Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси 5-МАВЗУ. ДАВЛАТ ВА ДИН. ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТНИНГ ДИН ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ Режа: 1. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари. . 2. Давлат ва дин ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг хусусиятлари 1. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари. - Давлат ва дин муносабатларининг илдизлари жуда қадим даврларга бориб тақалади. Айни пайтда, ушбу муносабатлар турли тарихий даврларда турлича мазмун касб этган.Улар орасидаги муносабат синкретик характерга эга бўлган, Ўрта асрлардаги каби дин жамиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан, давлат ҳаётида тўла ҳукмронлик қилган даврлар ҳам бўлган. Муайян давлатларда эса дин бутунлай инкор этилган, яъни атеизм устунлик касб этган.
- Ҳар бир давлат ўзининг динга бўлган муносабатини муайян меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунлар орқали тартибга солиб келган. Шундай бўлсада, шахснинг бошқалар билан биргаликда ўзи ҳоҳлаган динга эътиқод қилиши эркинлиги асло унга давлат томонидан тақдим этилган совға эмаслигини таъкидлаш зарур. Дин ва эътиқод эркинлиги, бошқача айтганда, инсоннинг диний ҳуқуқлари шахснинг асосий ва табиий ҳуқуқларидан биридир.
Бугун, XXI аср ибтидосида давлат ва диннинг ўзаро муносабатлари бўйича давлатларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - Бугун, XXI аср ибтидосида давлат ва диннинг ўзаро муносабатлари бўйича давлатларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- - Динга давлат дини мақоми берилган давлатлар (Қатар, Покистон, Коста-Рика);
- - Черков таъсири доирасидаги давлатлар (Дания, Буюк Британия, Шимолий Ирландия);
- - Дунёвий давлатлар ёки диний муносабатларда бетарафлик йўлини тутувчи давлатлар (Бурунди, Мадагаскар, Нигер, Туркия, Чад);
- - Расмий динга эга бўлмаган давлатлар (Аргентина, Белорусь, Боливия, Гана, ГФР, Гондурас, Испания, Италия, Кабо-Верде, Маврикия, Словакия, Судан, Таиланд, Чехия);
- - Дин давлатдан ажратилган давлатлар (АҚШ, Голландия, Перу, Португалия, Россия, Франция, Украина, Ўзбекистон);
- - Католик черкови билан келишувга эга давлатлар (Австрия, Венгрия, Венесуэла, Гаити, ГФР, Доминикан Республикаси, Испания, Ливия, Мальта, Монако, Марокаш, Польша, Сан-Марино,Қозоғистон);
- -Ҳуқуқий эътироф этилган диний гуруҳларни муҳофаза қилувчи давлатлар (Испания, Италия, Кабо-Верде, Чехия);
- - Диний-жамоавий тизимли давлат(Исроил).
- Албатта, бундай гуруҳлаштириш, маълум даражада, шартли характерга эга. Шундай бўлсада, у давлат ва дин ўртасидаги муносабатларининг асосий характерли хусусиятларини очиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |