Œзбекистон республикаси



Download 224,5 Kb.
bet3/9
Sana19.02.2022
Hajmi224,5 Kb.
#458698
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ББХ Курс иши ёзиш бўйича услубий кўрсатма 2021

1. Курс ишининг аҳамияти ва мутахассислик шаклланишидаги вазифалари

Фан бўйича курс ишининг ёзилиши, талабаларнинг мазкур фанни ўрганишнинг якуни ҳисобланади. Курс ишини ёзиш жараёнида талаба маълум мавзу бўйича ўзининг илмий-назарий қарашларини амалий маълумотлар асосида бойитади, ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича хулосалар қилади ва таклифлар беради.


Талаба томонидан курс ишининг ёзилиши қуйидаги вазифаларга қаратилган:

  • талабанинг илмий – назарий қобилиятини маълум йўналишига асослаб мустаҳкамлаш;

  • талабанинг қабул қилинган қарорлар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан мустақил ишлашга ўргатиш;

  • талабалар томонидан банк операцияларини ҳисоб олиш жараёнини мустақил ўрганиш ҳамда бухгалтерия ўтказмаларини бериш;

  • белгиланган йўналиш ёки мавзу бўйича талабанинг махсус адабиётлар, илмий мақолалар устида ишлашни ривожлантириш;

  • курс иши мавзуси бўйича келгусида мутахассис сифатида ўзининг касби – корлик ҳуқуқи, бурчи ва маъсулиятини ошириш;

  • назорат ва аудитнинг маълум объектлари бўйича мавжуд камчиликларни талаба томонидан топа билиш хусусиятларини очиб бериш;

  • талабаларни курс иши якуни бўйича назарий ва амалий жиҳатдан асосланган хулосалар қилишга, аниқ таклифлар беришга ўргатишдан иборат.



II. Курс иши мавзусини танлаш тартиби

Курс ишининг натижаси бевосита мавзунинг тўғри танланганлигига боғлиқ. Талаба тўғри келган мавзуни танламаслиги керак. У олдин кафедра томонидан тавсия қилинган курс ишларининг мавзулари билан яқиндан танишган бўлиши керак. Кафедрада “Банкларда бухгалтерия ҳисоби” фани бўйича маълум намунавий мавзулар ишлаб чиқилади ва талабаларга маълум қилинади. Мавзулар банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асослари, хужжатлар айланиши ва банк назорати, бош ва ёрдамчи китоблар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг расмийлаштирилиши ва ҳисоби, қимматли қоғозлар бўйича операцияларнинг расмийлаштирилиши ва ҳисоби, банклараро ҳисоб-китобларнинг ҳисоби, қисқа ва узоқ муддатли кредит операцияларининг расмийлаштирилиши ва ҳисоби, касса операцияларини расмийлаштириш ва ҳисобга олиниши, банк ички операциялари, даромадлар ва харажатларнинг ҳисоби, банкларнинг бухгалтерия ҳисоботлари каби масалалар ўз ишига олади. Фандан курс иши мавзусини танлашда талаба олдинги курсда бухгалтерия ҳисобидан ёзган курс иши йўналишини билиши керак.


Фан бўйича курс ишлари намунавий мавзулар асосида танланади.
Намунавий мавзулар талабалар томонидан мавзу танлашларини чегараламайди. Агар талаба, намунавий мавзуларга киритилмаган ўз мавзусини таклиф қилса, бунда таклиф қилинаётган янги мавзу талаба томонидан ёзма равишда илмий асосланган бўлиши керак. Кафедранинг фан бўйича курс ишларининг намунавий мавзулари 1– иловада келтирилади.
Курс ишларининг мавзулари талабаларнинг ёзма равишдаги аризалари асосида белгиланади. Талабалар танлаган мавзулар бўйича кафедра мудири номига ёзма ариза берадилар. Аризада мавзунинг номи ҳамда қайси тижорат банк мисолида ёзилиши кўрсатилади. Талабалар томонидан танланган курс ишларининг мавзулари илмий манбалари, кафедра йиғилишида мухокама қилинади ва тасдиқланади.

Download 224,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish