Збекистон республикаси


-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига



Download 2,36 Mb.
bet74/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

49-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига
(ширкат хўжаликларига), бошқа қишлоқ хўжалиги
корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига
ер участкалари бериш


Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)-товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида пай усулига асосланган қишлоқ хўжалиги корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооперативнинг (ширкатнинг) ишлаб чиқариш фаолиятида, асосан оила (жамоа) пудрати асосида шахсан иштирок этувчи мулкий пай эгалари бўлган аъзоларини бирлаштиради.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда (акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда хўжалик ширкатлари шаклида) ҳам тузилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш мақсадида ер участкалари ижарага ёки доимий эгалик қилиш учун берилади, мазкур ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланилган тақдирда эса улар ижарага ёки вақтинча фойдаланишга қўшимча ер участкалари олишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларига берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан ва фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига эса доимий эгалик қилиш учун ёки ижарага берилади. Ер участкасининг ижара шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси, ташкилоти раҳбари билан туман ҳокими ўртасида тузилади. Ер участкаларини доимий эгалик қилиш учун олган қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари, ташкилотларига Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар ва бошқа агросаноат бирлашмалари таркибига кирганида сақланиб қолади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар жараёнида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан йирик товар хўжалиги сифатида қишлоқ хўжалик кооперативлари, яъни ширкат хўжаликлари шуғулланишлари лозимлиги белгиланди. Ширкат хўжалиги қишлоқ хўжалиги корхонаси бўлганлиги учун унинг фаолиятида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий восита сифатидаги ер ресурсларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлади, ёхуд ширкат хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ердан фойдаланишсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқини қонуний асослари бугунги кунда республикамизда яратилган. Уларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ер Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Солиқ Кодекси, "Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги қонун, "Ижара тўғрисида"ги қонунлари билан тартибга солинади.


Ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи бир эмас бир неча ҳуқуқ соҳаларининг қоидалари билан тартибга солинади. Ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқини тартибга солувчи ҳуқуқий қоидаларни хўжалик, қишлоқ хўжалик, ер қонунчилигида кўришимиз мумкин. Демак, ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи комплекс ҳуқуқ соҳаларининг қоидалари билан тартибга солиниб, шу ҳуқуқ соҳаларининг институтини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси ва "Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги қонунига кўра, ширкат хўжалигига ер участкалари белгиланган мақсадда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиш учун доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилади. Шунингдек ширкат хўжалигига ер участкалари заруриятга қараб қўшимча равишда ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Ширкат хўжаликларига берилган ерлар икки тоифага бўлинади. Булар, биринчидан, жамоат ерларидан, иккинчидан, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ерлардан иборат бўлади. Ҳар иккала тоифа ерларни миқдорини белгилаш ширкат хўжалиги умумий мажлисининг мутлоқ ваколатига кириб, уларнинг чегараларини белгилаш унинг қарорига асосан амалга оширилади. Ширкат хўжалиги жамоат ерлари ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган ерларининг миқдори ўзгармас бўлмасдан, уларнинг чегаралари умумий мажлиснинг қарорига биноан ўзгартирилиши мумкин, яъни деҳқон хўжалиги юритиш учун мўлжалланган ерлар миқдори жамоа ерлари ҳисобига кўпайтириб борилиши мумкин.
Ширкат хўжалигида жамоа ерларидан фойдаланиш асосан оила пудрати асосида амалга оширилади. Жамоа ерлари шартнома асосида оилаларга бўлиб берилади. Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодексида кўрсатилишича, оила пудрати - қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан оилага вақтинча фойдаланишга (оила пудрати шартномаси шартлари асосида берилган ер участкаларида) қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришда оила аъзоларининг бевосита иштирок этишига асосланган ишлаб чиқариш ва меҳнатни хўжалик ичида ташкил этиш шаклидир. Ердан оила пудрати асосида фойдаланиш шартномаси ҳар йили ширкат хўжалиги бошқаруви билан оила бошлиғи ўртасида тузилади. Шуни айтиш лозимки, оила пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкалари қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Бунда асосан ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш мақсадлари эътиборга олинади.
Ширкат хўжалиги ердан фойдаланиш ҳуқуқининг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, уларга берилган ер участкаларининг қиймати уларнинг пай жамғармасининг таркибий қисмини ташкил этади. Ер участкасининг қийматини белгилаш ва уни пай жамғармасига киритишдан асосий мақсад ер участкаларини унумдорлигини сақлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш, ер хосилдорлигини оширишдан ширкат аъзоларининг манфаатдорлигини таъминлашдан иборатдир. Пай жамғармасига қўшиладиган ер участкаларининг қиймат баҳоси Давлат ер кадастри асосида ва белгиланадиган табақалаштирилган қийматни баҳолаш коэффицентлари асосида чиқарилади. Пай жамғармасига қўшиладиган ер участкалари қийматидан ширкат хўжалиги аъзоси дивидентлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: биринчидан, ширкат хўжалиги ўзига берилган ер майдонларидан асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланадилар; иккинчидан, ер ширкат хўжалигига асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлганлиги учун ундан оқилона фойдаланишлари, уни хосилдорлигини доимо ишириб боришлари лозим; учинчидан, ширкат хўжалиги фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Юқорида айтилганлардан ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи деганда, уларга фойдаланиш учун бериб қўйилган ер участкаларига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга бағишланган ҳуқуқий қоидалар йиғиндиси тушунилади. Бу ҳуқуқий қоидалар ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқини вужудга келиш тартиби ва асослари, уларнинг ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ерларни муҳофаза қилиш, ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик каби муносабатларни тартибга солади.
Ер қонунчилигига кўра, ширкат хўжалиги ердан фойдаланишда бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Шулардан энг асосийлари бўлиб ер участкасида мустақил хўжалик юритиш; қишлоқ хўжалик экинзорлари, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва уларни айирбошлашдан олинган даромадга бўлган мулк ҳуқуқи; сув объектларидан фойдаланиш; уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш; ер участкаси олиб қўйилганда унга етказилган зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг қопланишини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Шу билан бирга ширкат хўжалиги зиммасига ердан фойдаланишда бир қатор мажбуриятлар ҳам юклатилади. Булар, ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ер солиғини ўз вақтида тўлаш, бошқа ер эгалари ҳуқуқларини бузмаслик, ерларни муҳофаза этиш чораларини кўриш, бегона ўтларга қарши қурашиш, ерни эрозияга учратмаслик, ерга нисбатан давлат мулкчилигини бузувчи битимлар тузмаслик ва ҳ.к.
Ширкат хўжаликларининг ердан фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган ва ҳимоя қилинган. Ер Кодекси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланаётган ширкат хўжаликларининг ердан фойдаланишга оид ҳуқуқларини муҳофаза этади. Ширкат хўжалигининг ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш деганда уларга қонунда белгиланган тартибда ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига, уларни ер билан таъминлаш, ер участкаларини ғайриқонуний равишда олиб қўймаслик, ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаслик, етказилган зарарни қоплашга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади.
Ер қонунчилиги аввало ширкат хўжаликларининг ерларини ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжларига ўтказишдан ҳимоя этади. Айниқса суғориладиган ерларни бошқа тоифа ерларига ўтказишга алоҳида ҳоллардагина йўл қўйилади. Бунда қишлоқ ва сув хўжалиги идоралари, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш идоралари билан келишиб амалга оширилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish