Мустақил иш учун:
Ўзбекистон Республикаси таълим тизими диндан ажратилган. Таълим тизимининг ўқув дастурларига диний фанлар киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дунёвий таълим олиш ҳуқуқи уларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар таъмин этилади.
Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига ҳамда ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўл қўйилмайди.
Диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийлар ва ўзларига зарур бўлган диний ходимлар тайёрлаш учун диний ўқув юрти тузишга ҳақли.
Ўтилган мавзу бўйича саволлар
Виждон эркинлиги деганда нима тушунилади?
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти нимадан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида диний эътиқод эркинлигига қандай муносабат билдирилган?
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи қайси ҳолатларда чекланиши мумкин?
«Диний ташкилотлар» деганда нималар назарда тутилади?
Диннинг жамиятдаги вазифаларини тушунтириб беринг.
Конфессиялараро тотувлик борасида давлат томонидан қандай тадбирлар амалга оширилади?
Фойдаланиш учун адабиётлар:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 1992.
Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. Т.: Ўзбекистон, 1999.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997.
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири. Т.: Адолат, 1998.
Христианлик тарихи ва таълимоти
Режа
Христианликнинг пайдо бўлиши.
Христианликнинг муқаддас китоби.
Христианлик таълимотининг мазмуни.
Христианлик милоднинг биринчи асрида пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлиши тахминан 2000 йил аввал бошланган. Христианликнинг пайдо бўлиши, Исо Масиҳнинг тарихий шахс экани, христианлик яҳудийлик фирқаси сифатида, христианликнинг Европада тарқалиши. Қувғинлар. Давлат дини мақоми. Соборлар. Библиянинг қонунлаштирилиши. Черков ва сиёсат. Христианликдаги бўлинишлар. Шарқий черковлар тарихи. Христианликдаги ҳаракатлар. Протестантлик. Фалсафа ва дин. Миссионерлик, ҳозирги замонда христиан жамоалари ва черковлари.
«Библия» - христианликнинг муқаддас китоби. «Библия» сўзининг маъноси, «Эски аҳд» - «Библия»нинг катта қисми, у яҳудийлик дини китоби эканлиги. «Янги аҳд» «Библия»нинг христианлик билан боғлиқ бўлган иккинчи қисми экани, яъни Худонинг Исо пайғамбар воситачилигида одамлар билан янги аҳдлашуви эканлиги ҳақида.
Исо Масиҳ – христиан динига асос солувчи пайғамбарлиги.
Христианлик бўлиниб кетишининг сабаблари. Милоднинг 395-йилида Рим салтанатининг икки қисмга бўлиниши, 476 -йилда ҳарбий Рим салтанатининг қулаши ва инқирози. Бу воқеаларнинг христианликнинг кейинги тақдирига таъсири. Марказлашган ҳокимиятнинг барҳам топиши, Рим черкови бошлиғининг обрўси ошиб, Рим папаси деб ном олиши. Византия империясида черковнинг императорга бўйсундирилиши, натижада Рим черкови Константинопол черковини ўзига бўйсундира олмаганлиги ҳақида. 1054-йилда бу икки черков ўртасида низоларнинг келиб чиқиши. Христианликнинг иккига бўлиниб кетиши. Католик ва Православ йўналишларига бўлиниб кетиши. Католик ва Православ черковларининг пайдо бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |