Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Қадимги Юнонистон (Греция) динлари



Download 1,37 Mb.
bet12/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Қадимги Юнонистон (Греция) динлари. Мазкур динлар ҳақида қадимги юнон достонлари, юнон файласуф мутафаккирларининг бизга етиб келган асарлари ва манбаларидан маълумот олишимиз мумкин.
Қадимги юнонлар ҳайвонлар тимсолларини илоҳийлаштирганлар. Ҳўкиз тимсоли биринчи ўринда бўлиб, илон тимсолида эса илоҳий куч эгасини тасаввур қилиб, бир қатор ҳайвон ва қушларни илоҳийлаштирганлар. Бу юнонларда тотемизм тушунчалари кенг ёйилганлигидан дарак беради.
Қадимги юнонларда одам шаклидаги худо тимсоллари кўп учрайди. Худолар кўпинча аёл суратида бўлган. Қуёш ва ойни ҳам илоҳийлаштирганлар. Тошлар ва баъзи дарахтларда илоҳий куч мавжуд деб ҳисоблаганлар. Ғорлар ва унсурларга ҳам диний тус берганлар.
Тотемизм каби диний тасаввурларнинг баъзи белгилари мирмадан халқининг чумолидан тарқалганлиги ёки илоноёқ Кекропнинг Афина асосчиси эканлиги ҳақидаги афсоналарда баён этилган.
Қадимги овчиликка оид маросимлар, сеҳргарлик урф-одатлари об-ҳаво билан боғлиқ бўлган. Ёмғир чақириқ маросимлари ҳам ўтказилган. Юнонлар табиатни ўраб турган турли майда руҳлар: сув руҳлари, ўрмон илоҳлари-наяд, дриад, тоғ руҳлари кабиларга ишонганлар. Юнонларда қадим ўтмишда ёмонлик келтирувчи сеҳрга ишонч мавжуд бўлган. У ер ости қора кучлари ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ. Қаҳрли Геката худосининг номи билан кимни йўқ қилмоқчи бўлсалар лаънатлаб, лаънат ва дуои бад қилиш ёвузлик маросимлари тарзида бажарилган. Ёвуз сеҳргарлик катта аҳамиятга эга бўлмаган.
Даволаш ва муолажа қилиш ишларида юнонлар сеҳрдан фойдаланиб, у табобат билан боғлиқ урф-одатлар узоқ сақланган.
Қадимий юнон эътиқодларидан бири – ўлим ва ундан кейинги ҳолат ҳақидаги тасаввурлардир. Ўлган киши танаси юнонларда ерга кўмилган ёки сағанада сақланган. Юнонлар тасаввурида ўлганлар руҳлари ер ости макони Аидада тўпланади. Барча марҳумлар ким бўлишидан қатъи назар, Аидада руҳлари тўпланиб, унда машаққатли ва ғамгин тақдирга йўлиқадилар. Шу сабабли юнонлар марҳумни сўнгги кузатиш маросимини охирги бурч деб билиб, уни катта эътибор билан амалга ошириб, марҳумларни озиқ билан таъминлашга уринганлар.
Юнонлар аслзода қаҳрамонларни илоҳийлаштирганлар, бунга худоларга бўлган ишончнинг пасайиши сабаб бўлган. Аслзода хонадонларнинг алоҳида ажратилиши билан уларнинг илк аждодлари ҳам улуғлана бошланди. Уларнинг номлари юқори қўйилиб, уни улуғловчи ва унга сиғинувчилар сони ортиб бориб, Геракл, Иффокал, Иврином, Борса, Эрота каби қаҳрамон худолар пантеони вужудга келди.
Геракл – қуёш худоси, тадқиқотчилар уни дорий қабиласига мансуб Гераклидлар сулоласининг бобокалони ҳисоблаб, халқ қаҳрамони шахсининг афсонавийлаштирилиб юборилган кўринишидир. Мил. авв. XII-XI асрларда дорийлар томонидан Пелопоннессанинг катта қисми босиб олинишига сабаб бўлган “Гераклидлар юриши” тарихий воқеаси бўлиб Гераклнинг бу юришдаги қаҳрамонликлари бутун Юнонистон бўйлаб машҳур бўлиб, у ҳақда афсоналар тўқилишига сабаб бўлди. Гераклни осмонга кўтарилиб кетгани ва Эллада худоларидан бирига айланганлиги ҳақидаги афсона тарқалди. Гераклнинг ўғли Фест Сикионликларни ўз отасини қаҳрамон сифатида эмас, худо сифатида улуғлашга мажбур қилди.
Афинада Эрехтей, Бута каби қаҳрамонлар культи зодагон Бутадлар хонадони қўлида бўлган. Қадимги юнон худолари маҳаллий ва умумий худоларга бўлинган. Маҳаллий худолар ўзаро урушларда ёрдам беради, деб эътиқод қилинган, умумий худолар эса ташқи душманга қарши курашларда ёрдам беради деб ишонилган. Шаҳарларнинг ўз худолари бўлиб, бу Юнонистоннинг сиёсий тарқоқлигидан хабар беради. Гомер даврида юнонларнинг кўплаб жамоаси Олимпия худоларига ибодат қилганлар. Шу ўринда айтиш керакки, Олимпия улуғ худолари пантеонининг келиб чиқиши жуда мураккаб масала ҳисобланган.
Худоларнинг энг улуғи Зевснинг хотини Гера ҳисобланган. У сигир худо кўринишидадир. Иккинчиси Посейдон Пелопоннессада қадимий денгиз худоси бўлиб, унга балиқчилар сиғинишган.
Афина шаҳарлар ва қўрғонлар ҳомийси ҳисобланган. Уни “Афина худоси”, “Афиналик аёл”, “Паллада”, “Полиада” каби элликка яқин сифатлари бўлган. “Эллада тавсифи” китобида унга атаб етмиш учта турли ибодатхона, зиёратгоҳлар қурилгани ёзиб қолдирилган. Афина Артемидадан кейинги ўринда бўлиб, афсоналарда у жанговар худо сифатида тўла қуролланган ҳолда тасвирланган. У бойқуш, илон, зайтун дарахти тимсолларида тасаввур қилиниб, Афинанинг образида тотемистик жиҳатлар сақланиб қолганлиги белгисидир.
Юнон худоси Артемида – овчи қиз шаклида тасвирланган. Унга атаб ибодатхона ва муқаддас қадамжолар бунёд этилган.
Апполон юнон афсоналарида Зевс ва Летонинг ўғли, Артемиданинг акаси ҳисобланади. Апполон сўзининг маъноси баъзида “ҳалок қилувчи”, гоҳо “чорва раҳнамоси” сифатида талқин қилинган.
Зевс олимпия худоларининг улуғларидан бўлиб, “худолар ва одамлар” отаси ҳисобланган. Унда элликка яқин маҳаллий худоларнинг сифатлари жамланган. У ҳақдаги афсоналар Крит ва Фессалияда тарқалган. Зевс номи “ёғдули осмон” маъносини билдиради. Юнонлар яна Асклепий, Пан, Афродита, Арес, Гефест, Гестия, Гермес каби худоларга сиғинганлар.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish