Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


-МАВЗУ. МОНАВИЙЛИК ВА МАЗДАКИЙЛИК



Download 1,37 Mb.
bet30/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

7-МАВЗУ. МОНАВИЙЛИК ВА МАЗДАКИЙЛИК


Режа



  1. Моний ҳаёти ва унинг диний фаолияти.

  2. Монавийлик (Манихейство) таълимоти.

  3. Маздакийлик (Маздакизм) таълимоти ва ҳаракати.

Таянч сўз ва атамалар



  1. Моний

  2. Фараклет

  3. Ктесифон

  4. Санавия

  5. Дуализм

  6. Сурайк Патик

  7. Месопотамия

  8. Бобил



Мавзу ўқув мақсади: Монавийлик ва маздакийлик динларининг келиб чиқиши, асосчилари, муқаддас манбалари, уларнинг пайдо бўлишидаги тарихий жараёнлар ҳақидаги маълумотлар билан талабаларни таништириш.



Моний ҳаёти ва унинг диний фаолияти
Шарқ ўлкаларида ер мулкчилигига асосланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳукмрон бўлаётган илк ўрта аср даврининг бошларида, айниқса, араб халифалиги ташкил топиб, ислом дини Эрон – Турон бўйлаб тарқалиши давомида шарқ фалсафий-ахлоқий, диний-маънавий дунёсида зардуштийлик, буддавийлик, шаманлик, христианлик, ҳиндуийлик динлари билан бир қаторда монавийлик динининг ҳам нуфузи, обрў-эътибори баланд бўлган. Марказий Осиё, Эрон, Ғарбий Осиёнинг кўплаб халқлари ялписига бўлмаса-да, монавийликни қабул қилиб, катта ижтимоий таъсир кучига эга бўлган жамоалар ташкил қилганлар. Жумладан, илк ўрта асрларда туркий халқлар орасида монавийлик жамоалари кўпчиликни ташкил этган. Улар бутун Марказий Осиё ва Шарқий Туркистон бўйлаб тарқалган.
Монавийлик динининг асосчиси Сурайк Патик ҳисобланади. Кейинчалик унга Моний – руҳ лақаби берилган. Унинг номи арабийлаштирилган тўла шакли X аср араб тарихчиси Ибн ан-Надимнинг “Фиҳрист” китобида Моний ибн Фаттак Бобак ибн Абу Барзам деб зикр этилган.
Монийнинг аждодлари Парфия подшоҳлари Аршакийлар хонадонига қариндош бўлган ва ўз даврида Парфияга қарам Бобил юртига юқори мансаблардан бирига тайинлаб юборилган. Монийнинг милодий 216 йилда (Аршакийлар подшолиги тугаб, сосонийлар ҳукмронлиги бошланишига ўн йил қолган бир пайтда) Бобил яқинидаги Мардину қишлоғида туғилишини мазкур тарихий жараён билан белгилайдилар. Монийнинг онаси Марям ёзма манбаларда хабар берилишича, Парфияда нуфузли Камсаракан уруғидан бўлиб, у ҳам Аршакий подшолари хонадонидан бўлган.
Монийнинг болалик ва ёшлик йиллари Бобилнинг шимолий ҳудудларида, сомий (семитик) тилли маҳаллий муҳитда ўтган. Зийрак, қизиқувчан, кўпинча ўз фикрлари оғушида ўйчан юрувчи Моний болалик чоғида отасининг хизмати тақозоси билан Бобил яқинидаги ал-Мадоин (Ктесифон) шаҳрига кўчиб келади. Бу ерда шаҳар марказидаги ибодатхона ўзининг салобати, ҳашами билан болани мафтун этади. Моний аввалига мажусий динига эътиқод қилган, у қадимги динларнинг қонун-қоидалари ва йўналишларини яхши билган эди. У мажусийлар ибодатхонасига тез-тез бориб турди. Кунлардан бирида ибодатхонага келган Моний онгига сирли илоҳий товуш эшитилади. Ибодатхонадаги турли диний анъаналар 12 ёшли Моний учун ўз мазмунини йўқотади. Аввалига у ўша замон учун жозибали бўлган гностикларнинг “Муғтасила” (ювинувчилар) номли жамоасига аъзо бўлади. Тезда бу жамоадан ҳам кўнгли тўлмай қолади. Ниҳоят, чуқур тафаккурга берилган Моний 12 ёшида ўзига илоҳий хабар келганини маълум қилади. Унга ўзидан хабар берган илоҳнинг номини Моний “Икки моҳият Руҳи” деб атайди. Шунга кўра, Моний дини дуалистик ғояга асосланган деб айтиш мумкин. 241 йилда, Моний 24 ёшга етганда унга ўз илоҳидан яна хабар етишади. Шундан сўнг Моний ўзининг даъватчилик фаолиятини бошлайди. Бу пайтда Эронда Аршакийлар (Парфия) подшолиги тугаб, Сосонийлар сулоласининг асосчиси Ардашир Попак ўғлининг подшолиги ниҳоялаб қолган эди. Унинг ўғли Шопур I (242-273) Моний таълимотининг илк ҳомийсига айланди. Подшоҳ Шопурнинг тахтга ўтириш маросими пайтида Моний биринчи марта ўз таълимотини баён қилиб ваъз айтган. У ўзини само нури элчиси ҳисоблаган ҳамда ўзининг таълимотида урушмаслик, мол-дунё тўпламасликка даъват этади.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish