Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Марказий Осиёда яҳудийлар



Download 1,37 Mb.
bet42/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Марказий Осиёда яҳудийлар
Яҳудийлар Марказий Осиёга қадим замонлардан кўчиб келганликлари ҳақида ривоятлар мавжуд. Ривоятларга кўра улар Эрон орқали Марказий Осиёга кириб келганлар. Улар милоддан аввалги VIII асрларда Ассурия қувғинлари пайтида Эронга кўчиб кела бошлаганлар. Баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон ўлкаларида бошпана топганлар. Форсларнинг Марказий Осиёга босқини натижасида яҳудийлар ҳам кўчиб кела бошлаганлар. Улар II асрда Сўғд давлати даврида Марв шаҳрига келиб, у ердан Шаҳрисабз, Бухоро, Самарқанд шаҳарларига тарқалиб, форсий лаҳжалардан бирида сўзлашганлар.
1165 йилдаги маълумотларга кўра, ўша вақтда Самарқандда 30 мингга яқин яҳудий миллатига мансуб кишилар яшаган.
Яҳудийларнинг ҳаёт тарзлари, урф-одатлари қадимий яҳудий, форс ва маҳаллий-Марказий Осиё маданиятларининг қоришмасидан иборат. XVIII асрнинг бошларида Марказий Осиёда юз берган сиёсий жараёнлар натижасида яҳудийлар Эрон, Афғонистон, Хива, Қўқон, Бухоро жамоаларига бўлиниб кетган. Яҳудийлар Бухоро шаҳри атрофида яшаганликлари туфайли “Бухоро яҳудийлари” номи билан танилдилар.
Яҳудийлик миллат дини бўлгани учун яҳудийлар қаерда бўлмасин ўқийдиган китоби Таврот, эътиқод дини ягона бўлиб қолаверади.
Яҳудийлар аҳоли кам, тинч жойларда яшаганлар, улар Самарқандда кўпроқ яшаганлар. Эрон шоҳи Нодиршоҳ XVIII асрнинг ўрталарида Самарқандга босқинида унинг лашкарлари турклар, лазгинлар, афғонлар, эронийлар, яҳудийлардан бўлгани ҳақида манбалар хабар беради. Улар Самарқанднинг Шоҳ-Кам, Чор-Рага, Навадон, Қўшҳовуз гузарларида яшаганлар. Нодиршоҳ даврида Бухоро ҳукумати яҳудийларга нисбатан яхши муомалада бўлган.
Яҳудийлар бир мавзега жам бўлиб яшашни хоҳлардилар. 1843 йилда маҳаллий яҳудийларга Самарқанд шаҳридан 2,5 гектар жойни 10 минг кумуш тангага сотиш ҳақидаги шартнома тузилди. Яҳудийлардан 32 киши шартномани имзолаб, давлат унинг ҳақиқийлигини тўрт муҳр билан тасдиқлади. Бу биринчи яҳудий маҳалласи эди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда яҳудий жамоалари ҳам бошқа миллат ва конфессия вакиллари қаторида ўз миллий, диний урф-одат ва амалларини бажариш имкониятига эга бўлдилар. Ҳозир Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида яҳудийларнинг миллий маданий марказлари ва Республиканинг 4 та ҳудудий тузилмасида 8 та синагога фаолият кўрсатмоқда.



Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish