Энергия истеъмолни меъёрлаштириш мақсадига календар вақтини қурилманинг фойдали ишлаш вақти ва фойдали иш вақтида узилиш вақтини бўлиш керак. Қурилманинг фойдали иш вақти деганда, шу вақт давомида қурилманинг асосий (технологик) бўғин операциялари ва энергиянинг фойдали истеъмол ўрни борлиги тушунилади.
Бу вақт қурилманинг эффектив ишлаш вақти ҳисобланади ва эффектив вақт ТЭ дейилади.
Қурилманинг эффектив ишидаги ўзилишлар қуйидагича:
а) операцион;
б) операцион эмас (операцион бўлмаган).
Операцион тўхталишлар (узилишлар), қурилма ишининг содиқ жараёнида бўладиган ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида такрорланиб турадиган узилиш тушунилади. Буни эффектив бўлмаган операцион вақт дейлади. (юкланиш, юксизланиш, механик операция ва ҳоказо).
Операцион бўлмаган вақт–операцион вақтдан чиқиб кетган узилишлар, иш сменасининг операцион вақти оралиғида бўлган узилишлар операцион бўлмаган вақт дейилади. (ишлаб чиқаришнинг ташкилий–техник даражаси маҳсулотни кўплаб ишлаб чиқариш бўйича).
Календарь вақти Тк қуйидагига тенг:
ТК=Т0+ТН Т0–операцион вақт;
Тн–операцион бўлмаган вақт.
Қуйидаги иккита ташкил этувчини тузилишини билган ҳолда қўйидагини ёзиш мумкин:
Тк=(Тэ+Т0х+Т0с)+(Тнх+Тнс)=Тэ+Тх+Тс=Тм+Тс Бу ерда: Тх=Т0х+Тнх–операцион ва операцион бўлмаган салт иш йиғинди вақти.
Тс=Тос+Тнс–операцион ва операцион бўлмаган тўхталишларнинг вақти.
Тм=Тэ+Тх–йиғинди машина вақти.