Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Қадимги Месопотамия ва Юнонистонда илк диний эътиқодларнинг шаклланиши ва тарихий тадрижи



Download 1,37 Mb.
bet11/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Қадимги Месопотамия ва Юнонистонда илк диний эътиқодларнинг шаклланиши ва тарихий тадрижи
Қадимги Месопотамия динлари. Миср билан деярли бир даврларда Дажла (Тигр) ва Фрот (Евфрат) дарёлари оралиғида шумерлар давлати барпо бўлган. Бу давлат ўзининг юқори маданияти билан машҳур эди. Милоддан аввалги IV-III минг йиллик арафасида Шумерда қатъий ишлаб чиқилган илоҳиёт тизими мавжуд эди. Шумер давлатининг дини ҳам кўпхудоликка асосланган, ҳар бир шаҳар ўз ҳомий-худосига эга бўлган. Шу билан бирга, уларнинг умумий худолари ҳам бўлган. Уларнинг эътиқодларига кўра, осмон худоси – Ану, ер худоси – Энлиль, сув худоси – Энки ёки Эа, ой худоси – Наинар, қуёш худоси – Уту ва ҳоказо. Худолар оламида Ану бош худо ҳисобланган.
Илоҳлар табиатнинг стихия кучларини ифодалаганлар ва кўпинча космик жисмлар сифатида тасвирланган.
Месопотамия цивилизациясининг кўплаб худолари аллақачон инсон қиёфасига киргизилган бўлса-да, уларнинг еттитаси осмон сайёралари тимсолида гавдалантирилган. Шумерлар, аккадлар ва бобилликларнинг афсоналарида оламнинг яратилиши ва оламшумул тўфон ҳақида маълумотлар бор. Мазкур афсонага биноан, ер ва осмондаги ҳаёт илоҳий буйруқлар асосида кечади. Уларнинг исломий ривоятларда қайд этилиши муайян бир даврларда бу халқлар орасида яккахудолик тарғиб этилгани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради. Мусулмон панд-насиҳат адабиётларида бобилликлар ҳаётидан олинган лавҳаларнинг учраши шу фикрга олиб келади.
Месопотамия цивилизацияси астрономиянинг кенг тараққий этгани билан аҳамиятлидир. Шунинг учун бу давлатларнинг диний тизимида инсонларнинг осмон ёритқичлари билан ўзаро муносабатига алоҳида аҳамият берилади. Бу диний тизимлар осмон сайёралари воситаларида ердаги ҳодисаларнинг сабаблари ва ифодасини аниқлашга ва астрология, нужум илми ёрдамида инсон ҳаётини башорат қилишга ҳаракат қилганлар.
Қуёш худоси Уту, ой худоси Наннар (у Энлилнинг ўғли), севги ва ҳосилдорлик маъбудаси Иннар (бобилликлар ва ассурийлар уни Иштар деганлар), мангу тирик табиат ва ўлиб-тирилувчи набоботни акс эттирувчи Думузи (бобилликларда Таммуз) халқ ичида энг машҳур ва ҳурматли маъбудлар эдилар. Уруш, касалликлар ва ўлим худоси Нергал Марс сайёраси билан боғланган. Ҳар бир илоҳга алоҳида функциялар юкланган. Масалан, Энлиль (Ниппур шаҳри ҳомийси) тақдир худоси, шаҳарларни яратувчи, деҳқончилик асбоблари (плуг ва омоч)ни яратган худо ҳисобланган.
Шумер икки дарё оралиғидаги ягона давлат эмас эди. Шумерлар каби аккадлар, бобилликлар ва ашшурлар (ассурийлар) дам-бадам ўз ҳукмронликларини ўрнатар, муайян даврдан сўнг ўз ўрнини бошқасига бўшатиб берар эди. Милоддан аввалги XX-XIX асрларда Месопотамия давлатлари – Фрот (Евфрат) устидаги Мари, Дажла (Тигр) дарёси этагидаги Ашшур, Эшнунна давлатлари ўртасида қирғинбарот урушлар кўп бўлган. Шунинг учун ҳам бу минтақада ҳамиша диний-эътиқодий тизимнинг шакли ўзгариб, уйғунлашиб борган: баъзи худолар эсдан чиқарилиб, уларнинг вазифаси ва хизматлари уларнинг ўрнига келган янгиларига ўтказилар, ибодатхоналар ҳам шунга мослаштирилар эди.
Бобилликларнинг олий худоси Мардук (Юпитер), донишмандлик рамзи ҳисобланган. Мардук Бобил (Вавилон) шаҳрининг ҳомийси саналган. Дунёнинг яратилишига оид Бобил афсоналарига кўра, ибтидода олам Тиамту исмли махлуқ қиёфасида бўлган. У худоларни дунёга келтирган, аммо улар жуда шовқин қилиб, оналарини безор қилганлар. Шунда Тиамту уларни ўлдирмоқчи бўлган. Қўрқмас Мардук барча худолар билан келишиб у билан ёлғиз ўзи олишмоққа қарор қилади ва бунинг эвазига барча худолар унга келажакда тобе бўлишлари лозим эди. Мардук Тиамтуни ўлдиришга муваффақ бўлади. Унинг танасидан осмонни, юлдузларни, ерни, ўсимликларни, ҳайвонларни ва балиқларни яратади. Шундан сўнг Тиамту томонига ўтгани учун қатл этилган бир худонинг қонини лой билан қориб, одамни ясайди. Шумерларда ҳам шунга яқин қараш бўлган аммо уларда Мардук ўрнида Энлил махлуқни ўлдириб, дунёни яратган дейилади. Маъбудлардан ташқари, Месопотамияликлар турли эзгу девларга эҳтиром кўрсатганлар. Ёвуз девларга эса, касаллик ва кулфат, бахтсизлик, ўлим келтирмасликлари учун садақалар қилиб турганлар. Ёвуз девлардан дуо ва сеҳрлар, туморлар воситасида сақланишга ҳаракат қилганлар. Барча девлар ярим одам, ярим махлуқ қиёфасида тасаввур этилган. Айниқса, Ламассу номли одам бошли, қанотли ҳўкиз қиёфасидаги эзгу дев жуда машҳур бўлган. Ашшур подшоҳларининг сарой дарвозалари олдида ана шу ламассуларнинг баҳайбат ҳайкаллари қурилган бўлиб, улар гўё саройга ёмон девларни қўймас эмиш.
Шумер ва аккад халқи нариги дунёга ишонганлар. Уларнинг тасаввурича, нариги дунё соялар салтанати бўлиб, марҳумлар мангу очлик, сувсизликдан азоб чекадилар ва лой ҳамда чанг билан озиқланадилар. Шунинг учун марҳумларнинг болалари уларга ҳамиша озуқа – қурбонликлар юбориши лозим.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish