Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Буддавийликнинг Марказий Осиёга кириб келиши



Download 1,37 Mb.
bet36/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Буддавийликнинг Марказий Осиёга кириб келиши

Буддавийлик Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида янги эранинг бошларида ўрнашди. Буддавийликнинг Ҳиндистондан Марказий Осиёга кириб келишини одатда кушонларнинг ҳукмронлиги билан боғлайдилар. Император Канишканинг ҳукмронлиги даврида Кушон подшоҳлиги ушбу диннинг марказларидан бирига айланган. Милоднинг биринчи асрида Амударё ҳавзаси бўйларида буддавийлик ҳукмрон дин саналган ва бу ерда араблар келишига қадар бошқа жойлардагига нисбатан узоқроқ вақт сақланиб турган.
Кушон подшоҳи Канишка буддавийлик динига эътиқод қилган. У зарб қилдирган тангаларда бошқа илоҳиятлар билан бир қаторда Будда тасвири ҳам учрайди. Хитойлик Сюань-Цзянь берган хабарига кўра, VII асрнинг бошларида Термизда 10 та буддавийлик монастирлари (сангарама) ва мингта роҳиб бўлган.
V-VIII асрларда Эфталитлардан кейин буддавийлик Марказий Осиёда таназзулга юз тута бошлади.
Марказий Осиё халқлари, хусусан, бактрияликлар санъатга ўз маданий анъаналарини олиб кирдилар.
Буддавийликда Будда таълимоти ва ҳаётининг ботиний моҳиятини ифодаловчи рамз-тимсолларнинг бутун бошли бир тизими шакллантирилган. Кўпроқ тарқалгани Будда ва унинг таълимотини англатувчи ғилдирак ёки ярқираб турувчи айлана тасвиридир.
Будданинг ҳаётий айланишлари босқичларини ифодаловчи ҳўкиз, шер, фил, от рамзлари кенг тарқалган (масалан, фил – Ер узра кўтарилган Будда рамзи).
Шунингдек, Будда тагида ўзининг илк ваъзларини айтган муқаддас Бодха дарахти тасвири ҳам буддавийликнинг бадиий-диний рамзи ҳисобланади. Архитектура мажмуаси ташкилоти буддавийликда қатъий қонунлар асосида амалга оширилган ва бўрттириб ишланган расмлар, ҳайкал, тасвирлар жойи ва характерини белгилаган.
XX асрнинг бошларидаёқ Амударёнинг ўнг қирғоғида буддавийликка оид кўп сонли тангалар, ҳайкалтарошликка оид майда тасвирлар ва бошқа ёдгорликларни топганлар; кўпинча улар қимматбаҳо металлар – олтин ёки кумушдан ясалган (одамлар ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари).
1927 йилда Шарқ маданиятлари музейи экспедицияси қадимий Термизни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ўтказиб, у ерда қатор грек-буддавийлик ёдгорликлари мавжудлигини аниқлади. Термиз археологик комплекс экспедициясининг (ТАКЭ) ишлари натижасида Қоратепа ва Чингизтепа баландликларида иккита йирик буддавийлик монастири бўлганлиги аниқланди ва буддавийлик меъморчилиги ва ҳайкалларининг парчалари топилган ўнлаб жойлар қайд этилди.
Улар орасида Айритом шаҳарчаси алоҳида ўрин эгаллайди. У Термиздан 17 км. масофада, Термиздан Помиролди ўлкаларига кетаверишда, Амударёнинг қадимий кечуви яқинида, тик қирғоқнинг ўнг томонида жойлашган. Мазкур жойнинг ўрта асрга қадар даври ҳақидаги батафсил маълумотлар VII асрда яшаб ўтган Хитой зиёратчиси Сюань-Цзянь томонидан қолдирилган. Кўҳна шаҳар уч томони девор билан ўралган тепалик мавжуд ва тепалик теварагидаги қишлоқ қолдиқларидан иборат. Кўҳна шаҳарнинг шарқ тарафида афтидан буддавийлик ступасига ўхшаш минора шаклидаги хом ғиштдан қурилган бино жойлашган. Археологлар бу бинони буддавийлик монастири деб ҳисоблайдилар. Бу монастир ўз ичига ибодатхоналардан ташқари роҳиблар учун ётоқхона ва қатор хизмат хоналари, яъни ошхона, омборхоналарни олади.
Айритом монастирлар қишлоғига ҳиндистонлик қандайдир буддавийлик жамоаси аъзолари томонидан асос солинган бўлиши эҳтимол. Айритом монастир қишлоғи ҳудудида мавжуд ишлаб чиқариш ҳунармандчилигидан кулолчилик, металл буюмлар ишлаш, идиш-товоқлар ишлаб чиқариш, мергель оҳактошдан меъморий деталлар ишлаш касблари аниқланди.
Айритомдаги ибодатхона буюмларидан қуйидагилар топилди: остида Будда нурланган дарахт рамзидаги беш қаватли лойдан ясалган чайтья, у одатда диний маросимнинг идиши – реликварий устида бўлган ёки ступанинг сиртқи қисми бўлиб хизмат қилган; яна устида пальметта тасвирли гардиш ушлаган ўсмир ифодаланган тош топилган бўлиб, афтидан, у йигит донатор-ибодатхона хизматчиси бўлган; бодхисатванинг болаликдаги ўйинлари ҳақидаги хотиралар билан боғлиқ бўлган, буддавийларнинг севимли тасвири – лойдан ясалган қўй калласи; лойдан ясалган столчалар – диний маросим буюмлари учун поя ҳисобланиб, уларга Будданинг ўтирган ҳолдаги ҳайкал-намуналари қўйилган.
Қоратепа номи билан машҳур тепалик буддавийликнинг энг йирик руҳонийлар маркази ҳисобланган. Кушонлар даврида Қоратепа Термизнинг ташқи девори ҳимояси остида шаҳар ташқарисида жойлашган.
Буддавийлик тарқалган даврда қадимий эътиқодлар таъсирининг барқарорлиги ҳақида қўш аланга қуршовида ўтирган Будда тасвири гувоҳлик беради. Унинг ёнида IV-V асрларга тегишли бўлган ва тирнаб ёзилган бактрия ёзувида “буддамазда” сўзи ифодаланган.
1963 йилда Қоратепа шарқидан саксон метр нарида Фаёзтепа ибодатхона-монастири мажмуи очилди. Фаёзтепа бино режаси тўғри туртбурчакдан иборат алоҳида турган ступа шаклига эга. Бино учта тенг қисмларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири ички ҳовлига эга бўлган. Бир қисми, аслида яшаш хонасини ўз ичига олган монастир бўлган. Унда буддавий роҳиблар яшаганлар. Бундан ташқари бу ерда ёрдамчи хоналар бўлган. Иккинчи қисми – овқатланадиган хона, ошхона, нон ёпадиган хона. Учинчиси, ибодатхонага ўхшаган марказий хона. Деворлари хом ғишт ва пахсадан қурилган бўлиб, сомонли лой билан сувалган ва оқланган.
Ибодатхона тўртбурчакли ҳовлига эга бўлиб, унинг атрофига шу ховлига чиқувчи 19 та бино жойлашган. Ҳовлини барча тўрт девори бўйлаб супа қилинган бўлиб, улар муқаддас оҳак тошлари асосида қурилган устунларга суяниб турган айвон билан ёпилган. Ҳовли деворлари нақшлар билан қопланган. Хусусан, марказида ибодатхона тасвирланган жануби-ғарбий деворда роҳиб кийимидаги Будда чизилган бўлиб, унинг атрофини кичик Будда ҳайкалчалари ўраб турибди. Меҳроб деворлари ҳам ёзувлар билан қопланган. Деворлардан бирида иккита тик турган Будда суратлари тасвирланган бўлиб, уларнинг ҳар икки тарафига иккита аёл кўринишлари тасвирланган. Қарама-қарши деворда совға улашувчи эркаклар тасвирланган, бундан ташқари бошқа мазмундаги суратлар ҳам мавжуд. Чизмаларнинг ўта қимматбаҳолигидан ташқари, Буддаларнинг бу жонли тасвири дунёдаги энг қадимги саналади. Улар милодий I-II асрларга тегишлидир.
1962 йилда Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган Далварзинтепа деган жойда буддавийлик ибодатхонаси, вино тайёрлаш қурилмалари, дафн қилиш жойи – наус топилган. Шаҳар ҳудудида кулол, ҳунарманд ва бой зодагон уйларининг қолдиқлари, шунингдек, машҳур олтин дафина ва фил суягидан ясалган шахмат доналари топилган.
Марказий Осиё ҳудудларида биринчи марта лойдан ясалиб яхши сақланган Будда тасвири, кўплаб ҳайкалчалар, безаклар, диний маросим буюмлари ва тангалар топилган, улар II аср охири III аср бошидаги буддавийлик ибодатхонасининг марказий бинолари ичида сақланган.
Бошқа биноларда катта миқдорда ҳайкалчалар бўлаклари, тақинчоқлар топилиб, уларнинг кўпчилигига олтин суви юритилган. Будда тасвирланган расм парчалари, кўплаб сопол идишлар, жумладан: деворларида қадимги юнон, ҳинд ёзувидаги брахма битиклари сақланган кўза қолдиқлари,чироқлари топилган.
1957 йилда Фарғона водийсидаги Қува шаҳри вайроналарида архитектура ва ҳайкалтарошликнинг ажойиб намунаси бўлган буддавийлик ибодатхонаси қолдиқлари топилган. Ушбу ашёвий далиллар Фарғона вилоятида VII асрда буддавийлик дини кенг тарқалганини тасдиқлайди. Ҳолбуки, бу даврда Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида зардуштийлик дини ҳукмрон бўлган.
1974 йилда Зартепада Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология институтининг қазиш ишлари олиб борилиши натижасида буддавийлик ибодатхонаси топилган. Бу ерда Будданинг олтин суви юритилган ҳайкали ва иккита бронза шамдон топилган.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish