Збекистон республикаси


-модда. Алоҳида қимматга эга бўлган



Download 2,36 Mb.
bet71/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

45-модда. Алоҳида қимматга эга бўлган
унумдор суғориладиган ерлар


Кадастр баҳоланишига кўра ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киради.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун беришга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади.

1. Шарҳланаётган моддани моҳиятан уч қисмга бўлиб ўрганиш мумкин. Унинг 1 қисмига асосан кадастр баҳоланишга кўра ўртага туман банитет баллидан 20 %дан кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига кириши кўрсатилган.


Демак, мазкур масалани кенгроқ шарҳлаш учун “кадастр” ва “кадастр баҳолаш” сўзларининг маъносини кенгроқ тушуниш лозим.
Демак «Ер кадастри тўғрисида»ги қонунни моҳиятини билишимиз учун унинг тарихий ва ҳуқуқ маъноларига эътибор беришимиз лозим.
«Кадастр» лотинча «copitastrum» сўзидан олинган булиб-реестр деган маьнони англатган. Давлат кадастр ер солиғи манбаига доир китоб (реестр) сифатида тушунилган, кейинчалик эса у давлатнинг ҳисобга олиш-баҳолаш тадбирлари тизилишини ифодалайдиган булди.
Яна бир маъноси французча - Cadastre- "ердан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш" ёки ер тўғрисидаги зарур маълумотларнинг ҳужжатларда ифодаланган мажмуаси, умумий том маънода эса "Солиққа тортилаётган ашёлар рўйхати" маъносини англатган.
Ҳар бир мамлакатда кадастр ривожи ўз шароитлари ва анъаналарига асосланади. Шунинг учун жаҳонда айнан бир хил кадастр тизимини топиш мумкин эмас. Шуниси қизиқки, мамлакатимиз ҳудудида ўтган асрда шариатда кабул килинган «Темир дафтар» баайни кадастр тушунчасига тўғри келади.
Хозирги кунда ер кадастри ерларнинг табиий аҳволи, хўжалик ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги муттасил янгиланиб турувчи ишончли маълумоmap тизими ҳисобланади. Ер кадастрининг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: ер участкаларига оид ҳуқуқлари рўйхатга олиш, ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, ерларни баҳолашдир.
2. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда кабул килинган «Ер кодекси»нинг 15-моддасида «Давлат кадастрш масаласига эътибор берилган бўлса, қабул қилинган ушбу қонуннинг 3-моддасида «Давлат ер кадастри» масаласи аниқ ва батафсил ёритилди.
Давлат ер кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнлнг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга олинишини, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат бахосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб турилишини уз ичига олади.
Шунинг учун хам кабул килинган Мазкур Конунларнинг мақсади давлат ер кадастри юритишнинг, иқтисодиётни ривожлантириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг кафолатларини таъминлаш, ерлардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва муҳофаза қилиш учун кадастр маълумотларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилашдан иборат.
Ер кадастри юритиш натижаларига расмий ёндошиш шунга олиб келдики, тупроқ хосилдорлигииинг пасайишига, ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва ўз навбатида тупроқ хосилдорлигини ошириш масаласига (аввало тўғри агротехника шароитида) зарур эътибор берилмай қолди, оқибатда бутун республика бўйича тупроқ хосилдорлиги 2-2,5 баробар пасайди. Суғориладиган ерларнинг 60 фоизидан ортиғи турли даражада шўр босди, асосий техник экин бўлмиш пахтанинг, шунингдек, бошқа қишло хўжалик экинларининг хосилдорлиги анча-пасайди, бу қишлоқ хўжалик корхоналари ва бутун тармоқ иқтисодида ўз аксини топди. Ерларни бахолашга даражаланган ёндошишнинг йўқлиги қишлоқ хўжалиги корхоналарида сифат жиҳатдан турли тупроқларда сарфланган меҳнатга бир хил ҳақ тўлашни жорий этди, бу эса маълум даражада ерга инсбатан хўжасизлик муносабатини келтириб чиқарди.
3. «Ер кадастри тўғрисида»ги ушбу шарҳланаётган қонуннинг 18-моддасида тупроқ бонитеровкаси масаласига алоҳида эътибор берилган.
Тупроқ бонитировкаси-қишлоқ хужалиги экинлари агротехникаси уртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиганқкиёсий баҳо.
Тупроқ бонитировкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг кейинги қиймат баҳосини чиқариш, мулкий пайларнинг миқдорини аниқлаш, ер тузишни амалга ошириш ва ерлардан оқилона, самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун асосдир.
Тупроқ бонитировкаси тегишли қишлоқ хўжалиги майдонлари учун юз балли шкала бўйича ўтказилади. Яхши хоссаларга эга бўлган, ғоят унумдор тупроқ юқори балл билан баҳоланади.
Тупроқ бонитировкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Тупроқ бонитировкасига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки кейинги йилларда, Республикамиз вилоятларида тупроқни хосилдорлик қуввати (балли) банитети 100 дан 70 баллгача ҳатто 54 баллгача тушди. Натижада олинадиган хосилдорлик "гектар хисобига камайди
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасидан олинган маълумотларга қараганда суғориладиган майдонлар энг қиматбаҳо ер турларидан бири бўлиб, қишлоқ хўжалиги, шу билан бирга, республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда биринчи даражали аҳамиятга эгадир.
Юртимизда бундай ҳудудлар 3306,6 минг гектарга, шунингдек лалми ерлар 746 минг гектарга тўғри келади.
Таъкидлаш ўринлики суғориладиган ерлар тупроқ шароити, шўрланиш даражаси, гипснинг мавжудлиги, тошлоқлилиги, эрозияги мойиллиги ва бошқа хусусиятлари билан фарқланади.
Мамлакатимизда ўртача Республика баллидан юқори ерлар Тошкент (59) ва Наманган (59) вилоятларида аниқланган. Ўртача баллга тенг ва шунга яқин ерлар эса Андижон (57), Самарқанд (57), Сурхондарё (56), Фарғона (56) ва хоразм (54) вилоятларида мавжуд. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда қолган вилоятларда бу кўрсаткич Республиканинг шртача баллидан (55) паст ҳисобланади.
(1.Халқ сўзи, 2007 й. 24 январь)
Демак, юқоридаги ҳолатлар шуни кшрсатмоқдаки, ўзига хос туман бонитет боллидан 20 % кўп бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар жумласига киради ва улар алоғида муғофаза қилиниб, фойдаланилади.
4. Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар”, “Ер кадастри тўғрисида”ги қонунлари ва “Ер кодекси” ҳисобланади.
5. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига асосан, алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Мазкур моддани 2-қисми қуйидаги хусусиялари билан бошқа категория ерлардан фарқ қилади :
А) чунки, ушбу категория ерлари бошқа ерларга нисбатан, алоҳида қимматга эга бўлганлиги ;
Б) бошқа ерларга нисбатан ҳосилдорликка эришиш юқори бўлганлиги;
В) мазкур ерлардан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва бошқа категорияга ўтказишдаги талаб этиладиган томонлари билан ҳам фарқланади.
6. Ушбу моддани 3-қисми кўра, алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун беришга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилиши эътироф этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 июль 2006 йилги “Юридик шахслар а фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги суғориладиган ерларни хусусийлаштиришда уларни бонитети ва кадастр хусисиятлари инобатга олинади.
Шунингдек, Ўзбекистон республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра ушбу давлат қўмитаси зиммасига Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва “Ер кадастри тўғрисида”ги қонунлар талабларини амалга ошириш, ер ва ер кадастри билан боғлиқ бўлган муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ер ресурсларини бошқариш тизиимини ҳамда кадастр соҳасини такомиллаштириш, ер ресурслардан оқилана фойдаланишни таъминлаш лозимлиги ҳам аниқ кўрсатиб берилган.
Зеро, суғориладиган ва алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлардан фойдаланиш, уларни бино ва иншоотлар қуриш учун беришнинг умумий мақсади ва вазифалари ҳам мазкур ҳужжатда ўз аксини топган. Унга асосан, ушбу категория ерларни корхона, бино ва иншоотлар қурилиши учун беришда “Ер ресурслари давлат қўмитасини тегишли ҳокимликларнинг розилиги инобатга олинган ҳолда “Ер кодекси” талабларига асосан Вазирлар Махкамасининг қарорига кўра берилиши кўрсатилган.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерларни бериш ва бошқа категорияга ўтказиш тартиби “Ер кодекси”нинг 4-моддасида кўрсатилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари” доирасида амалга оширилади.
Ушбу категория ерлари ўз хусусияти инобатга олиниб, Вазирлар Махкамасининг “Мухофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги 1 апрель 2005 йил № 95 сонли Низоми ҳам катта аҳамиятга эгадир.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish