Збекистон республикаси


-модда. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти



Download 2,36 Mb.
bet73/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

47-модда. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти
етиштирувчилар ва уларга ер участкаларини бериш

(Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2003 йилдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган)




48-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан
фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мажбуриятлари


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчи ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар:
1) бизнес-режаларда тупроқ унумдорлигини ошириш ва ерлардан оқилона фойдаланиш юзасидан аниқ тадбирларни назарда тутишлари;
2) зона шароити ва хўжаликнинг ихтисослашувига мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишни, деҳқончиликнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан оқилона тизимларини жорий этишлари;
3) ҳайдаладиган ерлар асралиши ва кенгайтирилишини таъминлашлари;
4) мелиоратив жиҳатдан нобоп суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилишлари, пичанзор ва яйловларга сув чиқаришлари ҳамда уларнинг ҳолатини яхшилашлари;
5) хўжаликнинг бутун ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоғини ҳамда ундаги иншоотларни техникавий жиҳатдан соз ҳолатда сақлашлари;
6) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини суғориладиган ерларнинг шўр босиши ва захланишига, ерларнинг ва сув манбаларининг ифлосланиши ва зарарланишига йўл қўймайдиган усуллар билан амалга оширишлари;
7) қишлоқ хўжалик экинлари ва дов-дарахтларни парвариш қилишнинг сув тежаладиган технологияларини, суғоришнинг илғор усулларини жорий этишлари;
8) ушбу Кодексга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига биноан ерларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўришлари шарт.

1. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизнинг мавжуд ерларидан, жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлатимизни экологик ва аграр сиёсати бўлиб, у сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамда географик аҳамиятга эга.


Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикасининг умумий ер майдони 44,9 млн.гектар бўлиб, шундан, қишлоқ хўжалиги тармоғига ажратилган ерлар 28 млн.гектарни (яъни 62% ни) ташкил этади. Шундан 23 млн. Гектари саҳро ерларида жойлашган яйловлар, 0,7 млн.га яқин лалми ҳайдаладиган, 4,3 млн.га яқини эса суғориладиган ерларни ташкил этиб, бу 15% ҳудудни ўз ичига олади. Эътиборли томони шундаки, бозор шароитида ушбу ерларга катта эътибор берилиши лозимдир, чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 95% ана шу тоифадаги ерлардан олинади.
Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар қонунда кўрсатилган мажбуриятларни ками-кўст бажаришларини тақозо этади.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 –моддасида кўрсатилганидек: “Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” Бундан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ўзлари амалга оширишлари лозим бўлган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришлари шартдир. Албатта, бу соҳада ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бир хил амалга ошишига риоя қилишлари лозим. Демак, “ҳуқуқ бурчсиз, бурч эса ҳуқуқсиз”бўлмаслиги талабига кўра махсус категория ерлардан фойдаланишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”да кўрсатилган мажбуриятларни аниқ бажаришлари шарт.
Шарҳланаётган моддада кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш, Республикамизда қабул қилинган бир қатор қонун талабларига ҳам риоя қилишни тақозо этади. Мазкур кўрсатилган мажбуриятларни бажариш : “Ер кодекси”, “Солиқ кодекси”,”Табиатни муҳофаза қилиш”, “Сув ва сувдан фойдаланиш”, “Ер ости бойликлари”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш”, “Ўрмон ва Ер кадастри”, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги экологик қонунларнинг қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган талабларини мустаҳкамлайди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ўз навбатида бир қатор аграр (қишлоқ хўжалик) қонун талабларига ҳам риоя қилишлари лозим.
Булар жумласига “Ижара тўғрисида”ги ,“Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда низом, намунавий уставлар ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатиш мумкин.
3.Шарҳланаётган модданинг асосий хусусияти шундан иборатки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар кимларга ва нима мақсадларда берилиши мумкин? Авваломбор шуни айтиш лозимки, мазкур категория ерлари катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, “Ер кодекси”нинг 46-моддаси талаблари асосида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва бошқа субъектларга берилиши мумкин.
Жумладан, мазкур моддага кўра :
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қуйидагиларга берилади:

  1. қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжаликларига), бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига – товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни юритиш учун ;

  2. тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа хўжалик муассасалари ва ташкилотларига – илмий-тадқиқот ва таълм мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун;

  3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – фермер хўжаликлари юритиш учун ;

  4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – деҳқон хўжаликларини, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ;

  5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун;

  6. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга – ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ;

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалигини юритиш, шунингдек ўзга мақсадлар учун берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ўзга мақсадларда, қоида тариқасида, кйинчалик қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш шарти билан вақтинча фойдаланишга берилади.
4. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”да умуман ер эгаси, ердан фойдаланувчиларнинг, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятларини кўрсатилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мажбуриятларини ҳам мустаҳкамлайди.
Зеро юқорида кўрсатилган мажбуриятларни бажарилиши талаби Ер кодексининг 40-моддасига кўра :
Ер эгаси ердан фойдаланувчи, ижарачи ер участкаси мулкдори куйидагиларни бажариши шарт :
1) ерлар белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдалзниш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табитни мухофаза қилувчи технлогияларини қўллаш ўз хўжалик фаолияти татижасида ҳудудда экологик вазкитнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик ;
2) ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоклари муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш;
3) ерларни муҳофаза қилишга оид ушбу Кодекснинг 79-моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга oшириш;
4) ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш
5) бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик,
6) фойдали қазилма конларини ишлатиш, қурилиш ва бошқа ишларни амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин ўз ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ёки балиқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга, мазкур ишлар бошқа ерларда амалга оширилган ҳолларда эса, белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш ;
7) фойдали қазилма конларини ишлатиш чоғида, шунингдек бошқа ишларни амалга ошириш пайтида ўзларига эгалик қилишга ва фойдаланишга ҳамда мулк этиб берилган (реализация қилинган) ер участкалари ҳудудидан ташқаридаги қишлоқ хўжалик экинзорлари, ўрмонзорлар ва бошқа ерларга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ёки уни мумкин қадар чеклаш чора-тадбирларини амалга ошириш ;
8) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш;
9) бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
5. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ушбу қўйилган талаб, барча ердан фойдаланувчилар учун амалга оширилиши лозим бўлади.
Зеро, шарҳланаётган 48-модданинг асосий хусусияти шундан иборатким, кўрсатилган барча мажбуриятлар қишлоқ хўжалигига мўлжаланган ерлардан фойдаланиш соҳасидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар айнан шу мақсадга мўлжалланган ерларга нисбатан мажбуриятлари аниқ кўрсатилган.
Демак, кўрсатилган моддага биноан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар қуйидаги мажбуриятларни бажарилиши лозим бўлади :
1) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ўзларига қонуний берилган ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида тупроқ унумдорлигини ошириш учун ўз бизнес-режаларида бир қатор тадбирларни белгилаш зарур бўлади;
а) доимий равишда ердан оқилона фойдаланиш учун тупроқ унумдорлигини ортишига, ҳосилдорликни оширишга эътибор беришлари ;
б) ердан оқилона фойдаланиш мақсадида тупроқ банитетини кўтариш, бир неча марта кўзда тутилган ҳосил олишга эришиши, ерлардан бекаму кўст фойдаланиш зарур бўлади.
2) Ушбу модданинг 2-бандига кўра зона шароити ва хўжаликнинг ихтисослашувига мувофиқ илмий асосланган алмашлаб экишни деҳқончиликнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан оқилона тизимларини жорий этишлари;
а) маълумки Ўзбекистон Республикасида иқлим шароити ҳисобида турли зоналарига: чўл, суғорма, лалми, тоғлик ва бошқа зоналарга бўлиниши мумкин бўлади. Ана шундай ерларда албатта ердан оқилона фойдаланиш учун, мавжуд хўжаликларини ташкил этиш лозим.
б) мазкур хўжаликлар ерларни турли хусусиятларини инобатга олиниб ташкил этилиши ва ушбу ерлардан илмий асосланган ҳолда фойдаланиш лозим бўлади. Чунки, хўжаликларни ташкил этилиши уларни ердан фойдаланиш хусусиятлари билан бевосита боғлиқ бўлади. Масаласи, лалми ерларга пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш ёки экишга нисбатан, узумзор ёки боғдорчиликни ривожлантириш балким мақсадга мувофиқ бўлар.
в) бундай ерларда алмашлаб экиш тадбирларини ривожлантириш ҳам ижобий таъсир кўрсатиб агарда хўжалик фаолияти ёки ерни тузилиш ҳолати, иқтисодий манфаатдорлик ҳолатлари ердан фойдаланишга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
3) Хайдаладиган ерлар асралиши ва кенгайтирилишини таъминлашлари лозим-деб кўрсатилган:
а) ер эгалари, ердан фойдаланувчи ва ижарачилар ҳар қандай ҳолатда мўл хосил олиш ҳамда ердан оқилона фойдаланиш мақсадида ҳайдаладиган ерларни асралиши лозим бўлади. Бунда оғир тракторларни юришига йўл қўймаслик ҳайдаладиган ерларни таркибини тузишга йўл қўядиган турли чиқинди ва химиявий дориларни ишлатишдан, молларни юриши, сизот сувларини оқизиш оқибатида ерларни эрозияга учраши ва бошқа ҳолатларни олдини олишлари шарт.
б) ер эгалари ва фойдаланувчилар ўз ерларини қисқаришига чўл қўймасликлари зарур бўлиб, агарда бундай ҳолатлар юз берганда. Қонун асосида атрофдаги ерларни ўзлаштириш ва ўз балансидаги ерни “Ер кодекси” талаби доирасида доирасида кенгайтиришлари ҳам мумкин бўлади.Зеро, ушбу ерларни кенгайтирилиши бошқа ердан фойдаланувчиларнинг манфаатлари зиён етказмаслиги шарт.
4. а) қишлоқ хўжалигида мелиоратив жиҳатидан нобоп суғориладиган ерлар ҳам мавжуд бўлиб, улар комплекс реконструкция қилиниши керак бўлади. Бунда ердан фойдаланувчилар ерни мелиоратив ҳолатини сақлашга, дренаж ишларини йўлга қўйишга, мазкур ерларни хосилдорлиги ва унумдорлигини кўтаришга эришишлари лозим бўлади.
б) ердан фойдаланувчи субъектлар ўзларини ҳар томонлама эҳтиёжларини қондириш мақсадида пичанзор ва яйловзорларга ҳам сув чиқариб, уларни иқтисодий ва экологик ҳолатларини яхшилашлари зарурдир. Чунки, бундай тадбирлар ер эгалари ва ижарачилар ўз ерларидан оқилона фойдаланишга ва уларни муҳофаза қилишга ундайди.
5 а) шарҳланаётган модданинг 5-банди ердан фойдаланувчи, ер эгалари ва ижарачилар ўз хўжаликларининг ички суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда ундаги иншоотларни техникавий жиҳатдан соз холатда сақланишни талаб этади.
б) демак, бу хўжаликдаги ва уни ер-атрофидаги канал, ҳовуз, бетон ариқлар ҳамда сув трубапроводлари,кранларни соз ва фойдаланиш ҳолатида сақлашни талаб этади.
в) шу билан бирга, ердан фойдаланувчилар ердан оқилона фойдаланишлари учун суғориш манбалари билан бирга сув насослари ҳамда уларни соз ишлашлари билан боғлиқ бўлган бошқа манбалардан тўғри фойдаланишни таъминлашни ҳам ўз вақтида сақлашни тақозо этади.
6. а) мазкур модданинг 6- банди талабига кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда бир қатор талабларга риоя қилиш талаб этилади.Шулардан бири суғориладиган ерларни шўр босишдан сақлаш, бунда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар суғориш талабларига мелиорация ва агротехника қоидаларига риоя этишлари лозим.
б) ердан фойдаланувчилар ерлардан нотўғри фойдалани, уни суғориш жараёнларига амал қилмасалар ерлардазахланиш ва шўрланиш кучайиши мумкинлигини билишлари лозим бўлади.
в) демак, юқоридаги талаблар билан бирга ер эгалари, ердан фойдаланувчи ва ижарачилар ерларни ва сув манбаларининг ифлосланиши ва зарарланишига йўл қўймасликлари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни янада ривожлантиради.
7. а) шарҳланаётган модданинг 7-банди, ер эгалари ердан фойдаланувчилар, ижарачилардан қишлоқ хўжалик экинлари ва дов-дарахтларни парвариш қилишнинг сув тежаладиган технологияларини, суғоришнинг илғор усулларини жорий этиш мажбуриятларини бажаришни талаб этади. Бу эса ўз навбатида Ўбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси талабларини, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни фаоллаштириш тўғрисида”ги 1998 йил 27 ноябрдаги қарори талабларини бажаришни ҳам тақозо этади.
а) бу эса улардан янги технология ва тадбирларни амалга оширишни талаб этади., яъни сунъий суғориш, трубалар орқали суғориш, кечки суғориш, сезонли суғориш ва сувдан фойдаланишни бошқа тежамли илғор усулларидан фойдаланиш мажбуриятини юклайди.
8. а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар мазкур модданинг 8 –бандига кўра бошқа қонун ҳужжатларида кўрсатилган, ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўришга мажбурдирлар.
б) Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларида кўрсатилган мажбуриятларни бажариш мазкур модда талабига ҳам бевосита таалуқли бўлади. Масалан : “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси, “Сув ва сувдан фойдалаништўғрисида”ги қонуннинг 35-моддаси, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасининг, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунинг 16- моддаси, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 10- моддаси, “Ер кодексин”нинг 40-моддаси “Ўрмон тўғрисида”ги қонуннинг 21-22 моддаларида кўрсатилган мажбуриятларни ҳам бажаришлари ва унга қатъий амал қилишлари амалдаги қонун талабларини мустахкамлайди.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш соҳасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)”, “Фермер хўжалиги” 2004 йил, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги 1998 йилги қонун талабларини бажаришлари, мазкур шарҳланаётган модда талабларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Шунингдек, юқоридаги талабларни мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4 сентябрь 2003 йил № 383 сонли “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 5 ноябрь 2003 йил Вазирлар Махкамасининг №486 –сонли “Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Хусусан, 1999-2006 йиллар мобайнида Ҳукуматимиз қарорларига асосан, паст рентабелли ва истиқболсиз 1773та ширкат хўжалиги тугатилиб, улар негизида кўплаб фермер хўжаликлари тузилди. Агар 1998 йилда мамлакатимизда жами 23 минг фермер хўжалиги фаолият юритган бўлса, айни вақтда уларни сони 187 мингдан ошиб кетган.
Президентимизнинг 2006 йил 21 ноябрдаги “2007 йилда қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514-сонли Қарорига мувофиқ жорий йилда яна 329та ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш кўзда тутилган.
Хуллас, хозирги кундаги барча қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ер эгалари, ердан фойдланувчилар ва ижарачилар юқорида кўрсатилган қонун ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари лозим бўлади.
Бу эса ўз навбатида шарҳланаётган модда талабларини тўла амалга ошишига ижобий ёрдам беради.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish