САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ЭЛЕКТР БАЛАНСИ
Режа:
Корхоналар электр баланси турлари ва уларни такомиллаштириш.
Саноат корхоналари учун электр балансини таҳлили.
Назорат саволлари.
1. Корхоналар электр баланси турлари ва уларни такомиллаштириш
Умуман қараганда электр баланс алоҳида агрегатлар, цехлар ва корхоналар учун тузилади. Электр балансни тузишнинг мақсади электр энергияси сарфини аниқлаш ва сарф ҳаражатларни минимумга келтирган ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашдир.
Электр баланс 3 хил турга бўлинади:
–ҳақиқий, бунда агрегатлар ёки корхоналар энергия истеъмолини умумий ҳолда тушуниш мумкин.
–меъёрлаштирилган, бунда электр истеъмолини оптималлаштириш, рационаллаштириш ва бошқа ишлаб чиқаришда бўладиган исрофларни камайтириш орқали бўлган ҳолатни тушуниш мумкин.
–жадалли (келажакка қаратилган), ишлаб чиқариш ривожи, ўзгаришини ҳисобга олга ҳолда қарийиб 5 йил ёки ундан ортиқ муддатга мўлжалланган ҳол тушунилади.
Меъёрлаштирилган электр балансга солиштирма электр энергияси сарфини меъёрини тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий технологик жараёнларни ҳисобга олишдир. Цех ва умумзавод электр баланси эса электр энергияси сарфи билан ҳисобланади, шунингдек, агрегат электро баланси электр энергияси сарфи билан ҳам ҳисобланади, аммо унда ушбу электр баланс актив электр энергия ва қувват бўйича турларга бўлинади.
Бир қанча масалаларни ҳал қилишда реактив қувватни компенсация қилиб алоҳида бўлган цехлар кучланишини ростлаш орқали умум завод бўйича реактив қувват ва энергия баланси тузилади, бунда компенсация қурилмаларининг реактив энергия ишлаб чиқариши ҳисобга олинади.
Бирор қурилма, цех ёки заводнинг электр истеъмоли вақт бўйича ўзгарувчан бўлганидек, электр энергия сарфи бўйича баланс бир смена, ой ёки йил бўйича давомийдир.
Умумзавод электр баланси ўтган йил бўйича (хақиқий) ёки шу йил учун (меъёрлаштирилган) ва жадалли (5 йил учун).
Цех ва умумзавод электр баланси 2 кўринишда тузилади: дифферен–циаллашган ва таркибий.
Дифференциаллашган электр балансда энергия истеъмоли билан боғлиқ бўлган барча исрофлар ва энергия сарфи асосий технологик жараёнга тегишли бўлса, аммо электр баланснинг структура кўриниши эса анча чуқурлаштирилган ва алоҳида бўлган технологик қурилмалар учун: станочное, силовое, кўтариш транспорт технологияси, вентиляция ва бошқалар. Улар агрегат электр балансига киради ва дифференциаллашган кўринишда тузилади.
Цех ва умум завод электро балансининг асосий қисми шундаки бунда электр энергия исрофининг катта қисми тормоқ ва трансформаторларда бўлади. Биламизки, тормоқдаги исрофни ўлчаш йуллари билан аниқлаб бўлмайди, шунинг учун исрофлар катталиги ҳисобий йул билан аниқланади.
Тармоқларда суткалик исрофларни бирор цех учун топишда ҳар бир кичик волтли фидерлар йиғиндиси, яъни бир ёки бир нечта щитларни таъминловчи фидерлар тўпламидан топилади:
Wсут=3Кф2*Iсут*Rэ*t*10–3, кВт*соат
Бу ерда: tсут–сутканинг характерли оралиғида иш соатларининг ўртача сони, соат.
Rэ–берилган фидер ва унинг уланишларидаги эквивалент актив қаршилиги, Ом.
Ўзгармас cos бўлган истеъмолчилар (насос, иситиш ва вентилятор қурилмалари) учун:
tсут=Wа сут/Р
Бу ерда: Р–истеъмол қилинаётган қувват, кВт.
Wа–суткадаги ўртача актив энергия сарфи, кВт*соат.
Агар cos ўзгарса, у ҳолда қуйидаги тенгликдан аниқланади:
tсут=Wp сут/Qсут
Бу катталиклар реактив қувват ҳисоблагичи ёрдамида аниқланади:
Кф–электр баланси учун юклама графигининг шакл коэффициентини қуйидагига тенг деб олсак бўлади:
Кф=1.1.
Iсут= а сут2+р сут2/3Uн*tсут=f cут/3Uнcosсут
Rэ–ни шаҳобчаланган тармоқда қуйидаги тенгликдан аниқлаш мумкин:
Rэ=Тголов участ+(Iсут2Ri/I2cут гол ус)
Агар ўлчашлар смена учун бўлса, формула қўйидаги кўринишга келади:
ср=3КфIсм2Rэtпр*10–3, кВт*соат
Бу ерда: Iсм–сменадаги ўртача катталик, ҳисоблагич кўрсатишидан олинади:
tприв=tсп22tсм+3tсм3
Бу ерда: 2=Iсм2/Iсм1; 3=Iсм3/Iсм1
Махсус методика бўйича цех тармоқларидаги исрофлар цехнинг умумий электр истеъмолидан 1.5–2% да бўлиши керак.
Амалиётда эса цех тармоқларидаги исрофлар цехнинг умум электр истеъмолдан 3–6% бўлади.
Умум цех электр баланси ҳамма технологик агрегат ва ҳар бир таъминловчи фидерлар электр балансидаги сарфларни (исрофларни) йиғиндиси орқали топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |