Збекистон республикаси


-модда. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш



Download 2,36 Mb.
bet77/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

53-модда. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш


Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжалигини юритиш учун:
захирадаги ерлардан ер участкалари;
юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари;
қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари берилади.
Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
Фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага танлов асосида берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкин.
Фермер хўжалиги ихтиёрий равишда, фермер хўжалиги бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига, туман ҳокимига ёзма мурожаати асосида ташкил этилади ва фермер хўжалиги ҳамда ер учаскасини ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида рўйхатга олинганидан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.
Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли.

1. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва юритишнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликларини ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги


“2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 447 та ширкат хўжалигининг 718062 гектар ер майдонлари фермер хўжаликларига тарқатилди. Ушбу қарор бўйича тугатилаётган ширкат хўжаликлари билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномалари расмийлаштирилди ва белгиланган тартибда давлат рўйхатига олоиниши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январидаги “Мева ва сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 255-сонли қарорига асосан 219 та мева-узум ва сабзавотчилик йўналишидаги ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича, жами лойиҳалаштирилган 318737 гектар ер майдони фермер хўжаликларига тўлиқ тақатиб берилди. Ушбу қарорга асосан тугатилган ширкат хўжаликлари негизида янги ташкил этилган 39455 та фермер хўжаликлари билан ер участкастини узоқ муддали ижарага олиш шартномалир расмийлаштирилди ва белгиланган тартибда давлат рўйхатига олиниши таъминланди.
Ўзьекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 ноябрдаги “2007 йилда қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514-сонли қарорига асосан тугатилиши режалаштирилган 329 та ширкат хўжаликларининг умумий 1318089 гектар ер майдонлари хатловдан ўтказилди. Хатлов натижаларига кўра, қарор бўйича тугатилаётган 329 та ширкат хўжаликларининг 632099 гектар шундан, 313303 гектар экин ерлар, 31732 гектар кўп йиллик дарахтзорлар, 3332 гектар бўз ерлар, 216025 гектар яйлов ва пичанзорлар ҳамда 67706 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдонларида фермер хўжаликларига тарқатиш бўйича лойиҳалаш ишлари амалга оширилди.
Республикамизда 2007 йиил 1 январь ҳолатига кўра жами фермер хўжаликларининг сони 190237 тани ташкил қилиб, уларнинг ер майдони 5331,1 минг гектарни ташкил қилади.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунинг янги таҳририда (2004 йил 26 август) ҳам фермер хўжалиги юритиш учун ер бериш тартиби ўз аксини топган. Хусусан, унинг 10-моддасида шарҳланаётган модданинг 2-қисмида кўзда тутилган қоида ўз ифодасини топган. Шуни инобатга олиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси, катта ва кичик дарёлар, сув ҳавзалари бўйлаб жойлашган ер участкалари фермер хўжалиги юритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб беш юз метрли минтақада фаолияти ҳайвонларни (чорва моллар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар, асалариларни, ҳайвонот боғлари ҳамда виварийларнинг ҳайвонларини ва бошқа жониворларни) кўпайтириш, ўтлатиш ва боқиш билан боғлиқ бўлган чорвачилик, паррандачилик ҳамда бошқа йўналишдаги фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тақиқланади, шунингдек, фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Фермер хўжаликларига ер бериш тартиби “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига 7-илова) батафсил тартибга солинган. Унга кўра, захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерларнинг икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.
Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари махсус ташкил этилган комиссия ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари мазкур кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ёки корхона, муассаса, ташкилотнинг аъзоларига (ходимларига) фермер хўжалиги юритиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши томонидан, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг ваколатли органи томонидан ўтказилган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерлари фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага: 1) қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ваколатли органлари томонидан танлов ўтказилиши йўли билан; 2) қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари фермер хўжаликларига бериш учун ер участкасини аниқлаши йўли билан берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилотининг ваколатли органи фермер хўжаликларига берилиши лозим бўлган ер участкаларини ижарачини аниқламаган ҳолда белгилаши мумкин. Бундай ҳолда фермер хўжалигига ер участкаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни 11-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда берилади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, муассасаси ва ташкилоти ваколатли органининг ҳамда туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан, шунингдек ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмаслиги кўзда тутилган. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни 10-моддаси учинчи қисмида ҳам ўз ифодасини топган. Ер кодексининг 77-моддасига мувофиқ, сув фонди ерларида сув объектларига салбий таъсир кўрсатадиган хўжалик фаолияти юритиш ва қурилиш ишлари олиб бориш тақиқланади. Шундай экан, сув фонди ерларининг фермер хўжаликларига берилиши ушбу қоида мазмунига зид келар эди. Бинобарин, фермер хўжалиги ҳам тадбикорлик субъекти сифатида фойда олиш мақсадида ўз фаолиятини юритар экан, сув ҳавзаларига зарар етказиши табиий. Мазкур ҳолатнинг олдини олиш ҳамда сув ҳавзалари муҳофазасини таъминлаш мақсадида Ер кодексига мазкур норма киритилган.
4. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмига биноан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни 11-моддаси 1-қисмида белгиланганидек, фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага танлов асосида берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ўтказилади. “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланишича, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.
Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шу жумладан, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга юборади. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва туман ҳокимига берилади. Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда, ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига унинг меросхўри эга бўлади.
5. Шарҳланаётган модданинг 5-қисмида белгиланишича, фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, ҳар бир бош мол ҳисобига шартли равишда қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади: қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун - 1.0, ёш қорамоллар учун - 0.6, қўй ва эчкилар учун - 0.1, чўчқалар учун - 0.3 ҳамда паррандалар учун - 0.025.
Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади. Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ташкил этади. Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.
Фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага олинишида мазкур қишлоқ хўжалиги кооперативи, корхона ва ташкилот ҳудудида яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар.
6. Шарҳланаётган моддада фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкинлиги белгиланган. Фермер хўжалиги уставида белгиланган мақсадларга эришиши учун ер участкаларини қўшимча ижарага олиши лозим бўлган тақдирда, мазкур фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга риоя этган ҳолда ер участкаларини қўшимча ижарага олишга ҳақли.
7. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида рўйхатга олинганидан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади. Туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномаси тайёрланади. Фермер хўжалиги шу хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади, у фермер хўжалигига тегишлича алоҳида мол-мулк ажратиб беради ва уставини тасдиқлайди. Фермер хўжалиги ташкил этиш учун унинг бошлиғи белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак. Фермер хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади. Фермер хўжалиги ваколатли орган томонидан давлат рўйхатига олинганидан кейин юридик шахс мақомини олади, банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли. Фермер хўжалиги ташкил этишнинг Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин. Давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
8. Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Бундай қонун ҳужжатлари сифатида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунини (янги таҳрири 2004 йил 26 августда қабул қилинган), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2003 йил 24 мартдаги 3226-сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги, “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги, 2003 йил 27 октябрдаги 3342-сонли ҳамда 2006 йил 11 январидаги “Мева ва сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2006 йил 21 ноябрдаги “2007 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг боғ ва узумзорларини сотиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва бошқа қонун ҳамда қонуности номратив-ҳуқуқий ҳужжатларни келтириб ўтишимиз мумкин.
9. Фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади. Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин.
10. Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Ушбу ҳолат фермер хўжалиги ҳуқуқларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 16-моддасида ҳам ўз аксини топган. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли эмас, қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish