Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Суннат тўйи ёки Хатна тўйи



Download 1,37 Mb.
bet83/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Суннат тўйи ёки Хатна тўйи. Бу маросим ислом дини пайдо бўлмасидан олдин зардуштийлик даврида Эрон ва Туронда, кейинчалик эса яҳудийликда ҳам мавжуд эди. Қадимги яҳудийлар ўз худоларининг кўрсатмасига биноан, ўғил бола туғилган кундан бошлаб 12 кунигача “қўли ҳалолланган”. Марказий Осиё минтақасида бу удум исломдан аввал ҳам мавжуд бўлса-да, ислом дини кириб келиши билан бу янада мустаҳкамланиб, мусулмончиликнинг бош омилларига айланди.
Никоҳ тўйи. Пайғамбаримизнинг ҳам бу ҳақдаги ҳадиси шарифларида шундай дейилади: “Никоҳ билан турмуш қуриб кўпайинглар. Зеро, мен қиёмат куни бошқа умматларим олдида сизларнинг кўплигингиз билан фахрланаман”7. Кўриниб турибдики, никоҳ қуриш ҳам фарз, ҳам суннат амаллардан ҳисобланади.
Лекин никоҳдан аввал бир қанча маросимлар ҳам мавжуддир: совчилик, қиз ва куёв танлаш, синов удумлари, унашиш, фотиҳа бериш, қиз базми, никоҳдан ўтиш, тўй маросими, келин салом, юз очди, келин кўрди, келин чарлар, куёв чақириқ ва яна бир қанча маросимлардан иборат.
Таъзия. Маълумки, ҳар бир мусулмоннинг иккинчи мусулмон биродарига нисбатан маълум ҳақ-ҳуқуқлари борлиги ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида иккинчи мусулмон биродарига нисбатан олтита бурчи бордир: учрашганда салом бериш, меҳмонга чақирса бориш, маслаҳат сўраса яхши маслаҳат бериш, аксириб ҳамд айтса унга дуо билан жавоб қайтариш, бетоб бўлиб қолса кўргани бориш ва вафот этса жаноза ва дафнида қатнашиш”.
Демак, шу ҳуқуқлардан бири танишларидан бири вафот этса, унинг жанозасида қатнашишидир. Сўнгра майитнинг қариндошларига таъзия билдириб, Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш, мусибатга сабр қилишлари ҳақида насиҳатлар айтиш ва марҳумнинг ҳаққига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилишдир.
Дафн кунидан бошлаб узоғи уч кунга қадар аза (мотам) тутишга шариатимиз рухсат беради. Шу кунлари жанозага кела олмаганлар мусибат етган оилага ёки маҳаллага маросимлари учун ажратилган жойларга келиб майитнинг яқин қариндошларига таъзия билдириб кетишлари мумкин.
Яхши одатларимиздан бири, мусибат етган хонадоннинг қўшнилари исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда дарҳол овқат қилиб чиқаришади. Бу ислом суннатларига мувофиқ одатдир. Овқатлар мусибат етган хонадон аҳли ва узоқдан келган меҳмонлар учун чиқарилади, зарур бўлганда хонадон аҳли ўзлари учун овқат тайёрлашлари ҳам мумкин.
Шунингдек, мусибат эгаларидан ҳол-аҳвол сўралганда, кулиш эмас балки мусибат бу Аллоҳ таолонинг иродаси экани ва унга сабр қилиш ҳақида насиҳатлар қилинади. Таъзия билдириш ҳар қандай тасалли бергувчи лафз билан айтса бўлади. Лекин, баъзи уламоларнинг айтишича, энг яхши таъзия лафзи “Аллоҳ вафот қилганларни мағфират қилиб ўз раҳматига олган бўлсин ва сизга сабр-бардош берсин” – дейишдир.
Таъзия билан боғлиқ маросимлар баъзан маърака ҳам дейилади. Маърака арабча сўз бўлиб, жангдан сўнг, жанг майдони маъносини билдиради. Бу сўз ҳозирги пайтда халқ маросимларини англатувчи сўз ҳисобланиб, асосан таъзия маросимларга нисбатан ишлатилади.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish