Ўзбекистон республикаси ва ўрта махсус таълим вазирлиги техника олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилади


Бедона-ишқор эритмаси ва олтингугурт ангидриди ишлатилмай, офтобда оқ кишмишдан қуритилган майиз. Сабза



Download 24,3 Mb.
bet29/87
Sana18.02.2022
Hajmi24,3 Mb.
#456033
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87
Bog'liq
Сақлаш ва қадоқлашдан ўқув қўлланма 3

Бедона-ишқор эритмаси ва олтингугурт ангидриди ишлатилмай,
офтобда оқ кишмишдан қуритилган майиз.
Сабза-қайноқ ишқор эритмасига ботириб олиб, офтобда қуритилган
майиз.
Зарсимон сабза-аввало ишқор эритмасига ботириб олиб ва
олтингугурт ангидриди билан дудлаб, сўнгра штабелда қуритилган оқ
кишмиш.
Сояки-махсус хоналарда оқ кишмишдан сояки қилиб қуритилади,
Бунда ишқор ва олтингугурт қўлланилмайди.
Шиғоний-Қора кишмишдан қилинадиган майиз.
Гермиён-Каттақўрғон, Султони, Нимранг каби йирик ғужумли узум
навларидан тайёрланади. Қуритишдан аввал узум қайноқ ишқорга ботириб
олинади, кейин очиқ жойга ёйиб қўйилади.
Штабелгермиён-Каттақўргон, Султони, Нимранг каби навлардан
олтингугурт билан дудлаб тайёрланади, кейин штабелларга тахлаб
қуритилади.
Қора вассарға-Қора узум навларидан дориланмай офтобда
қуритилади.
Чиллаки-Чиллаки ва Гербош узум навларидан дориланмай офтобда
қуритилади.
Авлон-ҳар хил нав узумлардан дориланмай, фақат офтобда қуритиб
олинган майиз.
Узум қуритиш асосан 4 усулга бўлинади: офтоби, обжўш, штабел,
сояки.
Офтоби-қайноқ ишқор билан ишлов бермасдан очиқ, офтоб яхши
тушадиган майдонларда ёйиб қуритиш усули. Бу усулда асосан кишмиш
навлари қуритилиб, майизнинг асосий қисми шу усулда тайёрланади. Бу
қуритиш 20-30 кун давом этади. Ҳар 6-8 кунда узум бошлари ағдариб
турилиши лозим. Кафтда ғижимлаганда бир оз эзилса, аммо бир-бирига
ёпишиб қолмаса майиз қуриб тайёр бўлган деб ҳисобланади.
Қуритилган маҳсулот хас-чўплардан тозаланиб, шамолда совурилади
ва нами бир меъёрда бўлиши учун уюм-уюм қилиб қўйилади. Бу усулнинг
камчилиги - майиз жуда узоқ вақт қуритилади, ифлослиги бирмунча кўп
бўлади, қуруқ маҳсулот чиқиши кам бўлади (22-25%).
Обжўш-узумни ишқорли қайноқ сувга ботириб олиб офтобга ёйиб
қуритиш усули. Бу усулда асосан Каттақўргон, Султони, Ризамат, Нимранг
сингари йирик донали узум навлари қуритилади. Бу усулнинг афзаллиги
шундан иборатки, ишқорли қайноқ сувга ботириб олингандан кейин узум
пўстида майда-майда ёриқлар пайдо бўлади, устидаги ғубори кетади. Бу
эса узумнинг қуриш муддатини 3-4 баравар қисқартиради ҳамда маҳсулот
сифати яхшиланиб, майиз чиқиш миқдори ҳам бирмунча кўпаяди.
Қуритишдан олдин узум сортларга ажратилиб 2-3 килограммли
элакларга солиниб 0,3-0,4% ли қайноқ ишқорга 6-8 секунд муддатга
ботириб олинади. Ҳар 100 литр сувга 300-400 грамм ишқор солиниб, сув 7-
8 минут қайнагандан кейин элаклардаги узумларни ботириб олиш тавсия
этилади. Агар узумда ёриқчалар пайдо бўлмаса бироз кўпроқ муддат (11-
12 секунд) ушлаш мумкин ёки қўшиладиган сода концентрациясини бироз
ошириш, агар узум жуда эзилиб кетадиган бўлса бироз қўшимча сув
қўшиш мумкин.
Ҳажми 200 литрли қозонга кўпи билан 10 центнер узумни ботириб
олиш тавсия қилинади, кейин эса эритма алмаштирилиши лозим. Қуритиш
6-12 кун давом этиб, ҳар 2-3 кун ўтганда узум бошлари ағдариб турилиши
лозим. Бу усулда узум қуритилганда стандарт бўйича 26-30% майиз олиш
мумкин. Майиз қуригандан кейин тозаланиб нами бир меъёрда бўлиши
учун уйиб қўйилади.
Бу усулда майиз тайёрлаш ҳозир узумчилик хўжаликларида кенг
қўлланилмоқда, чунки қуриш муддатининг қисқариши хўжаликлар учун
муҳим аҳамиятга эгадир.
Штабел-бу усулда асосан оқ рангли узумлар қуритилиб олтингугурт
билан дудланади. Олтингугурт билан дудлашдан олдин худди
обжўшдагидек ишқорли эритмага ботириб олиниб, махсус патнисларга
ёйилиб дудлаш хоналарига терилиб қўйилиши лозим (12-20 қатордан).
Дудлашда узумнинг рангларига қараб, бошқа-бошқа жойлаштирилса,
сарфланадиган олтингугурт миқдорини тўғри белгилаш енгиллашади. Бу
усулда узум қуритилганда, обжўш усулидагига нисбатан 2-3% кўпроқ
маҳсулот олинади. Дудланган узум таркибидаги қанд миқдори тўлиқ
сақланиб қолишидан ташқари, сульфит ангидриднинг янтисептик таъсири
туфайли микроорганизмлар йўқ қилинади.
Оқ узумларга 1-1,5 соат, пушти узумларга 30-40 минут ҳар килограмм
узум ҳисобига 0,6-0,8 грамм олтингугурт тутатилиши лозим. Стационар
бўлмаларда дудлаш янада яхшироқ, яъни сифатлироқ бўлиши мумкин,
бундай бўлмаларга бир йўла 200 патнис, яъни бир тонна атрофида узум
жойлаштириш мумкин. Дудлаш бўлмаларининг ҳар 1 м3 ҳажмига узумнинг
рангига қараб олтингугурт сарфлаш керак.
Дудлаш пайтида тепадаги патнис устига бўш патнис ёпиб қўйилади.
Ҳар 2-3 кундан кейин улардаги узум ағдариб қўйилади, айни вақтда
пастдаги патнислар устига олинади, устидагилари пастга қўйилади.
Қуритиш 15-25 кун давом этади. Бу усулда узум қуритилганда 27-32%
кишмиш, 26-27% майиз олиниши мумкин. Майизнинг қанддорлиги 62-
68%, намлиги 17-18% атрофида бўлиши лозим.
Сояки-оқ кишмишнинг махсус сояки хоналарда қуритилгани. Бу
қуритиш усули Республикамизнинг жанубий вилоятларида (Қашқадарё,
Сурхондарё) кенг тарқалгандир.
Сояки хона шамол ўтиб турадиган очиқ жойларда узунлиги 6-8, эни 4-
5, баландлиги 3-3,5 метр қилиб қурилиши лозим. Эшиги шамол томонга
қурилади. Бинонинг ичига сим ёки ходалар тортилиб узум бошлари
шуларга илиниши лозим. Узум бошларини сояки хоналарга
жойлаштиришдан олдин 20-24 соат сояда қолдирилади. Бу усулда
қуритилганда 20-22% майиз олинади. Бундай жойда узум қуритиш
муддати 1,5-2 ой давом этади. Қуритилгандан кейин у тўқ сариқ ёки тиниқ
пушти рангга киради. Бу усулда узум қуритишда меҳнат харажатлари
ҳамда сояки хоналарни қуриш учун харажатлар бирмунча кўп сарфланади.






Download 24,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish