§2.1.4.
Зилзилани қайд қилувчи приборлар.
Зилзилаларни қайд қилиш сейсмографлар, яъни зилзила пайтида грунтнинг
тебранма ҳаракатини ёзиб оладиган приборлар ёрдамида амалга оширилади.
Зилзила жараёнини қайд қилувчи дастлабки асбоб эрамизнинг бошларида
хитой олими Чжан Хэн (132й.) томонидан Хань династияси даврида Сианда
ихтиро қилинган. Замонавий фан термини билан айтганда, бу сейсмоскоп -
диаметри 180 см. бўлган катта идиш саккиз йўналишда бемалол тебрана оладиган
маятник ҳамда шу йўналишлар бўйлаб идишнинг ташқарисида деворга
маҳкамланган «аждар»лардан иборат бўлган. «Аждар»ларнинг оғзига шарчалар
қистирилиб қўйилган. Зилзила таъсирида маятникнинг тебраниши натижасида
шарчалар «аждар»ларнинг оғзига тушиб кетади. Шарчалар асосга урилиш
нуқталарида эса бақалар жойлаштирилган бўлиб, маятник тебранишидан тушиб
кетган шарчалар уларнинг оғзига тушган. Шу тариқа шарча қайси бақанинг
оғзига тушишига қараб кузатувчи сейсмик таъсир йўналишини аниқланган (39-
расм).
65
39-
расм. 132-йилда Хитойлик олим Чжан Хэн томонидан Сианда ихтиро қилинган
зилзилани қайд қилувчи приборнинг умумий (а) ва схематик кўриниши.
1703 йилга келиб француз олими Жан Отфей ўзининг симобли
сейсмоскопини, 1848 йилда эса Италиялик олим Каччиаторе ўзининг
сейсмокопини яратишди. Ушбу ихтиро қилинган сейсмокоплар ҳам фақатгина
зилзила содир бўлганини қайд қиларди, холос, зилзила хақида миқдорий
маълумотлар олиш имкони йўқ эди. 1853 йили Италияда Луиджи Пальмиеры
томонидан ихтиро қилинган асбоб олдингиларидан соат механизми билан фарқ
қилиб, у зилзиланинг қанча вақт давом этганини аниқлаш имконини яратди. Вақт
ўтиши билан узун маятник принципига асосланган приборлар яратилди. Бу
приборларда маятникларнинг эркин тебраниш даври катта бўлганлиги сабабли, у
зилзила вақтида қўзғалмас бўлиб қолаверади. Маятникнинг эркин учига
махкамланган игна замин билан бирга тебранаётган приборнинг асосига
ўрнатилган қум ёки дудланган ойнада маълум траекториясини чизиб қолдирган.
Бу приборларнинг аниқлик даражаси паст бўлган.
66
XIX
аср охирида Англиялик олим Джон Милн вертикал маятникларни
горизонтал тебрангичлар билан алмаштириб, маятникли приборларни
мукаммаллаштиришга катта хисса қўшди
Маятник тошининг массаси катта бўлганлиги сабабли унинг эркин тебраниш
даври ҳам катта бўлади. Милн маятник тошига ойнакча ўрнатиб, унга
фотопленкада акс этувчи ёруғлик нури юборган. Фотоплёнка тебранаётган
заминга ўрнатилган барабанга ўралган. Ер тебранганда барабан ҳам маълум
тезлик билан айланма ҳаракат қилган ва ойнакчадан тушаётган ёруғлик нури
фотоплёнкада из қолдирган. Бу ер тебранишларини вақт бирлигида график
равишда ёзиб олим имконини берадиган хақиқий сейсмограф эди.
Сейсмометрик приборларнинг бундан кейинги тараққиёти машҳур рус олими
Б.Б.Голицин номи билан чамбарчас боғлиқдир. Ўтган аср бошларида (1902-1906
й) Б.Б.Голицин тебранишларни ёзиб олишнинг гальванометрик усулини яратди.
Бу усулга кўра маятникнинг механик тебранишларини электродинамик
ўзгартириш орқали электр токига айлантирилади.Оғирлиги бир неча килограмм
бўлган юк горизонтал тебрангич учига маҳкамланиб, магнит қутблари оралиғида
сим ўрами жойлаштирилган. Зилзила ёки бошқа таъсир пайтида Ушбу сим
ўрамининг магнит қутблари(майдони) орасида ҳаракатланишидан ўтказгичда
ўзгарувчан ток вужудга келади.Ўтказгич ойначали гальванометр атрофига
ўралади ва ундан қайтган нур фото қоғозга қайд қилинади(40-расм). Б.Б.Голицин
сейсмографининг олдинги приборлардан фарқи ва афзаллиги шундаки, бунда
тебраниш параметрларини катталаштирилган ҳолда ёзиб олиш мумкин.
Б.Б.Голицин томонидан тебранишларни қайд қилишнинг янги усулининг
яратилиши ҳамда шу асосда ишлайдиган турли ускуна ва жиҳозларнинг пайдо
бўлиши сейсмик станция тармоқларини кенгайтириш имконини берди.
Шу даврдан бошлаб сейсмометрик кузатувлар жараёнида янгича тараққиёт
даври бошланди. Сейсмология фанида грунтлар, бино ва иншоотларнинг сейсмик
таъсир пайтидаги ҳаракатланини инструментал қайд қилиш жараёни ва унинг
услубиятини ишлиб чиқиш масалалари билан шуғулланувчи янги бўлим-
сейсмометрия вужудга келди.Собиқ Иттифоқ даврида қатор сейсмометрик
приборлар яратилди. Ҳозир сейсмологияда кучли тебранишларни қайд
қилишда СМР-П, С-5-С, ВБП русумли сейсмометрлардан фойдаланилмоқда.
Силжишнинг максимал қийматларини ёзиб олишда бир маятникли СБМ ва ИГИС
(ёки АИС) маркали сейсмометрлар ишлатилмоқда. Булардан ташқари зилзила
таъсирини қайд қилишда ВЭГИК, (СМ-2),ОСП ва шу каби турли русумли
сейсмометрлардан
фойдаланилмоқда.
Юқоридаги
номи
келтирилган
сейсмометрлар қаторида кўпгина сейсмик станцияларда узоқ зилзилаларни қайд
қилишга мўлжалланган SMA-1 русумли приборлар ҳам ишлатилмоқда.
1930йилда Г,Беньоф катталаштириш имконияти 100000 ва ундан ортиқ
бўлган қисқа тўлқинларни қайд қилишга мўлжалланган вертикал сейсмометрни
ясади.
Ушбу приборда массаси 100 кг бўлган цилиндрик юк унинг ўқидан ўтган
пружинага ўрнатилган бўлиб, пружина баландлиги 1м бўлган рамага
маҳкамланган. Юкнинг пастки қисмига сигнал ўзгартгичи маҳкамланган бўлиб, у
тебранишларни электр токига айлантириб беради. Ўзгартгич бир неча
67
ғалтаклардан ташкил топган бўлиб, уларнинг магнит майдонида
ҳаракатланишидан ғалтаклардаги магнит оқими ўзгартиришидан ғалтакдаги
симларда электр токи вужудга келади ва у гальванометр орқали ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |