Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet7/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Фетишизм. Фетиш сўзи французча fetishe – бут, санам, тумор маъносидаги сўзни англатади. У табиатдаги жонсиз нарсаларга сиғинишдир. Фетиш ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этиш кучига эга.
Фетишизм ёғоч, лой ва бошқа материаллардан ясалган буюмларнинг пайдо бўлиши билан бир пайтда шаклланган. Бутларда, туморларда жамоалар ғайри табиий дунёдан келадиган илоҳий қудратнинг тимсолини кўрдилар.
Ибтидоий одамларнинг дастлабки диний таассуротлари умумий мажмуасининг шаклланиш жараёнида фетишизм якунловчи босқич бўлиб қолди. Дунё ҳақидаги тасаввурлар вақт ўтиши билан такомиллашиб борди ва инсоният ҳаётида узоқ вақт мобайнида ўз таъсирини ўтказиб келди. Барча динлардаги ҳайкаллар, суратлар, тумор, кўзмунчоқ ва турли рамзлар ҳозирги даврда ҳам сақланиб қолган.
Шаманизм. Шаманизм (шаманлик) ёхуд сеҳргарлик(“шаман”сўзи тунгус тилидаги маъноси “сеҳргарлик”). Сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижа олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуал урф-одатлар мажмуасидир.
Шаманизм тотемизм ва анимизм билан бир вақтда юзага келиб, у орқали кишилар ўз тотемлари, ота-боболарининг руҳлари билан хаёлан боғланишни амалга ошириб келганлар. Афсунгарлик урф-одатлари билан махсус кишилар-шаманлар, афсунгарлар шуғулланганлар. Ўтмишда кўпроқ аёллар шаманлик билан шуғулланганлар. Шаманлар, афсунгарлар жазавали, асабий кишилар бўлиб, одамлар уларнинг руҳлар билан мулоқотда бўлиши, жамоанинг умид ва ниятларини етказиш, уларнинг иродасини талқин қилиш қобилиятига эга эканлигига жуда ишонганлар. Шаманлар ритуал ҳаракатлари орқали – овоз чиқариш, ашула айтиш, рақсга тушиш, сакраш йўли билан ноғоралар ва қўнғироқлар овозлари остида ўзларини жазавага солиб, ўзини йўқотиш, жазавани юқори натижага етказиш билан афсунгарлик қилишган. Шаман маросим охирида бир ҳолатга келиб ҳеч нарсани эшитмай, кўрмай қолар эди. Шунинг учун унинг руҳлар дунёси билан мулоқоти худди шу ҳолатда амалга ошади деб ҳисобланарди. Афсунгарлик одамларнинг фикр юритиши, онгининг мустаҳкамланишида катта роль ўйнади. Бу диний онгнинг шаклланишида муҳим ўрин тутди.
Сеҳргарлик маросимлари якка ҳолда ёки жамоа бўлиб амалга оширилиши мумкин эди.
Афсунгарлик мақсадга кўра қуйидагиларга бўлинади:

  1. “Яхши ниятда” амалга ошириладиган – “оқ афсунгарлик” (“белая магия”)

  2. “Ёвуз ниятда” амалга ошириладиган – “қора афсунгарлик” (“чёрная магия”);

  3. Ҳарбий афсунгарлик (қурол аслаҳани сеҳрлаш);

  4. Севги афсунгарлиги (“иссиқ”, “совуқ” қилиш)

  5. Тиббий афсунгарлик (даволаш мақсадида)

  6. Об-ҳаво афсунгарлиги ( ёмғир чақириш)

Сеҳргарлик замонавий динларда ва турли халқлар урф-одатларида сақланиб қолган.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish