғилган. У доимо қаерда, қай қиёфада туғилишини ўзига ўзи белгилаган.
Сўнгги марта уни худолар инсониятни тўғри йўлга бошлаши учун инсон қиёфасида яратганлар. Бу афсоналарнинг баъзиларига кўра, Ер юзида Гаутамага қадар 6 та будда ўтган. Шунинг учун буддавийликнинг баъзи муқаддас жойларида 7 та ибодатхона барпо этилган. 7 та Ботха дарахти ўтказилган. Баъзи афсоналар 24 та Будда авлоди ўтган деса, айримлари минглаб Буддалар ўтган деб даъво қилади.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish