Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш



Download 1,7 Mb.
bet9/32
Sana25.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#263656
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
kurs ishi kadastr

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш:
- давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкасининг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
- давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
- ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаслиги;
- ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;
- ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран мурожаат этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ер участкасининг таркиби ва тегишлилиги тўғрисида маълумотнома тайёрлаш
Ер участкасининг таркиби ва тегишлилиги тўғрисида маълумотнома 4Ф шакл қуйидагиларнинг сўрови бўйича берилади:

  • давлат нотариал идораларининг — олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя шартномаларини, васиятномаларни ва бинолар ва иншоотлар билан бошқа битимларни расмийлаштириш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга гувоҳномалар бериш учун;

  • суд ва бошқа ваколатли органларнинг — улар томонидан функционал вазифаларини бажариш учун;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг сўровномалари асосида.

Маълумотнома 4Ф шакл ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар(Талаба 1 та турар жой ва 2 та нотурар жой объектлари жойлашган ер участкаларига 4Ф шакл бўйича) давлат реестридаги ёзувларга, кадастр йиғмажилди ва ваколатли органларнинг маълумотларига асосан расмийлаштирилади.
Маълумотнома давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланади ва уни сўраган юридик ва жисмоний шахсга жўнатилади.
Ер участкасига билан бўлган мулкий ва ашёвий битимларни ҳамда чекловчи ҳужжатларни расмийлаштириш

Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ёки улар вакилларининг, шу жумладан ҳуқуқ эгаси ўзгарганда янги ҳуқуқ эгаларининг аризаларига мувофиқ кадастр йиғмажилди қайта расмийлаштирилади.


Бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказишда, кўрсатилган объектлар билан эгалланган ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи янги ҳуқуқ эгасининг номига расмийлаштирилади.
Турар жой биносига, боғ уйчасига бўлган мулк ҳуқуқи ўзга шахсга ўтган тақдирда, жисмоний шахсларга ушбу иморатларга бўлган мулк ҳуқуқи билан бирга белгиланган тартибда берилган ва унда ушбу иморатлар жойлашган бутун ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар уйларни нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзга шахсга ўтказиш шартномалари ва бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик ва жисмоний шахс бошқа шахсга ўтказиладиган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкасининг мулкдори бўлган ҳолларда, янги ҳуқуқ эгаси номига бутун ер участкасига ёки унинг кўчмас мулк эгаллаган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмига бўлган мулк ҳуқуқи, агар ўзга шахсга ўтказиш шартномаси билан бошқаси назарда тутилмаган бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ўзга шахсга ўтиши олди-сотди ва ўзга шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари, суд қарори ёхуд суд ижрочисининг қарори ёки қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ва иншоотларни топшириш тўғрисидаги суд ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома, шунингдек бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасига оид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан вужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўзга шахсга ўтиши давлат ҳокимияти органининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ҳамда уни янги ердан фойдаланувчига белгиланган мақсадлар бўйича фойдаланиш учун зарур бўлган ўлчамларда бериш тўғрисидаги қарори асосида рўйхатдан ўтказилади. Қарор ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кун мобайнида ҳужжатлар асосида қабул қилинади.
Бунда янги ҳуқуқ эгасига иморат ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг олдинги эгасида ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўтади.
Ер участкасининг умумий майдони ва чегаралари, унга бўлган илгари рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ тури ўзгарган тақдирда, юридик ва жисмоний шахслар бир ой муддатда давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ҳақида ариза беришлари шарт.
Аризага ер участкасининг умумий майдони, чегаралари ва ҳуқуқ тури ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни, кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш учун ер участкаси ёки унда жойлашган бинолар – иншоотлар билан бўлган мулкий ва ашёвий битимларни (олди сотди, хадя, ижара, мерос, алмаштириш, бошқага бериш, гаров, лизинг ва туман, шахар хокимлигининг, суд ёки ваколатли органларнинг қарорлари) тасдиқловчи ҳамда чекловчи (туман, шахар хокимлигининг, суд ёки ваколатли органларнинг қарорлари)ҳужжатлар билан бирга мулк эгасининг кадастр йиғмажилди илова қилинади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш жараёнида қуйидаги ишларни бажаради:
-аризага илова қилинган ҳужжатлар текширилади;
-мавжуд план-картографик материаллардан фойдаланиб, ер участкасининг янги кадастр плани чизилади;
-кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига, шунингдек кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
-бино ва иншоотлар бошқа шахсга ўтказилишига оид, улар асосида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бино ва иншоотларнинг янги мулкдорига ёки уларга бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар эгасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларни текширади;
-ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки тақдим этилган ҳужжатлар экспертизадан ўтказилиши зарур бўлган тақдирда, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда юридик ва жисмоний шахсларни ёзма равишда хабардор қилади;
Талаба ушбу объектлар билан топшириқда берилган қуйидаги битимларни (1 та турар жойга- олди сотди, хадя ёки мерос)ва ашёвий хуқуқларни (2 та нотурар жой объектлари билан- ижара, нотурар жой тоифасига ўтказиш, хуқуқни бекор қилиш ва ўзбошимчалик билан қурилган) расмийлаштириб (18-шакл ёки 5.Хуқуқий хужжатлар наъмунасидаги 5.1; 5.2-шакллардан бири асосида), уларнинг кадастр йиғмажилдларига тегишли ўзгартиришларни киритади ва қайта давлат рўйхатидан ўтказади.
Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда унинг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг архивида сақланаётган нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади, бунда янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish